Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/845 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение IPOTEKA LEASING масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый YANGI OLTIN BALIQ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132910 Claim ID 3330438 PDF Hash 9610414c98efcdd0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК 118-моддаси Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК 118 law
Текст решения 7 125 символов
4-1105-2301/879-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 22 июнь Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ipoteka Leasing” МЧЖ манфаатида жавобгар “Yangi Oltin Baliq” МЧЖ ҳисобидан 41.984.738,04 сўм қарздорлик суммасини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафларсиз, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) “Ipoteka Leasing” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Yangi Oltin Baliq” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 41.984.738,04 сўм қарздорлик суммасини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамай, тарафлар вакиллари иштирокини таъминламадилар. Палата даъво аризасида, даъвогар алоҳида ариза билан судга мурожаат қилиб, ишни ўзларининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраганлар. Жавобгарга суд ажрими юборилганлиги ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Шунингдек, суд ажрими жавобгарнинг maxmudov.fatxulla@mail.ru электрон почта манзилига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур моддага асосан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга асосан суд, ишни тарафлар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 832-моддасига кўра, воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. Воситачилик шартномаси ёзма равишда тузилиши шарт. Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 20 июлда воситачилик шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг топшириғига кўра ҳақ эвазига ўз номидан ва жавобгарнинг ҳисобидан Хитой технологияси асосида бир гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш ускунаси сотиб олиш тўғрисида битим тузиш мажбуриятини олган. Даъвогар, жавобгар ва сотувчи - «AD-NUR INTERNATIONAL TRADING CO., LTD» (Хитой давлати) ўртасида 2022 йил 20 июль куни 39сонли импорт шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан сотувчи шартноманинг ажарлмас қисми ҳисобланган 1-спецификацияда кўрсатилган интенсив усулда балиқ етиштириш ускунаси (технология)ни етказиб бериш, жавобгар қабул қилиб олиш, даъвогар эса ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Импорт шартномасининг 4.3-бандига асосан етказиб бериладиган ускунанинг нархи 59.700 АҚШ доллари миқдорида белгиланган бўлиб, миллий валютада 629.396.802 сўмни ташкил қилган. Ускуналар жавобгарга етказиб берилган ва жавобгар томонидан даъвогарга 600.000.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган. Натижада жавобгарнинг даъвогардан етказиб берилган ускуна бўйича 29.396.802 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Воситачилик шартномасининг 4.1-бандига асосан даъвогарга топшириқни бажарганлик учун шартнома қийматидан 2 фоиз, Марказий банк курси бўйича 12.587.936,04 сўм миқдорида воситачилик ҳақи тўланиши белгиланган. Ушбу сумма ҳам жавобгар томонидан тўлаб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида умумий 41.984.738,04 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга юзага келган қарздорликни тўлаб беришни сўраб 8-10-21-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Қарздорлик тўлаб берилмагандан сўнг даъво ариза билан судга мурожаат қилинган. ФК 833-моддасига асосан комитент воситачига ҳақ тўлаши, воситачи битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши учун кафолатни ўз зиммасига олган (делькредере) ҳолларда эса шартномада белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ ҳам тўлаши шарт. Агар шартномада бу миқдор назарда тутилган бўлмаса ва у шартноманинг шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин бўлмаса, ҳақ миқдори ушбу Кодекс 356моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланади. Агар воситачилик шартномаси комитентга боғлиқ сабаблар билан бажарилмаган бўлса, воситачи воситачилик ҳақига, шунингдек қилинган харажатларнинг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади. ФК 834-моддасига асосан воситачи учинчи шахс билан ўзи тузган битимдан келиб чиқадиган ҳамма мажбуриятларни бажариши ва ҳамма ҳуқуқларни амалга ошириши шарт. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан 41.984.738,04 сўм қарздорлик суммаси мавжудлиги ўз исботини топди. Шунга асосан, суд даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга асосан даъво талаблари асосли деб топилганлиги учун ИПК 118-моддаси тартибида суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “Yangi Oltin Baliq” МЧЖдан: - “Ipoteka Leasing” МЧЖга 41.984.738,04 сўм қарздорлик суммаси ва 33.000 сўм почта харажати: - Республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 839.694,76 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров