Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4399 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғоан вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый REAL QURILISH FAYZ хусусий корхонаси
Source ID 1133689 Claim ID 3326087 PDF Hash c4325719b26d0c6f... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекснинг 26-моддаси кодекс 26 code_article
онунни 5-моддаси онунни 5 law
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 22 июнь 4-1501-2302/4399-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш. Латипов, М. Қаршиев (2023 йил 16 июнь кунги 20/1-50526-сонли ишончномага асосан) иштирокида, НОМининг жавобгар "НОМИ" хусусий корхонасидан 156 347 100 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар НОМи (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "НОМИ" хусусий корхонасидан 156 347 100 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қаноатлантиришни сўраб, жавобгар даъво аризасида келтирилган контрагентлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар кўзбўямачилик учун тузилганини, уларга сохта маълумотлар киритилганини, контрагентларда ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар, транспорт воситалари ёки ижара олинган транспорт воситалари, асосий воситалари бўлмаганини, улар хуфиёна иқтисод билан шуғулланганини, жавобгар жами 156 347 100 сўм ҚҚС асоссиз равишда ҳисобга олганини тушунтириб ўтишди. Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгарни юридик манзилига гибрид почта орқали, шунингдек СМС хабар юборилган. Жавобгар вакили судга келмагани учун ишни кўриш бошқа кунга қолдирилиб, жавобгарга телеграмма юборилган, лекин вакили судга келмади. Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 26-моддасига асосан солиқ хизмати органларига, жумладан, солиқ тўловчи ҳисоб ҳужжатларини йўқотган ёки йўқ қилган ҳолларда солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлаш; “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли деб белгиланган. Иш хужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2022 йил 7 апрелдаги 20/100521-kt-сонли буйруғига асосан "НОМИ" МЧЖда 2020 йилни январь ойидан бошлаб 2022 йилни декабрь ойига қадар ҳамда 2023 йилни январь-февраль ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчи вакилига ёзма равишда топширилган. Шунингдек, текширув натижаларига кўра, 2022 йил 6 май кунги солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-27594kt-сонли талабнома юборилган. Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар-харидор ҳамда етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи, ишлар бажарувчи) “Asia Vector” МЧЖ билан 350 002 500 сўмлик, шундан ҚҚС 45 652 500 сўмлик, “King Valley Supply” МЧЖ билан 103 500 000 сўмлик, шундан 13 500 000 сўмлик ҚҚС, “Materic” МЧЖ билан 144 989 700 сўмлик, шундан 18 911 700 сўм ҚҚС, “Story New” МЧЖ билан 600 168 900 сўмлик, шундан 78 282 900 сўм ҚҚС, жами контрагентлар билан 1 198 661 100 сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 156 347 100 сўмни ташкил этилган битимлар тузилгани, битимлар тарафлари ўртасида расмийлаштирилган ҳисобфактураларда келтирилган товарлар аслида етказиб берувчида мавжуд бўлмаган, шубҳали деб топилган контрагентни балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари бўлмаган ёки улар томонидан транспорт воситаларини ижара олинмаган. Жавобгар юқорида келтирилган контрагентлар билан тузилган шартномаларда ҳамда расмийлаштирган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар олинганини тасдиқловчи биронта далил даъвогарга ёки судга тақдим этилмади ва судда уларни олишни бошқа имконияти мавжуд эмас. СК 266-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига асосан ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари” Қоидаларда белгиланишича, “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль транспортида ташиш жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тартибга солади, шунингдек юкларни ташишга, уларнинг сақланишига қўйиладиган талабларни ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташишнинг бошқа шарт-шароитларини белгилайди. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши фуқароларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини қўллаган ҳолда шахсий эҳтиёжлар учун улар томонидан бажариладиган юкларни ташишга татбиқ этилмайди, холос. Қоиданинг 5-бандида ташиш шартномаси деб ташувчи унга юкни жўнатувчи томонидан ишониб топширилган юкни бориш пунктига етказиб бериш ва уни юкни олишга вакил қилинган шахсга (юкни олувчига) топшириш мажбуриятини олган, юкни жўнатувчи эса юк ташилганлиги учун белгиланган тўловни тўлаш мажбуриятини олган битим тушунилиши; юкни жўнатувчи — юкнинг мулкдори номидан иш кўрувчи ёки ташиш шартномаси бўйича юкнинг мулкдори ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс; юкни олувчи — юкни олишга ваколат берилган ва юкка доир илова ҳужжатларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахс; юк — юкни олувчига бериш учун юкни жўнатувчидан ташишга қабул қилиб олинган моддий бойликлар; йўл варақаси — автотранспорт воситасининг ишини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат; товартранспорт юкхати — транспорт жараёнининг қатнашчилари учун ягона бўлган, товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, уларни йўлда ҳисобга олишга, кирим қилишга, омбор, тезкор ва бухгалтерия ҳисоби учун, шунингдек юк ташилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишнинг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган ҳужжат ҳисобланиши, деган тушунтиришлар берилган. Ушбу Қоиданинг 7-бандига мувофиқ автомобиль транспортида юкларни ташиш ташиш шартномаси асосида амалга оширилиши лозим. Қоиданинг 47-бандида “Товар ва нотовар хусусиятга эга бўлган юкларни ташиш товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилиши керак”; 48-бандида “Юк ортиладиган автотранспорт воситасининг товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, матбаа усулида тайёрланади, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади”; 49-бандида “Товар-транспорт юкхати белгиланган тартибда юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир боришга ҳар бир юкни олувчининг номига алоҳида тўрт нусхада тузилади, улардан: биринчи нусха юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришни (зарарни) ҳисобга олиш учун мўлжалланади; иккинчи нусха юкни олувчига берилади ва у томонидан моддий бойликлар кирим қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади; учинчи ва тўртинчи нусхалар ташувчига берилади ҳамда ташувчининг мижоз билан ҳисоб-китоб қилиши ва автотранспорт ишини ҳисобга олиш учун хизмат қилади”, деб белгиланган. Келтирилган меъёрий хужжатни талаби бўйича жавобгарда омборига кирим қилган товарлар ташилганини тасдиқловчи транспорт юк хатини нусхаси бўлиши лозим эди. Товар контрагентларда бўлмагани учун юк хатлари тегишли тартибда расмийлаштирилмаган. СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. СК 15-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4 февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин. Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар берилган. Суд жавобгардан ҚҚС ундириш даъво талаби бўйича унинг контрагентларини 3-шахс сифатида жалб этиш учун асослар йўқ деб топган, чунки иш уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмайди, хуфиёна иқтисод билан шуғулланган контрагентларда товарлар бўлмаган, уларни етказиб бермаган 5 ва ҚҚСни тўламаган, жавобгарда ҚҚС ҳисобга олишга асослар бўлмагани учун даъво аризасини судга киритишга асос бўлган. Даъвогарнинг жавобгардан 156 347 100 сўм ҚҚС ундириш талаби қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 33 000 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 3 126 942 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан, Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "НОМИ" хусусий корхонасидан даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 156 347 100 сўм қўшилган қиймат солиғи ва даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 3 126 942 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Судья Д.С. Акрамова