← Назад
Решение #572995 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 411 | — | code_article | |
| ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 155 | — | law | |
| агар даъво аризасининг ушбу Кодекс | 149 | — | code_article | |
| даъвогарнинг даъво аризаси ИПК | 155 | — | law | |
| ИПКнинг | 182 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2203-2202/700-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Шарипов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Курбанов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судьялари Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Хоразм вилоят судининг ходими И.Рахмонов, даъвогар вакиллари – М.Якубов
(раҳбар), адвокат С.Садуллаев (2023 йил 26 апрелдаги 9-сонли ордер асосида),
солиқ маслаҳатчилари Н.Ходжабеков ва К.Узаков (2023 йил 21 июндаги
1-210623-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – бош инспектор
О.Бобоев ва катта инспектор Р.Шомуратов (2023 йил 22 июндаги
22-03226-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Хоразм вилоят
Ғазначилик бошқармаси ва Тупроққалъа туман ҳокимлиги Молия бўлими ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар “Pitnak-Paxta” хусусий
корхонасининг жавобгар Солиқ қўмитасининг Тупроққалъа туман Солиқ
инспекциясига нисбатан инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Pitnak-Paxta” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Тупроққалъа туман Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, 2020 йил 22 декабрдан 2021 йил 24 ноябргача
ер ва мулк солиғидан қарздорлиги бўйича белгиланган инкассо
топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар томонидан 2007 йил
27 мартдаги олди-сотди шартномаси ва 2007 йил 10 сентябрдаги далолатномага
асосан “Умид савдо” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлган Питнак
шаҳар, Муҳаббат маҳалласида жойлашган кўчмас мулк ва Питнак шаҳар,
“Саховат” маҳалласи ҳудудида жойлашган дўкон биноси сотиб олинганлиги,
сотиб олинган кўчмас мулкларни қайта реконструкция қилиш учун тегишли
тартибда рухсатнома олиш ва фойдаланишда бўлган 3 488 кв.м.
ер майдони ва 864,64 кв.м. ер майдонларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи
берилмаганлиги, Ҳазорасп туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан
даъвогарга маъмурий бино ва унинг жами 3 488 кв.м. умумий ер майдонлари
ва 254,2 кв.м. дўкон ости ер майдони бўйича Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш
самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
13 августдаги 666-сонли қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)га
мувофиқ фойдаланилмаётган объектларнинг мулкдорларига таъсир чоралари
сифатида юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари
ўрнатилган ставкага кўра 3 ойга қадар 2 баравар, 3 ой ўтгандан кейин 5 баравар,
6 ой ўтгандан кейин 10 баравар 12 ойдан бошлаб келгуси 12 ой охирги ошириб
қўлланилган
миқдорнинг
2
баравари
миқдорида
қўлланилиши,
фойдаланилмаётган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ
мол-мулк ва ер солиқлари бўйича қўлланиладиган солиқ имтиёзлари
ва преференцияларининг амал қилишини тўхтатиш белгиланганини асос қилиб,
ушбу солиқларни тўлаш юзасидан 2020 йил январь ойида огоҳлантириш хати
берилганлиги, шунингдек, даъвогарнинг мулкига нисбатан мулк ҳуқуқини
эътироф этиш ва ер майдонларига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан
бириктириб бериш юзасидан туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаганлиги
ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан Қарорни нотўғри қўллаган ҳолда
жавобгар томонидан жами 285 532 527 сўм солиқ қарздорлигини ундириш
юзасидан қарор қабул қилинганлиги ва ушбу қарор ижро қилиш учун
Мажбурий ижро бюросининг Тупроққальа туман бўлимига юборилганлиги,
идоралараро комиссия йиғилишининг 2021 йил 29 июндаги 6-сонли хулосасига
асосан таъсирчан солиқ чоралари умумий ер майдони 3 488 кв.м. бўлган
ер майдони, қурилиш ости майдони 164,29 кв.м. бўлган нотурар бино
майдонларининг мулк ва ер солиқларини ҳисоблашда, Қарорда кўрсатилган
таъсирчан солиқ чоралари даъвогарга нисбатан 2021 йил 28 июль куни бекор
қилинганлиги, солиқ органи таъсирчан солиқ чораларини қўллашни давом
эттириб, даъвогар балансида бўлган 3 488 кв.м, 864,64 кв.м ер майдонлари
ва 254,2 кв.м. ер майдонида жойлашган дўкон биноси пойдеворига
ер ва мулкига нисбатан 2020-2021 йиллар учун солиқ қарздорлиги
ҳисобланганлиги, аммо, ушбу кўчмас мулклар даъвогар номига давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва уларга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга
келмаганлигини кўрсатган.
Суднинг 2022 йил 9 июндаги ажрими билан Хоразм вилоят Ғазначилик
бошқармаси ва Тупроққалъа туман ҳокимлиги Молия бўлими ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув
қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъвогар томонидан 2007 йил 27 мартда
“Umid Savdo” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулкни
сотиб олиш учун олди-сотди шартномасини тузилганлиги, Питнак шаҳар,
Муҳаббат
маҳалласи
ҳудудида
жойлашган
кадастр
рақами
22:13:04:04:02:0133, умумий ер майдони 34 885 кв.м.дан иборат дўкон биноси
пойдевори объекти 2007 йил 10 сентябрдаги олди-берди далолатномасига
асосан даъвогарнинг раҳбари М.Якубов томонидан қабул қилиб олинганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 58-моддасининг биринчи қисмига асосан улушларга (қўшилган
ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган
устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик
ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланиши, муассислар (иштирокчилар) қўшган
ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган,
шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб
чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишли бўлиши,
ФК 185-моддасининг биринчи қисмида шартнома асосида мол-мулк олувчида
мулк ҳуқуқи, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши
белгиланганлиги, даъвогар томонидан 2007 йил 27 мартдаги олди-сотди
шартномаси асосида сотиб олинган ва 2007 йил 10 сентябрдаги олди-берди
далолатномаси асосида қабул қилиб олинган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида
даъвогарга тегишли ҳисобланиши ва сотиб олинган мол-мулклар Ўзбекистон
Республикаси Солиқ кодексининг 411-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши
лозим бўлган бинолар ва иншоотлар тоифасига киритиб, белгиланган тартибда
давлат рўйхатидан ўтказиш бевосита даъвогарнинг мажбурияти ҳисобланиши,
Хазорасп туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2020 йилнинг январ
ойида Қарорга асосан даъвогарга тегишли бўлган ва фойдаланилмаётган
объектларига нисбатан белгиланган тартибда бевосита даъвогар раҳбари
М.Якубов иштирокида солиқ органлари фойдаланилмаётган объектларни
мустақил аниқлаш бўйича хулоса тузилганлиги ва ушбу хулосага асосан
даъвогарга тегишли бўлган ва фойдаланилмаётган объектларига нисбатан
белгиланган тартибда таъсирчан солиқ қўлланилганлиги, идоралараро
комиссиянинг фаолиятсиз объект мулкдорига нисбатан қўлланилган таъсирчан
солиқ чорасини бекор қилиш тўғрисида 2021 йил 30 июлдаги 7-109-сонли
хулосаси билан даъвогарга тегишли бўлган умумий ер майдони 34 885 кв.м.,
қурилиш ости майдони 164,29 кв.м нотурар бино майдонларининг мол-мулк
ва ер солиқларини ҳисоблашда 2021 йил 28 июлдан бекор қилинганлиги, қолган
қисми эса, даъвогарга нисбатан Қарор асосида қўлланилган таъсирчан солиқ
механизмининг
ноқонуний
қўлланилганлиги
ёки
асоссиз
солиқ
ҳисобланганлиги бўйича юқори турувчи орган ёки суднинг амалдалиги қарори
мавжуд эмаслигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 2 июндаги ажрими билан жавобгар унинг ҳуқуқий
вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
4
Тупроққалъа
туман
Солиқ
инспекцияси
билан
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, даъвогарнинг ҳисобчиси солиқ кабинети орқали
ер ва мулк солиғи ҳақида ҳисобот тақдим қилиб келганлиги, шу ҳисобот бўйича
қарздорлик вужудга келганлиги, энди эса даъвогар кўчмас мулкларни рўйхатга
олинмаганлиги ҳақидаги важ билан судга мурожаат қилганлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни сўрашди.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
кўчмас мулк 2021 йилда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва шу санадан
солиқ мажбурияти вужудга келиши, Фуқаролик кодексига асосан кўчмас мулк
давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги ва шундан кейин мулк ҳуқуқи
вужудга келиши, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низомда ҳам
шундай дейилганлиги, суд қароридан кейин солиқ органи томонидан
яна 13 та инкассо топшириқномаси қўйилганлигини баён қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Учинчи шахслар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида даъво аризасида
агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси, ундирилаётган ёки
низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби кўрсатилиши керак.
ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан судья даъво
аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради, агар даъво
аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига
риоя қилинмаган бўлса.
Даъвогар даъво аризасида ижро этиш мумкин эмас деб топиш
сўралаётган инкассо топшириқномаларининг тартиб рақами ва санасини ҳамда
ҳисобдан ўчирилмайдиган суммани кўрсатмасдан, 2020 йил 22 декабрдан
2021 йил 24 ноябргача ер ва мулк солиғидан қарздорлик бўйича белгиланган
инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб топишни сўраган.
Шунинг учун, даъвогарнинг даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи
қисмининг 1-бандига асосан даъво аризаси қайтариши лозим бўлса-да,
биринчи инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилиб, даъвони
қаноатлантирган ва ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида 2020 йил 22 декабрь
ойидан 2021 йил 24 ноябрь ойигача ер ва мулк солиғидан қарздорлик бўйича
белгиланган инкассо топшириқномаларини ижро этиш мумкин эмас деб
топилган. Апелляяция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатга эътибор бермаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 182-моддасига асосан ижро ҳужжатини ёки
ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда, шу жумладан нотариуснинг ижро ёзуви
асосида амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб
топиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганида суд ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида ижро этиш мумкин бўлмаган ҳужжатнинг номи, тартиб рақами
ва санасини ҳамда ҳисобдан ўчирилмайдиган суммани кўрсатади.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди низо юзасидан қарор қабул
қилишда процессуал хатоликка йўл қўйиб, ноқонуний қарор қабул қилган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг хатосини
тузатмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисми ва иккинчи қисмларига асосан суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси
суди
томонидан
моддий
ҳуқуқ
нормалари
тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддасининг иккинчи қисмига биноан процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри
ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос
бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун
юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, судга даъво
аризаси билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари
даъвогар зимаасида қолдирилади, ишни апелляция ва кассация инстанцияси
судларида кўриш учун жавобгардан республика бюджетига ҳар бир инстанция
учун 1 757 335,50 сўмдан, жами 3 514 671 сўм давлат божи ҳамда жавобгар
фойдасига 54 000 сўм почта харажатлари ундирилади. Шунингдек, иш кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли
даъвогардан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм суд харажатлари
ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
6
процессуал кодексининг 118, 301 – 302 ва 343 -моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Солиқ қўмитаси Тупроққалъа туман Солиқ инспекциясининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув
қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 августдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Pitnak-Paxta” хусусий корхонасининг даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилсин.
“Pitnak-Paxta” хусусий корхонасидан:
- республика бюджетига 3 514 671 сўм давлат божи;
- Солиқ қўмитасининг Тупроққалъа туман Солиқ инспекцияси
фойдасига 54 000 сўм почта харажатлари;
- Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 июндаги ҳал қилув
қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев