Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4395 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Farg‘ona viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый “ MUMTOZ METAL MONTAJ” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1133715 Claim ID 3326142 PDF Hash a68bdeefc2d34d48... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунни 5-моддаси онунни 5 law
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 22 июнь 4-1501-2302/4395-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш. Латипов, М. Қаршибоев (2023 йил 21 июнь кунги 20/1-51628-сонли ишончномага асосан), жавобгар ваклллари Х.Б. Бойкузиев, Ш.П. Халимбоев, Б.Д. Эралиев (2023 йил 22 июнь кунги ишончномаларга асосан) иштирокида, НОМининг жавобгар "НОМи" масъулияти чекланган жамиятидан 186 344 234 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар НОМи (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "НОМи" масъулияти чекланган жамиятидан 186 344 234 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни сўраб, жавобгарни фаолияти бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилганида жавобгар солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, ҚҚС гувоҳномалари бекор қилинган, хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланган контрагентлари билан тузилган битимларга асосан олинган деб ҳисоб-фактураларда келтирилган товарларга контрагентларда кирим ҳужжатлари йўқлиги, контрагентлар ҚҚС ва бошқа солиқлардан жуда катта миқдордаги қарз борлиги, контрагентларда омбор, транспорт воситалари ёки ижара олинган транспорт воситалари йўқлиги, уларда биттадан ходим ишлаб келгани аниқланганини, контрагентлар солиқларни ундириш чоралари кўрилганини, лекин ундириш имконияти бўлмаганини, ундириш сўралаётган ҚҚС жавобгарни солиқ қарзи сифатида ҳисобга олинмаганини, жавобгарда аудит солиқ текшириш ўтказилганида контрагентлардан товар олинган-олинмагани ҳолати текширилмаганини, камерал текшириш натижасида жавобгар асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этгани инобатга олинганини, қолган контрагентлари бўйича ҳужжатлар тақдим этилмаганини тушунтириб ўтди. Жавобгар вакиллари суд мажлисида суд мажлисида даъво аризасини рад этишни сўраб, 2022 йил 6 октябрь ойида солиқ аудити текшириши ўтказилганида қўшимча солиқ ҳисобланганини, лекин ноқонуний ҳаракатлар қилингани аниқланмаганини, даъво аризасида талаб этилган суммани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилса у тўлаб берилишини тушунтириб ўтишди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органига бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 26-моддасига асосан солиқ хизмати органи солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлайди. СК 238-моддасининг 1-бандига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСни солиқ солиш объекти ҳисобланади. СК 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2022 йил 7 апрель кунги 20/1-00497-kt-сонли буйруғига ва камерал текшириш муддатини узайтириш ҳақидаги 2022 йил 5 май кунги 20/1-01001-kt-сонли асосан " НОМи" МЧЖда давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчини кабинетига юборилган. Шунингдек, текширув натижаларига кўра, 2022 йил 6 май кунги солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-27653-сонли талабнома юборилган. Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар-харидор ҳамда етказиб берувчи (ишларни бажарувчи) “Far Story Best” МЧЖ “Vodiy Raxmatilla Qurilish Mollari” МЧЖ, “Materic” МЧЖ, “Bruce no Break no Skip” МЧЖ, “Far Ulgurji Qurilish Mollfri” МЧЖ, “Elegant Plast Torg” МЧЖ билан жами 1 428 639 125 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 186 344 234 сўмни ташкил этган битимлар тузилган, битимлар тарафлари ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар аслида етказиб берувчида мавжуд бўлмаган, контрагентларни балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари ва товар айланмаларини амалга ошириш учун ишчи-ходимлар бўлмаган ёки улар томонидан транспорт воситалари ижара олинмаган. СК 266-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига асосан ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Жавобгар вакилининг солиқ қарзи хуфиёна фирмалари мансабдор шахсларидан жиноят ишлари доирасида ундирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги важини суд инкор этади, чунки солиқ базасида контрагентларда солиқ қарзи қопланмагани қайд этилган. СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. СК 15-моддаси кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4 февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин. Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар берилган. Суд жавобгардан ҚҚС ундириш даъво талаби бўйича унинг контрагентларини 3-шахс сифатида жалб этиш учун асослар йўқ деб топган, чунки иш уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмайди, хуфиёна иқтисод билан шуғулланган контрагентларда товарлар бўлмаган, улар пудрат ишларини бажармаган ва ҚҚСни тўламаган, солиқ суммаси тўланмагани эса даъво аризасини судга киритишга асос бўлган. Даъвогарнинг жавобгардан 186 344 234 сўм ҚҚС ундириш талабини қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 33 000 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 3 726 884,68 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "НОМи" масъулияти чекланган жамияти дан даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 186 344 234 сўм қўшилган қиймат солиғи ва даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 3 726 884,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Судья Д.С. Акрамова