← Назад
Решение #573620 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекси | 133 | — | code_article | |
| рисидаги кодекси | 133 | — | code_article | |
| арорига асосан Мухамеджонов Одил Обитжонович МЖтК | 133 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| олатда биринчи инстанция суди ФК | 957 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2228/70034-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
Д.Хайруллаева
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргашев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
cудлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов
ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Grand Road Tashkent” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
С.Султанов (2023 йил 3 мартдаги 147-сонли ишончномага асосан),
Ш.Джураев (2023 йил 5 январдаги 4-сонли ишончномага асосан) “Asia
Insurance sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти вакили
З.Тухташовнинг (2022 йил 22 ноябрдаги 121-сонли ишончнома ва 2023
йил 16 июндаги 10-сонли ордерга асосан) иштирокида “Asia Insurance
sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамиятининг “Grand Road Tashkent”
масъулияти чекланган жамиятидан 49 303 871 сўм қарз, 3 000 000 сўм
вакил харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг мазкур иш бўйича қабул қилинган
2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 мартдаги
қарори устидан “Grand Road Tashkent” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Asia Insurance sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Swiss Finance” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида
2020 йил 13 ноябрда 18838-03/00/00-сонли транспорт воситаларини
суғурталаш Бош шартномаси имзоланган ва унга асосан МЧЖга тегишли
2021 йилда ишлаб чиқарилган “Hyndai Santa Fe” русумли автотранспорт
воситаси суғурталаганлиги ҳақида 18838-03/00/00-67-сонли полис
берилган.
“Grand Road Tashkent” масъулияти чекланган жамиятига (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) тегишли “MAN” русумли давлат
рақами 01 713 SGA бўлган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси
Мухамеджонов Одил Обитжонович томонидан 2022 йил 14 апрелда
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
этилиши натижасида МЧЖга тегишли давлат рақами белгиси
01 М 012711 бўлган “Hyndai Santa Fe” русусмли автотранспорт воситасига
зарар етказилган.
МЧЖнинг аризасига кўра суғурта шартномасига асосан йўл
транспорт ҳодисаси натижасида жавобгар ҳайдовчиси Мухамеджонов
Одил Обитжонович томонидан етказилган зарар учун 2022 йил 7 майда
49 303 871 сўм суғурта товони даъвогар томонидан “Swiss Finance”
масъулияти чекланган жамиятига тўлаб берилган.
Шундан сўнг, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан юқоридаги
суммани
регресс
тартибда
ундириш
ҳуқуқи
мавжудлиги,
жавобгар номига 2022 йил 1 декабрда огоҳлантириш хати юборилиб,
49 303 871 сўмни ихтиёрий тўлаш таклиф этилганлиги, бироқ жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги важлари билан даъвогар
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
49 303 871 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм вакил харажатларини
ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 январдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантириллган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар томонидан
тақдим этилган кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, жавобгар шикоятда
судлар
томонидан
иш
ҳолатлари
тўлиқ
аниқланмаганлиги,
қонунчиликда бир марта содир қилинган ҳуқубузарлик учун икки
маротаба жавобгар бўлиш назарда тутилмаганлиги, апелляция
инстанцияси суди ишга гувоҳ сифатида МЧЖ вакилини жалб этган ҳолда
иш ҳолатларига баҳо бермаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, судлар тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг
12.1-банди ва жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг
қарорига асосланиб нотўғри қарор қабул қилганлигини билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор
қилиб, янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги,
судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний
ва асослантирилган қарор қабул қилинганлигини билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб,
жавобгарнинг кассация шикояти қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Юқорида қайд этилганидек, даъвогар ва МЧЖ ўртасида 2020 йил
13 ноябрда 18838-03/00/00-сонли транспорт воситаларини суғурталаш
Бош шартномаси имзоланган ва унга асосан МЧЖга тегишли 2021 йилда
ишлаб чиқарилган “Hyndai Santa Fe” русумли автотранспорт воситаси
суғурталаганлиги ҳақида 18838-03/00/00-67-сонли полис берилган.
Жавобгарга тегишли “MAN” русумли давлат рақами 01 713 SGA
бўлган автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Мухамеджонов Одил
Обитжонович томонидан 2022 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддасида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этилиши натижасида МЧЖга
тегишли давлат рақами белгиси 01 М 012711 бўлган “Hyndai Santa Fe”
русумли автотранспорт воситасига зарар етказилган.
МЧЖнинг аризасига кўра суғурта шартномасига асосан йўл
транспорт ҳодисаси натижасида жавобгар ҳайдовчиси Мухамеджонов
Одил Обитжонович томонидан етказилган зарар учун 2022 йил 7 майда
49 303 871 сўм суғурта товони даъвогар томонидан “Swiss Finance”
масъулияти чекланган жамиятига тўлаб берилган.
Шундан уч кун ўтиб, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман
судининг 3-1005-2201/1851-сонли иши бўйича 2022 йил 10 майдаги
қарорига асосан Мухамеджонов Одил Обитжонович МЖтКнинг
133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда
айбдор деб топилган ва “Амир авто баҳолаш” МЧЖнинг баҳолаш
ҳисоботига кўра давлат рақами белгиси 01 М 012711 бўлган “Hyndai
Santa Fe” русумли автотранспорт воситасига 67 642 321 сўм моддий
зарар етганлиги аниқланган, унга баҳолатиш учун қилинган 400 000 сўм
тўловни қўшган ҳолда жавобгардан жабрланувчи А.Хабибуллаев
фойдасига 68 042 321 сўм ундириш белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг ушбу қарорига
асосан Мажбурий ижро бюросининг Учтепа тумани бўлими томонидан
жавобгардан А.Хабибуллаев ҳисобига 2022 йил 27 июнда 68 042 321 сўм
миқдорида пул маблағи ўтказилган.
ФКнинг 957-моддасига асосан, агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар
шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта
товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била
туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи
суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди.
Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс
ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган
ҳолда амалга оширилади.
Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб
қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар
ва далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни
унга маълум қилиши шарт.
Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан
қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш
ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта
қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса,
суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини
тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини
қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Шунингдек, даъвогар ва МЧЖ ўртасида тузилган суғурта
шартномасининг 12.1-бандида суғурта товонини тўлаган даъвогарга
тўланган сумма доирасида уни зарар етказилишида айбдор бўлган
жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи ўтиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ФКнинг 957-моддаси
ва суғурта шартномасининг 12.1-банд талабларидан келиб чиқиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 49 303 871 сўм ундириш тўғрисида
асосли хулосага келинган.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 3 000 000 сўм вакил
харажатларини ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва “Este Prime”
адвокатлик фирмаси ўртасида 2022 йил 27 апрелда 51/22-сонли юридик
ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган бўлиб, унга даъвогар
томонидан “Este Prime” адвокатлик фирмаси ҳисобига 3 000 000 сўм
ўтказилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандида адвокатлик фирмаси
даъвогарга дебитор ва бошқа қарздорликларни ундириш учун суд, ижро
босқичларида юридик ёрдам кўрсатиши қайд этилган.
Даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш мақсадида адвокат хизматларидан фойдаланганлиги ва
3 000 000 сўм миқдорида пул маблағларини харажат қилганлиги тўлов
топшириқномаси ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги
сабабли биринчи инстанция суди жавобгардан 3 000 000 сўм вакил
харажатини ундириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини
тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирган важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки,
даъвогарнинг даъво талабларига асос қилиб келтирган ҳолатлари
тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишдаги далиллар билан тўлиқ
тасдиқланган. Қолаверса, жавобгар ушбу ҳолатларни инкор этувчи
далилларни судга тақдим этмаган.
Шу боис жавобгарнинг важлари суд қарорларини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инсанцияси судининг
қарорларини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов иш бўйича қабул қилинган биринчи
инстанция судининг 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори
ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 27 мартдаги қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация
6
жавобгар зиммасида қолиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси
судида кўриш билан боғлиқ давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим топади.
Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 январдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 27 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Grand
Road Tashkent” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Grand Road Tashkent” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 523 039 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
О.Халмирзаев