Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1503-2201/1812 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Мамадали ўнбоши" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Ўзагросуғурта" акционерлик жамияти
Source ID 1106995 Claim ID 3297982 PDF Hash 6619c29609c0a855... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2201/1812-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Г.Холматова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Умматова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Т.Аннаева ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 22 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга Фарғона вилоят судининг кўмагида, “Mamadali o’n boshi” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Қаюмов, вакили Х.Миртожиев (адвокат, ордер ва ишончнома асосида), “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти вакили Б.Турғунов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “Mamadali o’n boshi” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобидан 148 000 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан кўрилган иш бўйича Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори устидан жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикоятни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Мамадали ўнбоши” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Saxovat 2020 kooperatsiyasi” ИЧК ўртасида 2020 йилда пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилиб, фермер хўжалиги 2020 йилда 48,6 гектар майдонидан 131,2 тонна пахта етишитириш мажбуриятини олган. Ушбу мажбуриятни бажариш мақсадида, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Фарғона вилояти филиали (суғурталовчи), “Мамадали ўнбоши” фермер хўжалиги (суғурта қилдирувчи) ва Агробанк АТБ Яйпан филиали (наф олувчи) ўртасида 2020 йил 22 май куни “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта экинларидан кам 1 ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини суғурта қилиш” шартномаси тузилган. Шартномага асосан, суғурталовчи суғурта қилдирувчининг аризасида кўрсатилган суғурта таваккалчиликлари туфайли 2020 йил пахта ҳосилидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этиш ва суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича суғурта қиймати 484 624 620 сўм, суғурта пули 387 699 696 сўм, суғурта мукофоти 15 507 988 сўм этиб белгиланган, шунингдек даъвогарга суғурта полислари берилган. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқарувининг суғурта тўловлари бўйича комиссиясининг 103-сонли баённомаси билан Ўзбекистон туманидаги 23та фермер хўжалигининг мурожаати рад этилиб, суғурта ҳодисаси тан олинмаган. Шу сабабли, даъвогар Ўзбекистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Мамадали ўнбоши” фермер хўжалиги манфаатида судга мурожаат қилиб “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан даъво аризасини тақдим қилиб, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Фарғона вилоят филиали ҳисобидан 148 000 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти жавобгар сифатида жалб қилинган, шунингдек Агробанк АТБ, Фарғона вилоят Гидрометеорология бошқармаси, Ўзбекистон туман Сув истеъмолчилар уюшмаси, Ўзбекистон туман қишлоқ хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 80 488 392 сўм суғурта товони ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил 12 апрелдаги қарори билан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февраль кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва қарорларни бекор қилишни сўраган. Унда судлар қарорларини қабул қилишда иш учун аҳамиятли барча ҳолатларга аниқлик киритмасдан, далилларга етарлича баҳо бермасдан барвақт хулосага келганлигини, даъво аризасида 2020 йил июнь-август ойларида даъвогар сув истеъмол қиладиган Сўх дарёсида сув сатҳи паст бўлганлиги сабабли сув тўлиқ етказиб берилмаганлиги натижасида пахта ҳосилидан кам ҳосил олганлиги сабабли зарарни қоплаб беришни сўраганлигини, суғурта шартномасининг 7.1-банди биринчи қисми “д”-кичик бандига асосан ариза ва 2 суғурта полисида белгиланган суғурта таваккалчиликлари билан боғлиқ юз берган ҳодисани ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланган маълумотни тақдим этиш мажбурияти суғурта қилдирувчига юкланганлигини, сув сатҳи паст бўлиши Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотномаси билан тасдиқланишига тарафлар ўзаро шартнома асосида келишиб олганлигини, лекин суғурта қилдирувчи сув сатҳи паст бўлганлигини тасдиқловчи Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотномасини тақдим қилмаганлигини, марказдан олинган маълумотномаларда 2019-2020 йиллар давомида сув сатҳини жадвал орқали солиштириш орқали бутун вегетация даврида сув сатҳи паст бўлган деган хулосага келиб бўлмаслигини, чунки одатда гидрологик ҳарактерли йилларни аниқлашда камида 30 йиллик гидрологик маълумотларга асосланиб баҳоланишини, Фарғона вилояти Гидрометеорология бошқармаси вакили ўз тушунтиришларида одатда йилнинг ёз ойларида сув сатҳи кўтарилишини билдирганини, Сўх дарёсида сув сатҳининг паст бўлиш ҳолати суғурта шартномаси тузилишидан олдин 2020 йил апрель ойида маълум бўлганлигини, шунингдек, фермер хўжалиги томонидан етарли даражада агротехник ишлар амалга оширилмаганлигини, фермер хўжалиги томонидан экин майдонига қанча миқдорда ўғитдан фойдаланилганлиги исботланмаганлигини, суд томонидан суғурта товонини ҳисоб-китоб қилишда қўпол хатоликларга йўл қўйилган ҳолда ҳеч бир асоссиз 80 488 392 сўм ундириш ҳақида нотўғри хулосага келганлигини, шартноманинг 3.1-бандига асосан жавобгар томонидан кўриладиган зарарнинг 80 фоиз қисмини қоплаб бериш мажбуриятини олганлигини, даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз бўлиб, суғурта ҳодисаси бўлмаган деб ҳисоблашини билдирган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Ишга жалб қилинган шахслар суд муҳокамаси ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, ишда вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни мазкур шахслар вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори ўзгаришсиз 3 қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суғурта шартномасининг 6.1-бандига кўра, суғурта қилдирувчининг аризасида ва суғурта полисида белгиланган суғурта таваккалчиликлари оқибатида экин ҳосилдорлиги камайиши ёки нобуд бўлиши натижасида суғурта қилдирувчининг зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Суғурта шартномаси ва суғурта полисларига кўра, суғурта таваккалчиликлари сифатида бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала); ёнғин, яшин уриши; қурғоқчилик ва гармсел; қора совуқ, кучли қор ёғиши; тупроқнинг ўта намлиги; сув сатҳининг паст бўлиши (камсувлик); сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини); зараркунандалар ва экин касалликлари кўрсатилган. Суғурта полисларининг амал қилиш муддати берилган санадан бошлаб 2020 йил 31 декабрда кучини йўқотиши белгиланган. Даъвогар ва “Саховат 2020 кооперацияси” ИЧК ўртасида пахта хом ашёси харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилиб, шартномада фермер хўжалиги 48,6 га ер майдонидан 131,2 тонна пахта хом ашёсини топшириш мажбуриятини олган бўлса-да, “Saxovat 2020 kooperatsiyasi” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан берилган 2022 йил 7 ноябрдаги маълумотномада фермер хўжалиги томонидан 93,0 тонна пахта хом ашёси топширилиб шартномавий режани 70,9 фоизга бажарилганлиги, шартномада белгиланган миқдордан 38,2 тонна кам пахта хом-ашёсини топшириб, шартнома шартларини тўлиқ бажармаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон туман ҳокимининг 2020 йил 9 апрель кунги 571-сонли Фармойишининг 1-бандига асосан, туманда 2020 йил баҳор ва ёз ойларида рўй бериши мумкин бўлган табиий офатлар натижасида қишлоқ хўжалик экинларини зарарланиши ҳолатини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган. Мазкур ишчи гуруҳининг 2020 йил 28 августда тузилган далолатномасида Ўзбекистон туманида 2020 йилда бир қатор фермер хўжаликлари, шу жумладан даъвогар пахта экин майдонларида 2020 йилнинг июнь, июль, август ойларида сув сатхининг меъёридан кескин камайиб кетиши, суғориш тармоқларидаги сув миқдори камайиши, ёғингарчилик миқдори меъёридан кам бўлиши оқибатида экилган пахта экин майдонларига сув етказиб келишнинг имкони бўлмагани, бунинг оқибатида пахта экини вегетация даврида бўлганлиги сабабли тўлиқ сув ичмаган пахта майдонларидаги гўзаларда ғўза шона гуллари тўкилиб, ҳосил йўқотилгани, сувсизлик оқибатида режалаштирилган ҳосилдорликни олиш имкони бўлмаслиги мумкинлиги кўрсатилган. Ушбу далолатнома Ўзбекистон туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда жавобгар “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон туман бўлими вакиллари иштирокида тузилиб, туман ҳокими биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган. Шунингдек, 2020 йил 9 августдаги Ўзбекистон туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, “Агросуғурта” акциядорлик жамияти туман бўлими, 4 “Агробанк” АТБ Ўзбекистон туман филиали ва фермер хўжалиги вакиллари иштирокида тузилган далолатномага кўра, даъвогарнинг 48,6 га пахта ер майдони сув танқислиги сабабли зарарланганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарори билан тасдиқланган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низом(кейинги матнларда Низом деб юритилади)нинг 21-бандига кўра, суғурта шартномаси амал қилган даврда суғурта ҳодисасини келтириб чиқарувчи ҳодисалар оқибатида экинлар зарарланиши ёки нобуд бўлиши натижасида ҳосилни олиш имконияти камайса ёки йўқолса, суғурта қилдирувчи суғурталовчига 10 иш куни ичида бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида хабарнома беради. Шунингдек, мониторинг ўтказган суғурталовчининг масъул мутахассислари ҳам ушбу ҳодисалар тўғрисида суғурта қилдирувчига маълумот беришлари лозим. Ўзбекистон туманида 2020 йилнинг ёзги суғориш мавсумида сув танқис бўлганлиги сабабли даъвогарнинг пахта экин майдонларига сув етказиб келишнинг имкони бўлмаган, бунинг натижасида пахта майдонларидаги гўзаларда гўза шона гуллари тукилиб, режадаги ҳосилни олиш имкони йўқотилган, сув бўлмаганлиги натижасида ўсимликлар зарарланган. Бу ҳолат иш ҳужжатларига илова қилинган ишчи гуруҳи Ўзбекистон туман қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи Ф.Пахриддинов, туман фермерлар Кенгаши бошлиғи Ю.Иргашев ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Ўзбекистон туман бўлими менеджери И.Маматқулов томонидан 2020 йил 28 августда имзоланган далолатнома, Ўзбекистон туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакили Ш.Умаров, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи С.Исомиддинов, “Агробанк” АТБ туман филиали вакили З.Қўчқаров, “Мингбоши” фермер хўжалиги раҳбари А.Исмоилов ва даъвогар фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Қаюмов иштирокида 2020 йил 9 августда тузилган далолатнома ҳамда 2020 йил 8 августдаги маълумотнома билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 март кунги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 24-бандида, сув олиш лимитлари сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан - фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига, улар хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган бошқа сув истеъмолчиларига белгиланади. Ўзбекистон тумани Ирригация бўлими томонидан 2020 йилда даъвогар хўжалиги режадаги сувни олмаганлиги ва пахта режасини бажармаганлиги тўғрисида маълумотнома берилган. