Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-11-2331/20 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КОМПАНИЯ «AGREST SP. Z O O.» хорижий корхона Ответчик / Подсудимый «GAZALKENTPHITOFLOWERS» масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1099799 Claim ID 3336686 PDF Hash 80fe2b75c6fe421d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 52-моддаси онун 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 92-моддаси онун 92 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-11-2331/20-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – И.Юсупов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 22 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили – адвокат Ж.Насриддинов (2022 йил 25 августдаги 112-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “AGREST SP.Z O O.” компаниясининг (Польша) қарздор “GAZALKENTPHITOFLOWERS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят судининг 2023 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан “GAZALKENTPHITOFLOWERS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “AGREST SP.Z O O.” компанияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “GAZALKENTPHITOFLOWERS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ҳисобидан 7 669 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 409 АҚШ доллари миқдорида фоиз ва 1 000 АҚШ доллари миқдорида зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 29 сентябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида низо муроса йўли билан ҳал этилганлиги сабабли келишув битими тасдиқланган ва низо бўйича иш юритиш тугатилган. Қарздор томонидан келишув шартлари бажарилмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, келишув битими бўйича 2022 йил 8 ноябрда ижро варақасини олган ва мавжуд қарздорликни ундириш ҳақида ижро варақасини ижро қилиш бўйича ижрога қаратган (4-11-2205/68-сонли иқтисодий иш). Мазкур ижро варақаси бўйича ҳам ундирув амалга оширилмаганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Тошкент вилоят судининг 2023 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг ариза талаби қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Адхамжонов Одилжон Адхамжонович тайинланган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб, қарздор апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жавобгарнинг юридик ёки фаолият юритувчи манзили ўзгармаганлиги ва аризачига етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот қарздорнинг омборидан ўғрилаб кетилганлиги, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчиларга нисбатан айблов эълон қилинганлиги, мазкур иш кўрилиши жараёнида жиноят ишлари бўйича судда иш кўрилаётганлиги, суд ҳукмига кўра етказилган зарар жиноятчилар томонидан қопланиши лозимлиги ҳақида тегишли ҳужжатлар нусхалари судга тақдим этилганлиги, фақатгина қарздорнинг омборида ўғрилик содир этилиши оқибатида форс-мажор ҳолати юзага келиб, вақтинча маҳсулот етказиб бериш кечиктирилганлиги, жамият тугатилмаганлиги ва тугатиш нияти йўқлиги, суд томонидан банкрот деб эълон қилинаётган корхона келтираётган важларини тўлиқ ўрганиб чиқмай, юзага келган форс-мажор ҳолати сабабли қарз суммаларини тўламаётганлиги, корхонанинг келажакда тўлов салоҳиятини аниқлаши лозим бўлса-да, мазкур масалалар текшириб кўрилмаганлиги, суд томонидан аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланмай, аниқланган деб ҳисоблаб, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни исботини талаб қилмай туриб, бир томонлама қарор қабул қилинганлиги, биринчи инстанция суди қарздорни тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги ёки йўқлиги ҳолатларини ўрганиб чиқмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида қарздор вакиллари иштирок этмадилар. Иш ҳужжатларида қарздорнинг юридик манзилида яшамаслиги ҳақидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган ҳисобланади. Суд мажлисида аризачи вакили апелляция шикоятидаги важларга эътироз билдириб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 52-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қарздор кредиторларининг 2023 йил 3 апрелдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ва тасдиқланган кредиторлар реестрига кўра қарздорнинг кредиторлик қарздорлиги айни вақтга 107 039 621,70 сўмни ташкил этган. Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди. Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб, амалга оширган ишлар ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботига кўра, кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, қарздор томонидан кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган. Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари қарздор корхонада мавжуд. Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартибтаомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қарздорнинг омборда ўғрилик содир этилиши оқибатида форс-мажор ҳолати юзага келганлиги ҳақидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, қарздорнинг номи “GAZALKENTPHITOFLOWERS” масъулияти чекланган жамияти бўлса-да, омборда ўғрилик содир этилган корхонанинг номи “Dialiphitoagro” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланади. Яъни, қарздорнинг омборида ўғрилик cодир этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас. Қолаверса, қонунчиликда банкротлик иши доирасида қарздорнинг ўз мажбуриятини бажармасликда форс-мажор ҳолати инобатга олиниши ҳақида қоида мавжуд эмас. Биринчи инстанция суди томонидан қарздорнинг кредитордан қарзи мавжудлиги, ушбу сумма қарздор томонидан мажбурият юзага келган санадан эътиборан уч ойдан ортиқ муддатда бажарилмасдан келинаётганлиги, кредиторлар йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида асосли хулосага келинган. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув 5 қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қарздор зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 278, 279 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “GAZALKENTPHITOFLOWERS” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев