← Назад
Решение #575348 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 25 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 191 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2202/3617-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – А.Норқўзиев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – А.Арипов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида “Ўзагроэкспортбанк” АТБ вакили К.Йигиталиева (2023 йил
11 апрелдаги 01/19-сонли ишончнома асосида), “Faxr” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари Н.Фахрутдиновнинг иштирокида, даъвогар “Faxr”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси
Қибрай туман бўлими ва “Ўзагроэкспортбанк” АТБга нисбатан ортиқча
ундирилган 171 797 282,3 сўм пул маблағларини, улардан фойдаланганлик
учун 27 518 934,3 сўм фоиз ва 67 407 437,4 сўм зарар ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув
қарори, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 мартдаги қарори ва Тошкент вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
ёзувдаги хатоларни тузатиш тўғрисида 2023 йил 29 мартдаги ажрими устидан
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзагроэкспортбанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва
қарз олувчи - “Zolotoy oreh” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда қарз олувчи деб юритилади) ўртасида имзоланган 2018 йил
26 мартдаги 04/2018-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит
шартномаси деб юритилади) асосида банк томонидан қарз олувчига 36 ой
муддатга йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 1 000 000 000 сўм
кредит маблағлари ажратилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банк, қарз олувчи ҳамда
гаровга қўювчилар “Faxr” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар ёки МЧЖ деб юритилади), Степанова Тамара Семёновна,
Морозов Артём Сергеевич ўртасида 2018 йил 29 мартда тузилган ипотека
шартномасига асосан қуйидагилар гаровга қўйилган:
- МЧЖга тегишли бўлган, Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар
ШФЙ ҳудудида жойлашган умумий майдони 200 кв.м.дан иборат савдо
шаҳобчаси, тарафлар ўртасида 133 333 334 сўмга баҳоланган ҳолда;
- фуқаролар Морозов Артём Сергеевич ва Степанова Тамара
Семёновнага тегишли бўлган, Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел ҚФЙ
СВТ Чирчиқ 39-40-сонли умумий ер майдони 1 309,65 кв.м., шу жумладан
қурилиш ости майдони 426,33 кв.м., ва 883,32 кв.м. бўлган дала ҳовли,
тарафлар томонидан 126 666 666 сўмга баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган.
Шунингдек, кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 2018 йил
6 апрелдаги ипотека шартномасига кўра фуқаро Ахатова Шахноза
Рафиқуловнага тегишли бўлган ва тарафлар томонидан 90 000 000 сўмга
баҳоланган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гулистон даҳаси 43-уй
7-хонадон манзилида жойлашган турар жой биноси гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, 2018 йил 28 мартда тузилган кафиллик
шартномаларига асосан кредит қайтарилишининг таъминоти учун кафил –
“Rim fasad stroy” масъулияти чекланган жамиятининг 1 250 000 000 сўм
миқдоридаги кафиллиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги
Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
жамғармасининг
500 000 000 сўм миқдоридаги кафиллиги тақдим этилган.
Миробод туманлараро фуқаролик судининг 2-1002-2004/2364-сонли
иши бўйича қабул қилинган 2020 йил 13 августдаги ҳал қилув қарори билан
қарз олувчи ва “Rim fasad stroy” масъулияти чекланган жамиятидан банк
фойдасига 553 070 972 сўм кредит қарздорлигини солидар тартибда ундириш
белгиланиб, ундирув гаровдаги Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гулистон
даҳаси 43-уй 7-хонадон манзилида жойлашган турар жой биносига,
шунингдек МЧЖнинг, Морозов Артём Сергеевич ва Степанова Тамара
Семёновнанинг гаровдаги кўчмас мулкларига қаратилган. Гаровдаги
мулкларни аукцион орқали сотиш белгиланган.
