← Назад
Решение #574811 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида»ги Конун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 143 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| оунун | 40 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law | |
| онуннинг | 158 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
4-1501-2304/4519-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили ХХХ
(жамият раҳбари) иштирокида, аризачи «А» масъулияти чекланган жамиятининг ўзини
ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи «А» масъулияти чекланган жамиятининг солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлардан қарздорлиги 46 053 571,6 сўмни ташкил этган.
Аризачи «А» масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат этиб,
жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, ўзини тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 8 июнь кунги ажримига асосан соддалаштирилган таомил
бўйича банкротликка оид ариза иш юритишга қабул қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қувватлаб, жамият томонидан
2023 йил 14 апрель куни ўтказилган йиғилиш қарори билан жамият тўлов қобилиятига эга
эмаслиги, шу сабабли тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, жамиятни тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисида судга мурожаат қилиш сўралганлиги, шу сабабли жамиятни банкрот деб
топишни сўради.
Суд мажлисига суд ажримида кўрсатилган Фарғона шаҳар Давлат солиқ
инспекцияси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлимидан вакиллар келмади.
Иш материалларига қараганда, Қувасой шаҳар Давлат солиқ инспекциясидан ҳосил
бўлган 28 676 230,42 сўм асосий солиқ тўловлари, унга ҳисобланган пенядан
10 377 341,18 сўм, иш ҳақидан 7 000 000 сўм жами 46 053 571,6 сўм тўловлардан
қарздорликни вужудга келган. Жамият ушбу қарздорликни 3 (уч) ойдан ортиқ муддат
мобайнида тўлай олмаган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган.
«А»
масъулияти
чекланган
жамиятининг
2023 йил 14 апрель куни ўтказилган йиғилиш қарори билан жамият тўлов қобилиятига эга
эмаслиги сабабли жамиятни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул
қилинган.
Аризачи «А» масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат этиб,
жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни, ўзини тўловга
қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Конуннинг
5-моддасига мувофиқ, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар
судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддасига кўра Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд
томонидан қўзғатилиши мумкин.
Қарздор корхона пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга ва
мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас.
Қонуннинг 40-моддасида Қарздорнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексида назарда
тутилган
ҳужжатлардан
ташқари
қарздорлик
мавжудлигини, шунингдек кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда
қаноатлантиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа
ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши кўрсатилган.
Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан
эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки
унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи
битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг
барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар
ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча
турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар
юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб
турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга
йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг
молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат
сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир
барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул
мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар
фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан
мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни
қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар
мустасно.
Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини
бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш
бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан
кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ
тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари
томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча
мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув
органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини
бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор
раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг
зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг
раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга
ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили
жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.”
Суд томонидан тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд ҳужжатлари
тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг 53-моддаси иккинчитўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд ҳужжати олинган санадан
эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг манзилига ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади. Эълон қилиш учун юборилган суд
ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида
эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон
қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки
кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини
тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга
мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга оширилади, бу маблағларнинг ўрни
кейинчалик
қарздорнинг
мол-мулки
ҳисобидан
қопланади.
Қонуннинг
143-моддасида эълонга қўйилган талаб қайд этилган.
Қонуннинг 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда
барча
кредиторларнинг
манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул
қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда
қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан кредиторлар
йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши
ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга топширилиши лозим.
Иш ҳужжатларида Қоунуннинг 40-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек,
2023 йил 19 апрель куни 32493123-сонли тўлов топшириқномаси билан 6 440 000 сўм,
2023 йил 2 июнь куни 33081555-сонли тўлов топшириқномаси билан 420 000 сўм жами
6 860 000 сўм суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова
қилинган.
Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб,
«А» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни, уни тугатишга
доир иш юритишни бошлашни, шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Давлат
активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан
тақдим этилган номзодлардан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва 2-тоифали
суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Ниёзов Ахмаджон Акбаралиевични тайинлашни
лозим топади.
Бундан ташқари, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ аризачи «А» масъулияти
чекланган жамияти томонидан тўланган 990 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажатини ҳисобга олишни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 40, 50-54, 140-144, 148, 241,
моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «А» масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф
этилсин, уни тугатишга доир иш юритиш қўзғатилсин.
Қарздор «А» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошкарувчиси этиб
2-тоифали суд бошқарувчиси Ниёзов Ахмаджон Акбаралиевич тайинлансин.
Кредитор «А» масъулияти чекланган жамияти томонидан суд депозитига суд
бошқарувчинини иш ҳақи учун 6 860 000 сўм тўлов ўтказилгани инобатга олинсин.
Тугатиш бошқарувчиси А.Ниёзов зиммасига қуйидаги ҳаракатларни амалга
ошириш мажбурияти юклатилсин:
- қарздорни банкрот деб топилгани ҳамда тугатишга доир иш юритиш
очилганлиги ҳақида матбуотда эълон бериш;
- қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини қарздорнинг
барча кредиторларига юбориш;
- қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш;
- қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган мол-мулкларини
аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш;
- қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва банк
айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидаларида” белгиланган
тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
юзасидан таҳлил қилиш, ҳамда бундай аломатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги
ҳақидаги хулосани 30 кун муддат ичида судга ва кредиторлар йиғилишига, шу билан
биргаликда бундай аломатлар мавжудлиги ҳақидаги хулосани белгиланган тартибда
ҳуқуқни муҳофаза этувчи давлат органларига тегишли чораларни кўриш учун тақдим
этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг 144-моддасида белгиланган тугатиш бошқарувчисининг барча
мажбуриятларини тўлиқ бажариш;
- Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
2023 йилнинг 7 март санасига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда оралиқ
ҳисоботларни тақдим этиш;
- Тугатиш ишларини 2023 йилнинг 7 апрель кунига қадар тамомлаш ва
иқтисодий судга Қонуннинг 158-моддасида белгиланган тартибда тугатишга доир иш
юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш.
Қарздор «А» масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 990 000 сўм
давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона
вилояти ҳудудий бошқармаси, Қувасой шаҳар ДСИ, МИБ Қувасой шаҳар бўлимига,
суд тугатиш бошқарувчисига ва Давлат хизматлари агентлиги Қувасой шаҳар
бўлимига юборилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат
ичида апелляция шикояти(протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов