Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/21247 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый “ARTUM LEASING GROUP” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1099797 Claim ID 3303878 PDF Hash c9adb94d8d743375... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
онун 22-моддаси онун 22 law
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/21247-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Гулямова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ёдгоров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 22 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонаси вакили У.Алиев (2023 йил 16 мартдаги 18-сонли ишончнома ва 22-сонли ордерга асосан), Ф.Рахимбердиев (ишончномага асосан), “ARTUM LEASING GROUP” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Нурмуратов (2023 йил 4 январдаги 18-сонли ишончнома ва 2023 йил 22 майдаги 17-сонли ордерга асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг “KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонаси манфаатида “ARTUM LEASING GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан олдиндан тўланган 2 261 219 062,79 сўм бўнак пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори устидан “KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ARTUM LEASING GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилида) тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 11 майдаги 201900117001631-сонли шартнома бўйича тўланган 2 261 219 062,79 сўм бўнак пулини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар томонидан тақдим этилган кассация шикоятида биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, даъвогар шикоятда тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасининг 18.2-бандида лизинг шартномаси мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлиши белгиланганлиги, низо бўйича суд қарорлари қабул қилинган пайтда мажбуриятлар тугамаганлиги, шу боис қуйи судларнинг лизинг шартномасининг муддати 2022 йил 19 майда тугаши ҳақидаги асоси нотўғри эканлиги, лизинг шартномасининг муддатидан олдин бекор қилинганлиги ҳамда лизинг объектларининг лизинг берувчига қайтариб берилганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топган бўлса-да, судлар томонидан даъвогарнинг важларига тўғри баҳо берилмаганлиги ва иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилинганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, даъвогарнинг кассация шикояти қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 11 майда 201900117001631-сонли ва 201900117001630-сонли лизинг шартномалари тузилган. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга давлат рақами 01/279 LFA, “SANY (STS100C)” русумли, 2016 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами-87987023 бўлган ҳамда давлат рақами 01/280 LFA, “SANY (STS100C)” русумли, 2016 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами-69846990 бўлган 2 дона автокран махсус техникасини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 36 ой муддатга лизингга бериш, жавобгар эса уни қабул қилиш ва лизинг тўловларини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, жавобгар томонидан лизинг объекти даъвогарга белгиланган тартибда тегишли топшириш-қабул қилиш далолатномаси орқали топширилган. Лизинг олувчи шартномаларнинг иккинчи иловасига асосан лизинг объектлари учун тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 8.1-бандида лизинг олувчи лизинг объектидан фойдаланганлик учун шартномада кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда тўловларни амалга ошириш мажбурияти назарда тутилган. Шунингдек, лизинг шартномаларининг иккинчи иловасида келтирилган лизинг тўловлари жадвалига кўра, охирги лизинг тўлови 2022 йил 11 май деб белгиланган. Даъвогар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгар дастлаб даъвогарга шартномаларни бекор қилиш, лизинг объектларини қайтариш ва қарздорлик тўлаш тўғрисида талабномалар юборган. Даъвогар томонидан ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Палата жавобгар манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар лизинг тўловлари бўйича бир неча марта тўлов жадвалини бузганлиги сабабли, 2019 йил 11 майдаги 201900117001631-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш, лизинг объектларини қайтариш мажбуриятини юклаш ҳамда даъвогардан 181 248 221,29 сўм муддати ўтган фоиз тўловини ундиришни сўраган (4-1001-2206/8639-сонли иш). Шунингдек, Палата жавобгар манфаатида даъвогарга нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йил 11 майдаги 201900117001630-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш, лизинг объектларини қайтариш мажбуриятини юклаш ва жавобгардан 155 148 147,84 сўм муддати ўтган фоиз тўловини ундиришни сўраган (4-1001-2206/8641-сонли иш). Кейинчалик, суднинг ажрими билан мазкур 2 та иқтисодий иш бирлаштирилиб, иш 4-1001-2206/8639-рақам билан юритилган. Мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 11 майдаги 201900117001631сонли ва 201900117001630-сонли лизинг шартномалари бекор қилиниб, лизинг объектлари жавобгарга қайтарилган ҳамда даъвогардан жавобгар фойдасида 336 396 369,13 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 июндаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, лизинг объектлари жавобгар вакили томонидан қабул қилиб олинганлиги учун лизинг объектларини жавобгарга қайтариш қисми бекор қилинган ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиниб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шундан сўнг, Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 2 261 219 062,79 сўм бўнак пулини жавобгардан ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди эса моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, ФК 595-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда лизинг олувчи илгари бўнак сифатида тўлаган пулларини, лизинг объектидан фойдаланишдан олган фойданинг қийматини чегириб ташлаб, ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси муддатидан олдин эмас, балки лизинг тўловлари муддати ўтганидан кейин суд қарори билан бекор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сонли қарорининг 2-бандида, муддатни ҳисоблашда судлар инобатга олишлари керакки, шартномани амал қилиш муддати жорий йил муайян ойининг тегишли санасидан кейинги йил шу ойининг шу санасигача белгиланганда 12 ойга тенглаштирилган деб тан олиниши (масалан, 2017 йил 5 февралдан 2018 йилнинг 4 февралгача) тўғрисида тушунтиришлар берилган. “Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 22-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланиши ва бўлиб-бўлиб тўланиши, лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Лизинг шартномасининг 2.1.7-бандига мувофиқ лизинг муддати 36 ой деб белгиланган ва шартнома бўйича охирги лизинг тўлови 2022 йил 11 майда амалга оширилиши лозим бўлган. Шунга кўра, қуйи судлар шартнома шартлари ва қайд этилган қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, асосли равишда тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси муддати 2022 йил 11 май этиб белгиланган деган хулосага келган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди лизинг шартномалари Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2206/8639-сонли иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган 2022 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан бекор қилинганлиги ва ушбу ҳал қилув қарори апелляция инстанциясининг 2022 йил 28 июндаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилганлиги яъни, суд қарори 2022 йил 28 июнда қонуний кучга кирганлигини инобатга олиб, мазкур ҳолатда лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинмаганлиги ҳақида тўғри хулосага келиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этган. Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, Қонун 22-моддасининг иккинчи қисмига кўра, лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Мазкур ҳолатда лизинг шартномаси ва у асосида тасдиқланган тўлов жадвалига кўра, лизинг муддати 36 ойни ташкил этган (2019 йил 11 июндан 2022 йил 11 майгача). Демак, низоли лизинг шартномаси муддатидан олдин эмас, балки лизинг тўловлари муддати тугагач, 2022 йил 28 июнда суд тартибида бекор қилинган. Бу эса ўз навбатида Қонун 22-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, лизинг тўловларининг охирги муддати билан лизинг шартномасининг ҳам амал қилиш муддати тугаганлигини англатади. Жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган. Шу боис жавобгарнинг важлари суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов иш бўйича қабул қилинган биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 18 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонасининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “KO`PRIKQURILISHBUTLASH” унитар корхонасидан Республика бюджетига 22 612 190 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. 7 Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов