← Назад
Решение #573421 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2203/4167-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Хомидов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов
ва
О.Халмирзаевдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “ZUBAIIR KELAJAK” масъулияти чекланган жамият
вакиллари Д.Мирсадиқов (раҳбар), А.Эгамбердиев (2023 йил
5 январдаги 02-сонли ишончнома ва 2023 йил 27 апрелдаги
000119-сонли ордер асосида), “Янгийўл Савдо Комплекси” масъулияти
чекланган жамият вакиллари Ш.Асатов (2023 йил 24 майдаги 15-сонли
ишончнома асосида), У.Алиевнинг (2023 йил 18 январдаги 1-сонли
ишончнома асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг “ZUBAIIR KELAJAK”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида “Янгийўл Савдо
Комплекси” масъулияти чекланган жамиятидан 2 436 442 105,2 сўм
қарз ва 1 218 221 052,6 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори ва хусусий ажрими
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятларини иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ZUBAIIR
KELAJAK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Янгийўл Савдо Комплекси” масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
2 436 442 105,2 сўм асосий қарз ва 1 218 221 052,6 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 571 697 100 қарз, 204 260 626 сўм
пеня, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган,
даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 февралдаги қарори
билан ҳал қилув қарори бекор қилинган, Палатанинг даъво аризаси
қисман
қаноатлантирилиб,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
289 697 100 сўм қарз, 46 738 797 сўм пеня ундириш тўғрисида янги
қарор қабул қилинган, шунингдек хусусий ажрим чиқарилган.
Мазкур суд ҳужжатидан норози бўлиб, Палата кассация шикоятлари
билан Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилган
ва унда апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 28 февралдаги
қарори ва хусусий ажримини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини кучида қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб,
шикоятда апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилганлиги, шикоятда
келтирилган важларга ва ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги, жавобгарнинг важларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериш
мақсадида ишга “Хизмат ёрдам сервич” масъулияти чекланган жамияти
жалб
этилмаганлиги,
жавобгар томонидан тақдим
этилган
ишончномага асосан маҳсулотлар берилганлиги, маҳсулотлар
топширилганлиги тўғрисидаги рўйхат судга тақдим этилган бўлса-да,
ушбу рўйхат суд томонидан инобатга олинмаганлиги, тарафлар
ўртасида имзоланган маҳсулот қабул қилиб олинганлигини
тасдиқловчи 2022 йил 28 мартдаги 30-сонли ҳисобварақ фактура ҳамда
қарздорлик мавжудлиги юзасидан тузилган солиштирма далолатномага
ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, Палата суд мажлисида ўз вакиллари
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни Палата
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятини қўллаб-қувватлаб, апелляция инстанцияси суди томонидан
моддий ва мпроцессуал ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилганлиги,
шикоятда келтирилган важларга ва ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо
қарорларини бекор қилишни сўрадилар.
Жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида
келтирилган важлар асоссиз эканлигини, тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан даъвогар томонидан амалда 667 697 100 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлигини, ушбу маҳсулотлар “Хизмат ёрдам
сервис” масъулияти чекланган жамияти вакили орқали қабул қилиб
олинганлигини, шунга кўра апелляция инстанцияси суди томонидан иш
ҳолатлари тўлиқ аниқланиб, қонуний ва асослантирилган суд қарори
қабул қилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
шикоятда келтирилган важларни ишдаги ва тақдим этилган қўшимча
ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд
ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни, Палатанинг кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 3 мартда 8-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг буюртмасига
асосан ушбу шартноманинг 1-бандида кўрсатилган маҳсулотларни
жавобгар етказиб бериш, жавобгар эса сотиб олинаётган маҳсулотлар
учун олдиндан 100 фоизни тўловни амалга ошириш ва маҳсулотларни
қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 3 мартда 8-сонли маҳсулот етказиб
бериш бўйича шартномаси имзоланганлиги ҳамда шартнома бўйича
даъвогар ўз мажбуриятини лозим даражада бажарганлиги, тарафлар
ўртасида имзоланган 2022 йил 28 мартдаги 30-сонли ҳисобварақ
фактурасига асосан жавобгарга 2 550 442 105,20 сўмлик маҳсулотлар
топширилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган маҳсулот ҳақи бўйича
тўловлар амалга оширилмаганлиги асоси билан Палата даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан
2 436 442 105,2 сўм асосий қарз ва 1 218 221 052,6 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан судга тақдим этилган
2022 йил 28 мартдаги 30-сонли ҳисобварақ фактурага асосан жавобгарга
2 550 442 105,20 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат
мавжуд қарздорлик юзасидан тарафлар ўртасида имзоланган
солиштириш далолатномаси ва даъвогарнинг кўрсатмалари билан
тасдиқланиши, иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар мавжуд
қарздорлик бўйича қисман тўловни амалга оширганлиги, қолдиқ
қарздорлик 571 697 100 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, даъвони
қисман қаноатлантириш ҳақида хулоса келган.
Апелляция инстанцияси суди эса даъвогар раҳбари ҳақиқатдан ҳам
2022 йил 28 мартдаги 30-сонли ҳисобварақ фактурасига асосан
2 550 442 105,20 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга бермаганлигини,
аслида 889 691 187,05 сўмлик маҳсулот топширганлигини маълум
қилганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга 889 691 187,05 сўмлик
маҳсулотларни бухгалтерия ҳужжатлар асосида топширганлигини
тасдиқловчи юқоридаги баҳсли ҳисобварақ фактурасидан ташқари
бошқа далил тақдим этилмаганлиги, жавобгарнинг суд мажлисида
берган тушунтиришлари ҳамда у томонидан тақдим этилган
маълумотга кўра, даъвогар томонидан юборилган қурилиш
маҳсулотлари жавобгар томонидан амалда қабул қилинмаганлигини,
лекин 667 697 100 сўмлик маҳсулотлар жавобгарнинг “Хизмат ёрдам
сервис” масъулияти чекланган жамияти вакили орқали қабул қилиб
олинганлиги, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан амалда жами
667 697 100 сўмлик маҳсулот қабул қилиб олинганлиги сабабли даъво
суммасини 667 697 100 сўмга қаноатлантириш бироқ, ҳал қилув
қароридан кейин жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик бўйича
қисман тўлов амалга оширилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлииги 289 697 100 сўмни ташкил этишига асосланиб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати қуйи судлар иш ҳолатларини тўлиқ
аниқламасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага
келган деб ҳисоблайди.
Жумладан, апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилишда
жавобгарнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда у
томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, даъвогар томонидан
юборилган қурилиш маҳсулотлари жавобгар томонидан амалда қабул
қилинмаганлиги, лекин 667 697 100 сўмлик маҳсулотлар жавобгарнинг
“Хизмат ёрдам сервис” масъулияти чекланган жамият вакили орқали
қабул қилиб олинганлиги, мазкур ҳолатда жавобгар амалд
а 667 697 100 сўмлик маҳсулотларни қабул қилиб олганлигини тан
олишига асосланган бўлса-да, жавобгарнинг ушбу важларига баҳо
бериш мақсадида ишга “Хизмат ёрдам сервис” масъулияти чекланган
жамиятини жалб қилиш чораларини кўрмаган.
Бундан ташқари, даъвогардан ундирилиш сўралган пенянинг
асослантирилган ҳисоб-китоби талаб қилиб олинмаган. Яъни,
апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан 1 218 221 052,6 сўм
пеня ундириш талабини апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида
387 845 593,53 сўм қилиб сўраганлигини инобатга олиб, пеня
миқдорини тан олинган 667 697 100 сўмнинг 50 фоизидан келиб чиққан
ҳолда 333 848 550 сўм деб баҳолаган бўлса-да, даъвогар томонидан
етказиб берилган маҳсулотлар қачон қабул қилиб олинганлиги ва
маҳсулот бўйича тўловлар қанча муддатга кечиктирилганлиги
ўрганилмаган.
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда иш бўйича ноқонуний
қарорлар қабул қилинган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, шу модданинг
биринчи қисми 4-бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган
шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал
қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд
бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга
ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2023 йил 28 февралдаги қарорини бекор қилишни, ишни
янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни,
Палатанинг кассация шикоятларини қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди ишни кўриш
якунлари бўйича хусусий ажрим чиқарган ва кассация шикоятларида
мазкур хусусий ажримни ҳам бекор қилиш сўралган. Мазкур ҳолатда
апелляция инстанцияси судининг хусусий ажрим чиқаришида қарорида
қайд этилган ҳолатлар асос бўлган. Ваҳоланки, судлов ҳайъати биринчи
ва апелляция инстанцияси судларининг ноқонуний қарорларини бекор
қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанцияга юборган. Шу
боис мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг хусусий ажрими
ҳам моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда
чиқарилганлиги сабабли бекор қилиниши лозим бўлади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда:
-иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши;
-ишга “Хизмат ёрдам сервис” масъулияти чекланган жамиятини
жалб этиш чоралари кўриши;
-иш ҳужжатларига, тарафлар ўртасида имзоланган ҳисобварақ
фактура, солиштириш далолатномаси ва янгидан тақдим этиладиган
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериши;
-ундирилиши сўралган пенянинг ҳисоб-китобига аниқлик
киритиши;
-моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши;
-суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши:
-иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши
лозим бўлади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори ва хусусий ажрими
бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро иқтисодий
судига юборилсин.
Ушбу иш бўйича берилган 2022 йил 15 декабрь ва 2023 йил
28 февралдаги ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасининг кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
Ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
О.Халмирзаев