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг даъво аризасидаги суғурта шартномасига асосан даъвогарга етказиб бериладиган сув миқдори белгиланган лимитдан кам берилиши ёки берилмаслиги эмас, балки фермер хўжалиги сув истеъмол қиладиган асосий сув манбасида сув сатҳининг паст бўлиши хавфи суғурта қилинганлигини, судга тақдим этилган маълумотлар, шунингдек судда 5 иштирок этган шахсларнинг кўрсатувларига асосан 2020 йилнинг июнь-август ойларида сув миқдори кам бўлганлиги сабабли даъвогар фермер хўжалиги меъёрдаги сувни истеъмол қилмаганлиги аниқланган. Фарғона вилоят Гидрометеорология бошқармаси томонидан берилган 2021 йил 28 апрель кунги 79-сонли хатига илова қилинган қиёслаш жадвалига кўра, 2020 йил июль ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунлигидаги сув сатҳи 2019 йил июль ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунлигидаги сув сатҳидан пастлиги, 2020 йил август ойининг биринчи ўн кунлигидаги сув сатҳи 2019 йил август ойининг биринчи ўн кунлигидаги сув сатҳидан паст эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 26 декабрь кунги хулосасида, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўнгги 10 йилликда (2011-2021 йиллар) сезиларли даражада кам сувли давр кузатилганлиги, бундан ташқари иқлим ўзгариши натижасида метеорологик омиллар (ёмғир, қор ва буғланиш) ҳам дарёларнинг тўйинишига (яъни буғланиш натижасида тўйинмаганлиги) ўз таъсирини кўрсатганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 август кунги “Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Гидрометеорология ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги соҳасида ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш регламентининг” 4в-иловасига кўра, қуруқ барқарор об-ҳаво давомийлиги бир ўн кунликдан ва ундан кўп ва муддатлардан ҳеч бўлмаса биттасида максимал ҳаво ҳарорати 35° ва ундан юқори ва ҳавонинг нисбий намлиги 30% ёки ундан кам бўлиши қурғоқчилик ҳисобланиши деб кўрсатилган. Фарғона вилоят Гидрометеорология бошқармаси томонидан берилган 2022 йил 2 ноябрь кунги 324-сонли маълумотида Қўқон метеостанциясида 2020 йил июль ойининг иккинчи ва учинчи декадаларида ҳавонинг максимал харорати, тупроқ юзидаги максимал ҳаво ҳарорати ва минимал ҳаво нисбий намлиги бўйича маълумот берилиб, унга кўра ўртача максимал ҳаво ҳарорати 35,6 ва ундан ортиқ даражадан иссиқ, тупроқ юзасидаги максимал харорат 70 даража ва ундан ортиқ иссиқ ҳамда ҳаво намлиги минимал нисбий фоизи 30 ва ундан паст бўлганлиги қайд этилган. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 7.4-бандида суғурта қилдирувчининг аризасида (суғурта товонини тўлашни сўраб тақдим этилган ариза) кўрсатилган экин майдони ва ҳосилдорлик миқдори статистика маълумотларида тасдиқланган миқдордан фарқ қилган тақдирда, суғурта товони статистика маълумотлари асосида ҳисобланиши кўрсатилган. Фарғона вилоят статистика бошқармасининг 2022 йил 10 мартдаги 01/1-01-08-43-сонли маълумотномасида, даъвогар томонидан 2020 йил якуни бўйича тақдим этилган 1-FX шакли “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот”статистика ҳисоботида 48,6 гектар майдонда 93,0 тонна пахта 6 етиштириб, ўртача ҳосилдорлик 19,1 центнерни ташкил этганлиги маълум қилинган. Хусусан, даъвогар 2020 йил пахта ҳосили режаси бўйича 131,2 тонна ҳосил етиштириши назарда тутилган бўлса-да, аслида 93,0 тонна пахта етиштириб 38,2 тоннага кам етиштирган. Бундан кўринади, даъвогарнинг экин майдонларига ҳақиқатдан ҳам сув етказиб келишнинг имкони бўлмаганлиги натижасида пахта экинларидан кам ҳосил олинган ва натижада даъвогар фермер хўжалиги молиявий зарар кўрган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июнь кунги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 505-сонли қарори билан “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларининг бўлғуси ҳосилини суғурталаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган ва унда суғурта шартномасига асосан пахта хом ашёси (бошоқли дон экинлари) ҳосили бўйича суғурта товонини ҳисоблаш жадвали белгиланган. Шунга кўра, суғурта пули 80 488 392 сўмни ташкил қилган. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 804 883,92 сўм давлат божи (квитанция хос рақами 231175782530, 2023 йил 28 апрелдан), 30 000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. 7 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Т. Аннаева ҳайъат аъзолари Ф. Ражабов З. Рустамов 8