← Назад
Решение #573587 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 64 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2201/4788-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Хаитбоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арипов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳар
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати, судья Н.Юсупов раислигида, ҳайъат аъзолари А.Ибрагимова ва
А.Ариповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг
котиблигида, аризачи вакили – Ж.Давлятов (2022 йил 23 июндаги
ишончнома асосида), суд бошқарувчиси вакили Ш.Тошбеков (2023 йил
14 апрелдаги ишончнома асосида) ва қарздор собиқ раҳбари Д.Арипов,
вакили А.Наврузов (2023 йил 10 апрелдаги ишончнома асосида)
иштирокида, аризачи - “* * * * *” АТБнинг қарздор “/ / / / /” масъулияти
чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Чирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан қарздор - “/ / / / /”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси томонидан
берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“* * * * *” АТБ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Чирчиқ
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - “/ /
/ / /” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қарздор томонидан апелляция
шикояти берилган бўлиб, унда қарздорнинг жами қаздорлиги
12 688 893 167,1 сўмни ташкил этишини, бироқ суд бошқарувчи
томонидан кредиторлар реестрига киритилмаганлигини, қолган
кредиторлар ва қарздор раҳбарининг ўзи ҳам тегишли татибда хабардор
қилинган тақдирда, ушбу кредиторлар йиғилишида қатнашиб, ўз
ҳуқуқларини ифода қилиш имкони бўлиши мумкинлигини баён қилиб,
биринчи инстанция судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни сўраган.
Суд мажлисида қарздор вакиллари апелляция шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, судлов ҳайъатига маълум миқдорда
тўлов қилинганлигини, қарздорнинг жами қаздорлиги 12 688 893 167,1
сўмни ташкил этишини, бироқ суд бошқарувчи томонидан кредиторлар
реестрига киритилмаганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни
сўради.
Суд мажлисида аризачи вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз
эътирозларини билдириб, қарздор вакилларининг апелляция шикоятида
келтирган важлари ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмаслигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, суднинг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд бошқарувчи вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз
эътирозларини билдириб, барча кредиторлар тегишли биржа газетаси
орқали ҳабардор қилинганлигини, апелляция шикоятида келтирилган
қарздорнинг бошқа кредиторлар олдидаги қарздорлиги 12 688 893 167,1
сўмни ташкил этиши кўрсатилганлигини, ҳисоб-китоб қилинган тақдирда
ҳам қарздорнинг активларидан ошиб кетганлигини кўриш мумкинлигини,
қолаверса қарздор томонидан тақдим қилинган маълумотлар асоссиз
равишда ҳисоб-китоб қилинганлигини маълум қилди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддаларига
кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 64-моддасига кўра, банк қарзни тўлаш бўйича ўз
мажбуриятларини бажармаётган қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 4-1102-2201/221-сонли иш бўйича 2021 йил 24 майда қабул
қилинган ҳал қилув қарорига кўра, “* * * * *” АТБнинг даъво аризаси
қаноатлантирилиб, жавобгар “/ / / / /” масъулияти чекланган жамиятидан
539 173 979 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 70 491 283 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги жами 1 308 998 616 сўм миқдорида
кредит қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаровдаги жавобгар “/ / / / /”
МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, М.Улуғбек
МФЙ, Қорамурт кўчаси, 92-уйда жойлашган умумий фойдаланиш майдони
6.363,00
кв.м
бўлган
бино иншоотларга қаратилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, қарздор Тошкент
вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Апелляция инстанциясининг 2022 йил 24 майдаги қарори билан
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 мартдаги ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги жавобгар “/ / / / /” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар АТБ “* * * * *” фойдасига ундириш
белгиланган 699 333 354 сўм муддатли асосий қарздорлик 524 333 355
сўмга, 539 173 979 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик 698 083 129,52
сўмга (674 183 391,50 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва 23 899 738
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик), 70 491 283 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлик 73 991 490,20 сўмга, жами 1 308 998 616 сўм кредит
қарздорлиги 1 296 407 974,72 сўмга ўзгартирилган.
Шунингдек,
Чирчиқ
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1102-2202/653-сонли иш бўйича 2022 йил 12 майда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига кўра, “* * * * *” АТБнинг даъво аризаси қаноатлантирилиб,
жавобгар “/ / / / /” МЧЖдан 468 890 АҚШ доллари миқдоридаги муддати
ўтган асосий қарздорлик, 48 559,51 АҚШ доллари миқдоридаги муддати
ўтган фоиз қарздорлиги ва 21 600 сўм почта харажатлари ундирилиб,
ундирув 2019 йил 13 август куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани
нотариал идорасида расмийлаштирилган гаров (ипотека) шартномасига
асосан “/ / / / /” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент вилоят, Қибрай тумани,
Салар шаҳарчаси, М.Улуғбек МФЙ, Қорамурт кўчаси, 92-уйда жойлашган,
умумий фойдаланиш майдони 6.363,00 кв.м бино иншоотларга
қаратилган.
