← Назад
Решение #573693 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| урта полиси асосида Божхона кодекси | 329 | — | code_article | |
| Унда Божхона кодекси | 345 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 915 | — | code_article | |
| Даъвогар даъво талабида ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2204/8753-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Жамолиддинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Мадаминов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ф.Ражабов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Asko-Vostok” акциядорлик жамиятининг вакиллари
А.Худайберганов (2023 йил 14 февралдаги 15-сонли ишончнома билан),
Д.Уразов (2022 йил 25 мартдаги 96-сонли ишончнома билан), Фарғона вилоят
божхона бошқармаси вакиллари С.Амирбеков (2023 йил 22 майдаги 20/0301699-сонли ишончнома билан), У.Насиллоев, А.Матикеев (2023 йил
22 июндаги 20/03-23-02126-сонли ишончнома билан) иштирокида, даъвогар
“Asko-Vostok” акциядорлик жамиятининг жавобгар Фарғона вилоят божхона
бошқармаси орқали бюджет ҳисобидан даъвогарга 232 349 314,62 сўм асоссиз
ундирилган пул маблағи, 34 852 397 сўм неустойка ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича қабул қилинган Фарғона
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 декабрдаги қарори устидан жавобгар Фарғона вилоят божхона
бошқармасининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
2022 йил 24 февраль куни божхона тўловларини тўлаш бўйича фуқаролик
жавобгарлигини суғурталаш ҳақида суғурталовчи “Asko-Vostok” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва суғурта қилдирувчи
“Қахрамон транс хаво” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
учинчи шахс деб юритилади) ўртасида шартнома тузилган.
“Қахрамон транс хаво” масъулияти чекланган жамиятига AVT-0562/CC00162-1-сонли суғурта суммаси миқдори 500 000 000 сўмлик суғурта
полиси берилган. Суғурта полисига асосан учинчи шахснинг божхона божи
тўловлари тўлаши бўйича фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган ва ушбу
1
полис Фарғона вилоят божхона бошқармасига (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) тақдим қилинган.
Учинчи шахс 2022 йил 28 февраль куни Фарғона вилоят божхона
бошқармасига мурожаат қилиб, суғурта полиси асосида Божхона кодексининг
329-моддасига асосан божхона тўловларини кечиктириб тўлашда амалий
ёрдам беришни сўраган.
Фарғона вилоят божхона бошқармасининг 2022 йил 3 март кунги
қарорига
асосан
учинчи
шахсга
божхона
юк
декларацияси
расмийлаштирилган санадан бошлаб 120 кун муддатга божхона тўловларини
кечиктириб тўлашга рухсат берилган.
Жавобгар томонидан учинчи шахснинг олиб келинган товарлар учун
божхона тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли суғурта
полисига асосан 2022 йил 4 августда 1133-сонли инкассо топшириқномаси
орқали 540 731 073,62 сўм маблағлар даъвогарнинг ҳисоб рақамидан
ундирилган.
Даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва Фарғона
вилоят божхона бошқармасига юборган талабномасида асоссиз ундирилган
тўловларни қайтариш сўралган бўлса-да, жавобгар 2022 йил 19 август куни
40 731 073,62 сўм тўловларни қайтарган.
Шундан сўнг даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
орқали бюджет ҳисобидан 232 349 314,62 сўм асоссиз ундирилган пул
маблағлари, 34 852 сўм миқдорида неустойка ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят
Молия ва Ғазначилик бошқармалари, “Қахрамон транс хаво” масъулияти
чекланган жамияти жалб қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
даъвогар ҳисобига жавобгар орқали бюджет ҳисобидан 138 259 311 сўм
асоссиз ундирилган пул маблағи ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2022 йил
28 декабрдаги қарори билан Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва қарорларни бекор қилишни сўраган. Унда Божхона
кодексининг 345-моддасига кўра, суғурта полиси билан таъминланган
мажбурият тўловчи томонидан бажарилмаган тақдирда божхона тўловларини
суммаси ва фоизлар суғурта полисини берган суғурталовчидан божхона
органи томонидан сўзсиз тартибда қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириб
олиниши белгиланганлигини, “Аско Восток” акциядорлик жамиятининг
AVT-05-62/СС00162-1-сонли суғурта полисида айнан божхона тўловчи
сифатида “Қахрамон транс хаво” масъулияти чекланган жамияти
кўрсатилганлигини, жавобгар томонидан “Кахрамон транс хаво” масъулияти
чекланган жамиятига AVT-05-62/СС00162-1-сонли суғурта полиси асосида
2
божхона тўловларини кечиктириб тўлаш юзасидан берилган 120 кунлик
муддат ўтгандан сўнг давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган божхона
тўловлари тўланмаганлигини ва суғурта ходисаси юз берганлигини,
божхонадаги ахборотлаштирилган тўлов тизими томонидан суғурта
ташкилотининг ҳисоб-рақамидан 540 731 073,62 сўм миқдорда маблағлар ечиб
олинганлигини, 2022 йил 19 август куни ортиқча ундирилган 40 731 073,62
сўм миқдордаги маблағлар суғурта ташкилотининг ҳисоб-рақамига
қайтарилганлигини, бундан ташқари божхона органлари томонидан 2022 йил
10 октябрда суғурта ташкилотига 186 388 911,05 сўм ўтказиб берилганлиги
ҳақида баён этилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари шикоятига қўшимчани тақдим
қилиб, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда
суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад
этиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Фарғона вилоят Молия ва Ғазначилик бошқармалари, “Қахрамон транс
хаво” масъулияти чекланган жамияти суд муҳокамаси ҳақида хабардор
қилинган бўлса-да, ишда вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Фарғона вилоят Молия
ва Ғазначилик бошқармалари, “Қахрамон транс хаво” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб
ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 декабрдаги қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришни,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, божхона тўловларидан бўлган 308 381 759 сўмлик
қарздорлик 0000936, 0000945, 0000952, 0000958, 0001011-рақамли божхона
юк декларацияларига асосан “Қахрамон транс хаво” масъулияти чекланган
жамиятига, 84 904 029 сўмлик қарздорлик 0000980-сонли божхона юк
декларациясига асосан “Good Will Avto Parts” масъулияти чекланган
жамиятига 65 209 711 сўмлик қарздорлик 2792-сонли божхона юк
декларацияларига асосан “Asia Evro Avto Savdo” масъулияти чекланган
жамиятига, 67 845 993 сўмлик қарздорлик 923-сонли божхона юк
декларацияларига асосан “Auto Mir Groups” масъулияти чекланган жамиятига,
3
5 203 605 сўмлик қарздорлик 925-сонли божхона юк декларацияларига асосан
Усмонов Азизжон Алиевичга тегишли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 915-моддасига кўра,
мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган
воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта
қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша
шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган
зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ
зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш
(суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра 1199-сонли тўлов
топшириқномаси билан жавобгар томонидан 2022 йил 19 августда
40 731 073,62 сўм, жавобгар томонидан 2022 йил 10 октябрдаги 1370-сонли
тўлов топшириқномаси билан 186 388 911,05 сўм, “Import-exrort konsultant”
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил 15 декабрдаги 23-сонли
тўлов топшириқномаси билан 97 000 000 сўм, жавобгар томонидан 2023 йил
1 февралдаги 112-сонли тўлов топшириқномаси билан 216 611 088,95 сўм,
жами 540 731 073,62 сўм даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги
кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил
9 ноябрда қабул қилинган, унда жавобгардан 138 259 311 сўм ундирилган.
Шундан келиб чиқиб, жавобгарнинг ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтдан
кейин тўланган/ўтказилган маблағлар ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки
ўзгартиришга асос бўлмайди.
Даъвогар даъво талабида ФК 327-моддаси ва суғурта шартномасининг
7.1.2-бандига асосан жавобгардан 34 852 397 сўм неустойка ундиришни
сўраган.
Суғурта
шартномасининг
7.1.2-бандида
суғурта
қилдирувчи
суғурталовчига етказилган зарар суммасининг 15 фоизи миқдорида
неустойкани 10 банк иш куни ичида амалга ошириши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суғурта қилдирувчи учинчи шахс ҳисобланади. Мазкур
банд билан жавобгарнинг шартнома бўйича жавобгарлиги белгиланмаган,
қолаверса у шартномани иштирокчиси ҳам эмас, бундан ташқари ФК 327моддасига асосан талаб қўйиш ҳам ўринсиз, чунки жавобгар ўзганинг пул
маблағларидан фойдаланмаган.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келиб,
асослантирилган ҳал қилув қарор қабул қилган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
4
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция
суди учун тўлаб чиқилган почта харажатларини унинг зиммасида
қолдиришни, жавобгардан “Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 9-моддасига асосан кассация инстанция суди учун
божни ундирмасликни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Фарғона вилоят божхона бошқармасининг кассация шикоятига
қўшимчаси иш юритишга қабул қилинсин.
Фарғона вилоят божхона бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал
қилув қарори ва Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 28 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Фарғона вилоят божхона бошқармаси ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф. Ражабов
О. Халмирзаев
5