← Назад
Решение #573260 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| суд ФК | 327 | — | law | |
| ки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 316 символов
4-1104-2302/1682-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
Ўртачирчиқ тумани
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - "ХХХХ" масъулияти чекланган
жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси жавобгар «Хххх» фермер хўжалиги ҳисобидан 17 524 993 сўм асосий
қарз, 3 943 123 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили
Ш.Абдувалиев (ишончнома асосида), АТБ "Агробанк" вакили А.Камилов
(ишончнома асосида), иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъвогар "ХХХХ" масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
жавобгар «Хххх» фермер хўжалиги ҳисобидан 17 524 993 сўм асосий қарз, 3 943
123 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза баѐн
этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суднинг ажрими билан Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими,
"Toshkentdonmahsulotlari" АЖ ва АТБ "Агробанк" низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга қатнашишга
жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, Бўка
тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва "Toshkentdonmahsulotlari" АЖ вакиллари
бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд уларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил иш
ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда–ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар, Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ва "Toshkentdonmahsulotlari"
АЖ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда–ФК)нинг
8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур холатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ѐки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайѐрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайѐрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 3
мартда 391-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар (кейинги ўринларда Тайѐрловчи),
шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш,
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини, жавобгар (кейинги ўринларда Хўжалик) “Тайѐрлов”чига унга
тегишли ер майдонидан белгиланган миқдорда дон маҳсулотини топшириш
мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан контрактация шартномаси доирасида олинган минерал
ўғитлар, ѐнилғи ва бошқа ҳаражатлар бўйича жами 17 524 993 сўм қарздорлиги
борлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Суд тақдим этилган ҳужжатларини ўрганиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
17 524 993 сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортаѐтганлиги сабабли жавобгардан
3 943 123 сўм фоиз ундириш талаби қўйилган.
ФК 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ФК 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний
ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача
тарзда кечиктириш ѐхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ѐки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Жавобгар томонидан пул маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, суд
даъвонинг фоиз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 9-бандига
кўра қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида
келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво
тақдим этилган кундаги ѐки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб
ставкасини қўллашга ҳақли.
Мазкур қарорнинг 11 - бандига кўра агар пул мажбуриятини бажармаганлик
ѐки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг
қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ѐки кредиторга уни
ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб суд, талаб қилинган 3 943 123 сўм фоиз
суммасини 800 000 сўмгача камайтиришни, фоизнинг қолган қисмини рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 17 524 993 сўм асосий қарз, 800 000 сўм фоиз
ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327моддаси, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Хххх» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "ХХХХ" масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 17 524 993 сўм асосий қарз, 800 000 сўм фоиз ва
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Хххх» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 429
362,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов