← Назад
Решение #573818 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1403-2301/653-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
Protected
byҚPDF
ҲАЛ
И Л УAnti-Copy
В Қ А Р О Р Free
И
(Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark)
Иштихон шаҳри
2023 йил 22 июнь
Иштихон туманлараро иқтисодий суди судьяси Н.Умаровнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ў.Ҳаитованинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасини даъвогар «_____»
АЖнинг манфаатида жавобгар «_____» фермер хўжалигидан 48 090 894,7 сўм асосий
қарзни ва 22 860 389,3 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни Иштихон туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Ф.Зиядуллаев (2022 йил 06 октябрь
кунги 1/2-279-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,аниқлади:
Даъво аризада кўрсатилишича, Иштихон туманидаги «_____» фермер хўжалиги
ва «_____» АЖ ўртасида 2023 йил ҳосили учун 23.11.2022 йилда 126392-сонли
“Бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди” шартномаси тузилганлиги, шартномани
шартларига кўра жавобгарга 48 090 894,7 сўмлик уруғлик дон берилганлиги, олинган
уруғлик учун умуман тўлов қилинмагани, жавобгарнинг жами қарздорлиги 48 090
894,7 сўмни ташкил этганлиги маълум қилиниб, шу боис, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ф.Зиядуллаев даъвони
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва
вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
биринчи ва учинчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво
аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар
тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар «_____» АЖ (“Тайёрловчи”) ва
жавобгар «_____» фермер хўжалиги (“Хўжалик”) ўртасида 23.11.2022 йилда 126392сонли “Бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди” шартномаси тузилган.
Шартноманинг 3.3.-банди талабларига биноан, хўжалик уруғлик қийматини 30
фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан
(2022 йил 1 декабрдан) кечиктирмасдан тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига
олган.
Шартноманинг 6.5.-бандига кўра, ушбу шартнома билан ўз зиммасига олган
мажбуриятларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги ҳолати билан
боғлик бўлган, мазкур шартнома билан тартибга солинмаган бошқа жавобгарлик
чоралари қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солиниши белгиланган.
Тайёрловчи томонидан ушбу шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб
2023 йил ғалла ҳосили учун уруғлик дон етказиб берилган.
Тайёрловчи томонидан, судга тақдим этилган бир тарафлама тузилган
солиштирма далолатномага кўра, хўжаликни қарздорлиги 48 090 894,7 сўмни ташкил
этган.
Protected
PDFдон
Anti-Copy
Free олдида 48 090 894,7
Демак, Хўжалик
олинган by
уруғлик
бўйича Тайёрловчи
сўм қарздор эканлиги
маълум
бўлди.
(Upgrade
to Pro
Version to Remove the Watermark)
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
Кодексининг
236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартлари ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса-иш муомаласи одатларига ёки
одатига қўйилган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб
белгиланган. 260-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади; агар
қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун
жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас;
261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади;
326-моддасига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга.
Даъвогар томонидан судга қўшимча равишда, 2023 йил 22 июнь куни ҳолатига
маълумотнома тақдим этилган бўлиб, унда даъво суммасидаги олинган дон
қарздорлигидан 48 090 894,7 сўм деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” қонуннинг 32-моддасига асосан, Етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб
олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарга, тўлаб берилмаган бунак ва
уруғлик дон учун, қонун талабларига кўра, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун,
кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоиз ҳисобида, 22 860 389,3 сўм миқдорида
қонуний пеня ҳисобланган.
Сўралган пеня суммаси суд томонидан ўрганилганда, пеня суммаси тўғри
ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги. Ёки суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
335-моддасига асосан, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли
мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли
етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор
мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад
этишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда суд, кредитор шартнома шартларига қай даражада риоя
этилганлигини, яъни даъвогар дебитор қарзни суд орқали ундирув чораларини кўп
вақтдан бери кўрмаганлиги сабабли, пеня суммасини ошиб
кетишига йўл
қўйганлигини ва пеня миқдорини кредитор қарзга номутаносиблигини эътиборга
олиб, пеня суммасини 4 572 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди.
Protected
by қарздорликни
PDF Anti-Copy
Free
Жавобгар томонидан
судга
тан олинмаслик
важлари бўйича,
асослантирувчи ҳужжатлар
далиллар
тақдим
этилмади.
(Upgrade to –Pro
Version to
Remove
the Watermark)
Бундай ҳолатда, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 48 090 894,7 сўм асосий қарз, 4 572 000 сўм пеня ва олдиндан
тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг 18 288
389,3 сўм пеня ундириш талабини рад этишни, жавобгардан Республика бюджетига
давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118,176-179,186-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасини даъвогар «_____» АЖнинг манфаатида жавобгар «_____» фермер
хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «_____» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар «_____» АЖнинг
фойдасига 48 090 894,7 сўм асосий қарз, 4 572 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 18 288 389,3 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
Жавобгар «_____» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1 419
025,68 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида Самарқанд вилоят
судининг апелляция инстанциясига Иштихон туманлараро иқтисодий суди орқали
шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Н.Умаров