Жавобгар “/ / / / /” МЧЖ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 12 майда қабул қилинган ҳал қилув қароридан норози бўлиб,
Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Апелляция инстанциясининг 2022 йил 15 сентябрдаги қарори
билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 майдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суднинг тегишли қарорлари қонуний кучга киргандан сўнг ижро
ҳаракатлари олиб борилган, бироқ қарздорнинг ҳисоб-рақамида пул
маблағлари бўлмаганлиги сабабли ижро варақалардаги 1 296 407 974,72
сўм ҳамда 517 449,51 АҚШ доллари миқдордаги қарздорлиги 2022 йил
июнь ойидан шу кунга қадар ундиришнинг имкони бўлмаган.
Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини
таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд
бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун
етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш
мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу
жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация
қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан
ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин
эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг
кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини
асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг
молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса,
тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий
этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги
тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни
бажариб, амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг
молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг
биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган.
Қарздор
муваққат
бошқарувчининг
ҳисоботига
кўра
кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, 2022 йил
22 декабр ҳолатига қарздорнинг жами кредитор қарздорлиги
1 296 407 974,72 сўм ҳамда 517 449,51 АҚШ долларини ташкил қилган
ва кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган.
Демак, мазкур ҳолат Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қарздор жамиятда мавжудлигини
тасдиқлайди.
Шунингдек, 2023 йил 20 февралда қарздор кредиторларининг
биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатиш таомилига ўтиш тўғрисида
қарор қабул қилишган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини
ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим
чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Агар
кредиторларнинг
биринчи
йиғилишида
тўловга
қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор
қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу
Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса,
суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар
ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир
иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартибтаомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан
эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Қайд
этилганлардан
кўринадики,
қарздорда
банкротлик
аломатлари мавжуд.
Биринчи инстанция суди “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг ушбу моддалари талабидан келиб чиқиб ҳамда суд қарздорга
нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган банкротлик
аломатлари мавжудлиги, кредиторларининг биринчи йиғилиши
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақида қарорга келинганлиги, қарздорнинг олти ой давомидан ошиқ
даврда кредитор олдидаги тўловлар бўйича мажбуриятларни
бажармаганлигини эътиборга олган ҳолда тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжуд деган хулосага келиб, аризачининг қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани
қаноатлантириш, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритиш бошлаш ҳамда суд харажатларини қарздор зиммасига юклаш
ҳақида ҳақида тўғри хулосага келган.
Апелляция шикоятида қарздорнинг АТ “Халқ банки”, АПК “Бекобод”
МЧЖ, “Пўлат Қора Марварид” МЧЖлардан жами 12 688 893 168,1 сўм
қарздорлиги кўрсатилган, бироқ мазкур кредиторлар кредиторлар
йиғилишида қатнашмаганлиги важ қилинган.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги важларни қуйидагиларга
кўра асоссиз деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларида суд бошқарувчи томонидан биржа газетасига
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида кредиторлар
йиғилиши ўтказилиши тўғрисида эълон берилган бўлиб, ушбу эълон
Биржа газетасининг 2023 йил 21 январдаги 4 (2991)-сонли қисмида чоп
эттирилган. Мазкур эълонда барча кредиторлар 1 (бир) ой давомида
мурожаат қилиши мумукинлиги эътироф этилган.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул
қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги
қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда кредиторлар йиғилишида бошқа кредиторларнинг
қатнашмаганлиги Қонуннинг 55-моддасида кўрсатилган бирор-бир асос
бўйича ҳал қилув қарорини қаноатлантиришни рад этишга асос бўлмайди.
Ҳолбуки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда, қарздор юқоридаги ҳолатларни инкор этувчи
далилларни судга тақдим этмади ҳамда ўзининг апелляция шикоятидаги
важ ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни тегишли
далил ва қонун ҳужжатлари билан исботлаб бермади.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланган ҳолда
ариза талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асослантирилган
хулосага келинган деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний,
адолатли ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўймаган ва ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, қарздорнинг апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабларидан
келиб чиқиб, қарздор томонидан апелляция шикоятида келтирилган
важлар исботлаб берилмаганлиги сабабли, апелляция инстанциясида
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 278-279-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 11 апрелдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, қарздор - “/ / / / /” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
А.Ибрагимова
А.Арипов