← Назад
Решение #575364 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
4 044 символов
4-1304-2301/1407-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 22 июнь
Мирзачўл тумани
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Мирзачўл тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар FAME BRAVE масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Суннатов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида Мирзачўл тумани солиқ инспекцияси
биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Мирзачўл тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар FAME
BRAVE масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил
январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини
тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб,
жавобгарга нисбатан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати юзасидан техник
хатолик сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани
қонуний кўришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
10.06.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи
Мирзачўл тумани солиқ инспекциясининг жавобгар FAME BRAVE масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатиган 4-1304-2301/1399сонли иқтисодий иш мавжуд.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни
бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи Мирзачўл тумани солиқ инспекциясининг
жавобгар FAME BRAVE масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини
кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини
ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи аризачи Мирзачўл тумани солиқ инспекциясининг жавобгар
FAME BRAVE масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Қурбанов