← Назад
Решение #574296 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
3 818 символов
4-1105-2302/1456-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 22 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг
котиблигида, аризачи вакили Р.Юсупов (2023 йил 25
январдаги 21-03254-сонли ишончнома билан) иштирокида,
аризачи Паркент туман солиқ инспекциясининг жавобгар
“JASUR MIRALAMOV” XKнинг банклардаги ҳисоб рақамлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Паркент туман солиқ инспекциясининг маъмурий
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтган “JASUR MIRALAMOV” XK 2023 йил март ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ
ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига (бундан
буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади) тақдим
қилмаган.
Шунга
кўра,
аризачи
Паркент
тумани
солиқ
инспекцияси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “JASUR MIRALAMOV”
XKнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар
томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф
этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими
жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ
жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд
аризадаги
важларини
ўрганиб,
ишдаги
ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг иш юритувида аризачи Паркент туман солиқ
инспекциясининг жавобгар “JASUR MIRALAMOV” XKга
нисбатан 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган
солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида
солиқ органига тақдим қилмаганлиги сабабли банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган
4-1105-2302/1391сонли иқтисодий иш мавжуд.
ИПК 107-моддаси
биринчи қисмининг
1-бандида
фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди
иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир
предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Шунга кўра, суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида
суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир
тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни
бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза
кўрмасдан
қолдирилганда
тўланган
давлат
божи
қайтарилиши белгиланган.
Ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмининг 19бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда
тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган.
Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати
ундирилмайди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
3
Аризачи
Паркент
туман
солиқ
инспекциясининг
жавобгар
“JASUR
MIRALAMOV”
XKнинг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
З.Эшмирзаев