← Назад
Решение #575301 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
5 612 символов
4-1105-2302/1378-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг
котиблигида, аризачи вакили Р.Юсупов (2023 йил 25 январдаги
21-03254-сонли ишончнома билан) иштирокида, аризачи
Паркент тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “SO’QOQ
DAM OLISH UYI” ФХнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Паркент тумани солиқ инспекцияси Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “SO’QOQ DAM
OLISH UYI” ФХнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, судга
мурожаат
қилгандан
сўнг
жавобгар
ҳисоботни
топширганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими
жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон тарзда юборилган
бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда
ИПК
деб
юритилади)
128, 220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида
иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14
июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш
тизимини
янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби
жорий этилган.
“Давлат
солиқ
хизмати
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 5-моддасида давлат солиқ хизмати
органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд
этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи
томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал
назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда
тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда СК деб юритилади)нинг 82-моддасига асосан солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ
органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи
ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга
ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича
электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар
ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ
органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб
қўйилган.
Аммо шундай бўлса-да, “SO’QOQ DAM OLISH UYI” ФХ
томонидан белгиланган муддатда юридик шахслар мол-мулк
солиғи тўлови бўйича 2022 йил учун солиқ ҳисоботи ўзи
рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига тақдим этилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган
муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар
бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд жавобгар томонидан 2022 йил учун юридик шахслар
мол-мулк солиғи тўлови бўйича ҳисобот белгиланган муддатда
солиқ органига топширилмаганлиги сабабли аризачининг
ариза талабини асосли деб ҳисоблайди, бироқ суд мажлисида
аризачи вакили тақдим этган маълумотдан кўринишича, судга
мурожаат этилгандан сўнг жавобгар камчиликни бартараф
этган ва солиқ органига ҳисоботни топширган.
Юқоридагиларга асосланиб, суд аризачининг аризасини
қаноатлантиришни
рад
этишни
ҳамда
“Давлат
божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг
19-бандига кўра аризачи ва
жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини
ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта
харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва
почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Паркент тумани солиқ инспекциясининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат
ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда
иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Эшмирзаев