← Назад
Решение #574007 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 13 | — | law | |
| нинг | 226 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онун | 24 | — | law | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ИПК | 225 | — | law | |
| агар ИПК | 226 | — | law | |
| Мазкур суднинг ажримида ИПК | 231 | — | law | |
| айъати ИПКнинг ИПК | 226 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2318/2633-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Ш.Ахроров
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – Р.Рашидов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья - Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакиллари –
адвокат Б.Арашев (2023 йил 13 июндаги 21-сонли ордер асосида), А.Рахматов
(2023 йил 1 февралдаги 16-сонли бош ишончнома асосида), Ф.Туляганов (раҳбар),
жавобгар вакили – В.Сахибов (2023 йил 5 январдаги ишончнома асосида)нинг
иштирокида, аризачи “SOF MEGA TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “AGRO TEKS ALLIANCE” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2022 йил 22 ноябрдаги
10/22-01-0179-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори устидан “SOF MEGA
TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали
ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2022 йил 22 ноябрдаги
10/22-01-0179-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар “AGRO TEKS ALLIANCE”
масъулияти чекланган жамиятининг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб,
жавобгар “SOF MEGA TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “AGRO TEKS ALLIANCE” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
299 204 925 сўм асосий қарз, 2 992 049,25 сўм ҳакамлик йиғими жами
302 196 974 сўм ундирилган.
Ҳакамлик судининг ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган “SOF MEGA
TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) “AGRO TEKS ALLIANCE” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий
судига ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси
Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик
судининг 2022 йил 22 ноябрдаги 10/22-01-0179-сонли иш бўйича қабул қилинган
ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ажрими
билан аризачининг аризаси қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари
Ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик судининг 10/22-01-0179-сонли ҳакамлик иши бўйича 2022 йил
22 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Жавобгар ҳисобидан аризачи
фойдасига 600 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
19 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 февралдаги
ажрими бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Аризачининг Ўзбекистон
Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий
фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 10/22-01-0179-сонли иш бўйича қабул
қилинган 2022 йил 22 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад этилган. Аризачи ҳисобидан жавобгар фойдасига
330 000 сўм суд харажатлари ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан
норози бўлиб, аризачи Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Бунга
асос қилиб, шикоятда “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 13-моддасига кўра,
ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан низолар
ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида, шунингдек агар низо
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса,
мазкур ҳакамлик судининг номи тўлиқ кўрсатилиши лозимлиги, тарафлар ўртасида
тузилган шартномада Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Тошкент шаҳар
филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди томонидан кўриб
чиқилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, биринчи инстанция суди аризани
қаноатлантириш ҳақида тўғри қарор қабул қилганлиги, ҳакамлик судида иш
кўрилиши учун аризачидан ёзма розилик олиниши кераклиги, шунингдек бир нечта
таркибдан иборат қайси судьялар таркибида ҳакамлик судида ишни ҳакамлик
судида кўрилиши аризачи билан келишилиши лозимлиги фактларига эътибор
бермаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида аризачи вакиллари шикоятдаги важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 226-моддасида ҳакамлик судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш асослари кўрсатилган.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида агар ҳакамлик суди томонидан кўриб
чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки
низо ҳакамлик суди томонидан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган
бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса,
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши
кераклиги белгиланган.
Қонун 24-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳакамлик суди ўз ҳал қилувига
топширилган низони, шу жумладан ҳакамлик битими йўқлиги ёки ҳақиқий
эмаслиги сабабли ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан бири ҳакамлик муҳокамасига
қарши эътироз билдирган ҳолларда низони кўриб чиқишга ваколати борлиги ёхуд
йўқлиги ҳақидаги масалани мустақил равишда ҳал этади. Шу мақсадда шартнома
шарти тарзида расмийлаштирилган ҳакамлик битими шартноманинг бошқа
шартларига боғлиқ бўлмаган битим сифатида кўриб чиқилиши керак. Ҳакамлик
судининг шартни қамраб олган шартноманинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги
хулосаси ушбу шартнинг қонунга биноан ҳақиқий эмас деб топилишига олиб
келмайди.
Низо ҳакамлик суди томонидан мазмунан кўриб чиқилгунига қадар ҳакамлик
муҳокамаси тарафи ҳакамлик судида ўз ҳал қилувига топширилган низони кўриб
чиқишга ваколат йўқлиги ҳақида арз қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, ҳакамлик судида ишни кўриш давомида аризачи томонидан
ҳакамлик судининг ишни кўришга ваколати йўқлиги тўғрисида эътироз
билдирилмаган ва бу ҳақида ариза билан мурожаат қилинмаган. Ваҳоланки, аризачи
вакили ҳакамлик суди муҳокамасида иштирок этган.
Қонуннинг 24-моддасига кўра, ҳакамлик битими баён этилган шартноманинг
8.1-бандида назарда тутилганлиги, яъни тарафлар ўртасида тузилган шартнома
юзасидан низо Тошкент шаҳар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши белгиланганлиги
асоси билан ҳакамлик судида кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақида апелляция
инстанцияси суди асосли хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари
Ассоциацияси Тошкент шаҳар филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи
ҳакамлик судининг Низомида, мазкур суднинг қисқартирилган номи Тошкент
шаҳар ҳакамлик суди эканлиги қайд этилган.
Бироқ, ИПК 225-моддасининг бешинчи қисмига кўра, иқтисодий суд ишни
суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни
текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб
чиқишга ҳақли эмас.
Шу билан бирга, агар ИПК 226-моддасида кўрсатилган асослар иқтисодий
суд томонидан аниқланган тақдирда ҳам, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори
бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ
ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 15-бандида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Қолаверса,
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1001-2228/71396-сонли иш бўйича чиқарилган 2023 йил 17 январдаги ажрими
билан жавобгарнинг Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Тошкент шаҳар
филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2022 йил
22 ноябрдаги 10/22-01-0179-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий этиш учун ижро
варақаси бериш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилган.
Мазкур суднинг ажримида ИПКнинг 231-моддасида белгиланган ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни
рад этиш асослари мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати ИПКнинг ИПК 226-моддасида кўрсатилган
асослар бўйича Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциацияси Тошкент шаҳар
филиали ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг 2022 йил
22 ноябрдаги 10/22-01-0179-сонли ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Шу боис, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан
ажрим чиқаришда моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилганлиги
сабабли ажримни бекор қилиш ҳамда аризачининг аризасини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди томонидан иш юзасидан
қарор қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан, суд харажатлари аризачи зиммасига юклатилади ва
кассация шикояти билан мурожаат қилишда аризачи томонидан тўланган
600 000 сўм давлат божидан 300 000 сўм давлат божини аризачи зиммасида
қолдириб, ортиқча тўланган 300 000 сўм давлат божини аризачига қайтариш ҳақида
маълумотнома берилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 301
ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“SOF MEGA TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
5
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
19 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“SOF MEGA TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча
тўланган 300 000 сўм давлат божини қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев