← Назад
Решение #575081 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1105-2301/847-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани
2023 йил 22 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тугатиш бошқарувчиси
Б.Боликуловнинг даъвогар “Premium-Biznes” МЧЖ манфаатида жавобгар
“Universal Plyus Lider” МЧЖ ҳисобидан 350.000.000 сўм асосий қарз ва
ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 175.000.000 сўм фоиз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили А.Муродов (2023 йил 29 майдаги 1-сонли ишончнома)
иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тугатиш бошқарувчиси Б.Боликулов даъвогар “Premium-Biznes” МЧЖ
(матнда даъвогар ёки жамият деб юритилади) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Universal Plyus Lider” МЧЖ
(матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 350.000.000 сўм асосий қарз ва
ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун 175.000.000 сўм фоиз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили қатнашиб, даъво ариза важларини
такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими “Гибрид
почта” хизмати орқали юборилиб, хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида
жавобгар вакили иштирок этмади.
Шунингдек, суд ажрими жавобгарнинг universal_plyus_lider@mail.ru
электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Мазкур моддага асосан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан
уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд муҳокамасидан тегишли тарзда хабардор қилинганлигини
инобатга олиб, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 735-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз
берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари
билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз
берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга
олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз
суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 2 февраль куни 4-1001-2206/56145-сонли тўловга қобилиятсизлик
иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан “Premium-Biznes”
МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш очилган.
Тугатиш бошқарувчиси этиб Боликулов Беркин Холдорович тайинланган.
Тугатиш жараёнида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
10 май куни 1-сонли вақтинчалик молиявий ёрдам бериш тўғрисида
шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар шартнома
шартларига мувофиқ 350.000.000 сўм миқдорида жавобгарга вақтинчалик
молияивий ёрдам бериши, жавобгар эса 2021 йил 10 августга қадар қарзни
қайтариши белгиланган.
Даъвогар томонидан 2021 йил 10 майда 38-сонли тўлов топшириқнома
асосида 350.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Қарзни қайтариш
муддати тугагандан сўнг пул маблағлари қайтариб берилмаган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга 2023 йил
27 февралда юзага келган қарздорликни тўлаб беришни сўраб 10-сонли
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг тугатиш
бошқарувчиси даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан 350.000.000 сўм асосий қарз
мавжудлиги ўз исботини топди. Шунга асосан, суд даъвогарнинг мазкур
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада ўзганинг пул маблағларидан
фойдаланганлик учун 175.000.000 сўм фоиз ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФКнинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги белгиланган.
кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар
миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш
оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш
табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки
кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 11-бандида
батафсил тушунтириш берилган.
Суд, ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ўрганиб, жавобгар томонидан
шартнома шартлари бажарилмаганлиги, даъвогар ўз вақтида ундирув
чораларини кўрмаганлиги ҳолатларини инобатга олиб, ФК 335-моддаси
талабларига асосан ундирилиши сўралган фоиз суммасини 35.000.000 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК
118-моддаси тартибида суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Universal Plyus Lider” МЧЖдан:
- “Premium-Biznes” МЧЖга 350.000.000 сўм асосий қарз ва 35.000.000
сўм фоиз:
- Республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 10.500.000 сўм давлат
божи;
- Олий суд депозитига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров