← Назад
Решение #573582 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
6 541 символов
4-1304-2301/1705-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар DK NORTOJI ONA масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар DK
NORTOJI ONA масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 2023 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар 2023 йил март ойи учун қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этилганлигини билдириб,
аризани қонуний кўришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
31.05.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2023 йил март ойи
учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботи белгиланган муддатларда
тақдим этилмаган.
Шу сабабли, Арнасой тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг 2023 йил
31 майдаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида
жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун
хизмат кўрсатувчи банкка юборилган.
Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ
ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига
кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим
этилади.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда
қўлланилиши мумкин.
Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасида кўринишича
жавобгар DK NORTOJI ONA масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023
йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи иш судда
кўрилган кунга қадар тақдим этилган. Ушбу ҳолат аризачи вакилининг
кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Демак, ариза талабларига асос бўлган ҳолатлар бугунги кунга қадар, яъни
иш судда кўрилгунга қадар тўлиқ бартараф этилган. Шу боис суд аризани
қаноатлантириш рад этилишини лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг
19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга
олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни, жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 220-222-моддаларини қўллаб, суд
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Жавобгар DK NORTOJI ONA масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
И.Қурбанов