Даъвогарнинг даъво аризасида кредит ундируви қаратилган МЧЖнинг
гаровдаги, қиймати 133 333 334 сўмлик савдо шаҳобчасининг кимошди
савдосида сотиб юборилишининг олдини олиш мақсадида, МЧЖ томонидан
жами 155 000 000 сўм, яъни гаров мулки қийматидан 21 666 666 сўм ортиқча
пул маблағлари банкка ихтиёрий тўлаб берилганлиги, шунга қарамасдан,
Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими (бундан буён матнда
МИБ деб юритилади) томонидан гаровдаги мулк аукционга чиқарилганлиги,
шу сабабдан МЧЖ қўшимча кредит олганлиги ва бунинг натижасида
олинган кредит учун 67 407 437,4 сўм фоиз тўланганлиги, шунингдек МИБ
томонидан МЧЖнинг ҳисоб рақамидан 11838345-сонли инкассо
топшириқномаси асосида жами 147 680 616,3 сўм мажбурий тартибда
ундириб олинганлиги, бундан ташқари МИБ давлат ижрочисининг
мажбурлови билан 2021 йил 23 апрелда МИБнинг ҳисоб-рақамига
2 450 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги баён этилиб, жавобгарлар
МИБ ва Банкдан мулк қийматидан ортиқча тўланган 21 666 666 сўм,
мажбурий ундириб олинган 147 680 616,3 сўм ва қўшимча тўланган
2 450 000 сўм, жами 171 797 282,3 сўм пул маблағларини ҳамда ундан
фойдаланганлик учун 27 518 934,3 сўм фоизни ва қарзни тўлаш учун
қўшимча кредит олиниши натижасида кўрилган 67 407 437,4 сўм зарарни
ундириш сўралган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, банкдан МЧЖ фойдасига
ортиқча ундирилган 104 552 377,4 сўм, 1 045 523,77 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажатлари ундирилиб, даъво талабларининг қолган
қисмини, шу жумладан МИБга нисбатан қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 23 мартдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув
қарорининг “банкдан МЧЖ фойдасига ортиқча ундирилган 104 552 377,4
сўм, 1 045 523,77 сўм давлат божи ундириш” қисмлари “банкдан МЧЖ
фойдасига ортиқча ундирилган 147 680 616 сўм, 1 476 806,16 сўм давлат
божи” суммаларига ўзгартирилган ва ҳал қилув қарорининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган. Шунингдек, апелляция инстанцияси суди
томонидан ёзувдаги хатоларни тузатиш тўғрисида 2023 йил 29 мартда ажрим
чиқарилган ва унда “Тошкент вилоят судининг 4-1102-2202/3617-сонли иш
бўйича қарорининг асослантирувчи ҳамда хулоса қисми матнидаги “қўшимча
жавобгар томонидан тўланган апелляция шикояти учун давлат божи ўз
зиммасида қолдирилсин” деган мазмундаги жумлалари билан тўлдирилиши
белгиланган.
Банкнинг кассация шикоятида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди қарорини, шунингдек апелляция инстанцияси судининг
ёзувдаги хатони тузатиш тўғрисида 2023 йил 29 мартдаги ажримини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Бунга асос қилиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришда
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 281-моддасининг тўққизинчи қисмида белгиланган қарздор ёки
учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига
қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг
муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига
қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли эканлиги
тўғрисидаги нормага асосланганлиги, бироқ “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 25-моддасининг биринчи қисмида қарздор томонидан
кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг
мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий
кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу
мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақли
эканлиги
белгиланганлиги,
даъвогарга
тегишли
гаров
нарсаси
488 479 000 сўмга баҳоланганлиги, бироқ банк уни 133 333 335 сўмга қабул
қилиб олганлиги, демак, агар юқоридаги қонун нормасидан келиб
чиқиладиган бўлса, даъвогар 488 479 000 сўм тўлаши лозим бўлганлиги,
даъвогар банкка ихтиёрий равишда фақатгина 155 000 000 сўм тўлаганлиги,
МИБ томонидан эса, даъвогарнинг ҳисоб рақамидан 147 680 616,3 сўм ечиб
олинганлиги, бу эса гаров мулкидан ҳам кам суммани ташкил қилиши,
бундан ташқари апелляция инстанцияси суди ёзувдаги хатони тузатиш
тўғрисидаги ажрими ҳам ноқонуний эканлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили шикоятда келтирилган
важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд қарорида ундириш
белгиланган пул маблағи ундириб бўлинганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қисман
қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини кучида
қолдиришни, ёзувдаги хатони тузатиш тўғрисидаги ажримни бекор қилишни
лозим топади.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг
2-1002-2004/2364-сонли иши бўйича қабул қилинган 2020 йил 13 августдаги
ҳал қилув қарори билан қарз олувчи ва “Rim fasad stroy” масъулияти
чекланган жамиятидан банк фойдасига 553 070 972 сўм кредит
қарздорлигини солидар тартибда ундириш белгиланиб, ундирув гаровдаги
бошқа мулклар билан бирга МЧЖнинг гаровдаги мулкининг қиймати
133 333 333 сўм этиб белгиланган ҳолда қаратилган.
ФК 281-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, қарздор ёки учинчи
шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар
исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати
ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни
ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган
келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Даъвогар ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, қарз олувчининг
мажбуриятини таъминлаши учун гаровга қўйилган ўзига тегишли мол-мулк
реализация қилингунига қадар ихтиёрий равишда 155 000 000 сўмни банкка
тўлаб берган. Ушбу ҳолат банк томонидан ҳам инкор қилинмаган.
Бундан ташқари, МИБ томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамидан
147 680 613,3 сўм пул маблағи қарз олувчининг банк олдидаги қарзи учун
мажбурий тартибда ундириб олинган.
ФК 281-моддасининг биринчи қисмига кўра, ушбу Кодекснинг
280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни
мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда
электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали
амалга оширилади.
Апелляция инстанцияси суди кредит қарздорликни учинчи шахс, яъни
даъвогардан мажбурий ечиб олиш учун бирон-бир асос мавжуд эмаслиги,
шунинг учун банкдан даъвогар фойдасига 147 680 616 сўм ундириш ҳақида
тўғри хулосага келган. Чунки, биринчидан, Фуқаролик ишлари бўйича суд
ҳужжати билан пул маблағи даъвогардан ундирилмаган. Балки, ундирув
даъвогарга тегишли гаровдаги мол-мулкка қаратилган. Иккинчидан, даъвогар
гаров билан таъминланган мажбуриятни ихтиёрий бажариб бўлган.
Судлов ҳайъати банкнинг даъвогарга тегишли гаров нарсаси
488 479 000 сўмга баҳоланганлиги, бироқ банк уни 133 333 335 сўмга қабул
қилиб олганлиги, демак, агар юқоридаги қонун нормасидан келиб
чиқиладиган бўлса, даъвогар 488 479 000 сўм тўлаши лозим бўлганлиги
тўғрисидаги важи билан келиша олмайди. Чунки, ундирувни даъвогарга
тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисида Фуқаролик ишлари бўйича
Миробод туманлараро сунининг 2020 йил 13 августдаги ҳал қилув қарори
билан ундирув даъвогарга тегишли савдо шаҳобчасига дастлабки қиймати
133 333 333 сўм этиб белгиланган ҳолда қаратиш кўрсатилган. Ушбу ҳал
қилув қарорида Қибрай туман 1-сонли ДНИ томонидан 2018 йил 29 мартда
тасдиқланган гаров шартномасига асосан, даъвогарга тегишли савдо
шаҳобчаси тарафлар ўртасида 133 333 333 сўмга баҳоланганлиги қайд
этилган. Яъни, мазкур ҳолатда банкнинг гаров нарсаси 488 479 000 сўмга
баҳоланганлиги тўғрисидаги важи асоссиз ҳисобланади.
Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг даъво талабидаги
2 450 000 сўм пул маблағи даъвогар томонидан МИБга 2021 йил 23 апрелда
ҳомийлик учун деб кўрсатилган ҳолда ихтиёрий тўлаб берилганлиги ва ушбу
суммани ундириш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тўғри тўхамга келган деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогар ушбу пул
маблағининг мажбурлов ёки бошқа ноқонуний йўллар билан ундирилганлиги
(тўланганлиги)ни тасдиқловчи тегишли далилларни тақдим қилмаган.
Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг 4-1302-2101/209-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2021 йил 8 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар
томонидан кредит бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини бажариш учун
тўланган 21 666 666 сўм ва 2 450 000 сўм пул маблағини қарз олувчидан
даъвогарга ундириб бериш белгиланган. Шунинг учун даъво талабларидаги
ортиқча тўланган 21 666 666 сўм ва 2 450 000 сўмни МИБ ва банкдан
ундириш қисмини қаноатлантириш тўғри рад этилган.
Бундан ташқари, даъво аризасида 171 797 282,3 сўм пул маблағларидан
фойдаланганлик учун 27 518 934,3 сўм фоиз ва кредитни қоплаш учун кредит
олиниши натижасида кўрилган 67 407 437,4 сўм зарарни ундириш сўралган.
Бироқ, даъвогар пул маблағини асоссиз олиш ёки жамғариш
натижасида жавобгарлар улардан фойдаланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни судга тақдим этмаган. Бундан ташқари, даъвогар ўзининг
гаровдаги мулкини аукционда сотилишидан олиб қолиш мақсадида ўз
мажбуриятини ихтиёрий бажариш учун қўшимча кредит олган бўлиб, бунда
жавобгарларнинг айби мавжуд эмас.
Шунинг учун қуйи инстанция судлари томонидан даъво талабининг
ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди
даъвогарнинг даъво талабини 147 680 616 сўм миқдорида қаноатлантириш
ҳақида тўғри тўхтамга келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас.
Бироқ апелляция инстанцияси суди ўз қарорида давлат божини
тақсимлаш масаласини ҳал қилмасдан, хатоликка йўл қўйган. Ушбу
хатоликни тузатиш мақсадида апелляция инстанцияси суди томонидан
2023 йил 29 мартда ёзувдаги хатони тузатиш тўғрисида ажрим чиқарилган ва
унда Тошкент вилоят судининг 4-1102-2202/3617-сонли иш бўйича
қарорининг асослантирувчи ҳамда хулоса қисми матнидаги қўшимча
жавобгар томонидан тўланган апелляция шикояти учун давлат божи ўз
зиммасида қолдирилсин деган мазмундаги жумлалари билан тўлдирилиши
белгиланган.
ИПК 191-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини
қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни ва ҳисобкитобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда, ишда
иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув
қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига
кўра ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди ишни апелляция
инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божини тақсимлаш
масаласини ҳал қилмаган. Ушбу хатоликни ёзувдаги хатоларни тузатиш
тўғрисидаги ажрим билан тузатиш мумкин эмас. Чунки, суд ушбу ажрим
билан давлат божини тақсимлаш масаласини ҳал қилган. Яъни, суд
қарорининг мазмунига кирилган. Шунинг учун апелляция инстанцияси
судининг 2023 йил 29 мартдаги ажрими бекор қилиниши лозим. Шу билан
бирга ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини банкнинг зиммасида қолдириш лозим бўлади.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 мартдаги қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция инстанциясининг ёзувдаги хатоларни
тузатиш тўғрисида 2023 йил 29 мартдаги ажримини бекор қилишни,
ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда
тўланган суд харажатларини банкнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Ўзагроэкспортбанк” акцяидорлик тижорат банкининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 мартдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
7
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг ёзувдаги хатоларни тузатиш тўғрисида 2023 йил
29 мартдаги ажрими бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев