← Назад
Решение #575551 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра ИПК | 148 | — | law | |
| онуни | 4 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 877 символов
4-1001-2320/19674-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “Usta Qurilish Biznes” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
тарафлар ўртасида 2021 йил 8 июнда тузилган 52/381/21-АБР/ИБ-сонли
пудрат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Холиқов (2023 йил
3 апрелдаги 28/1-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс “Golden Best
Invest Project” МЧЖ вакили Ш.Хуррамов (раҳбар) иштирокида, суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти (матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади)
“Usta Qurilish Biznes” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 8 июнда
тузилган 52/381/21-АБР/ИБ-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 25 апрелдаги ажрими билан даъво ариза иш
юритишга қабул қилиниб, 4-1001-2320/19674-сонли иқтисодий иш
қўзғатилган.
Суднинг 2023 йил 12 майдаги ажрими билан иш судловга тегишлилик
қоидаларига кўра Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш
юритувига ўтказилган.
Суднинг 2023 йил 13 июндаги ажрими билан Тошкент вилояти
қурилиш назорат инспекцияси, “Qishloq Qurilish Loyiha” МЧЖ, “Golden Best
Invest Project” МЧЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво ариза важларини
такрорлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари қўпол равишда
бузилганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида “Golden Best Invest Project” МЧЖ вакили иштирок
этиб, жавобгар томонидан қурилиш ишлари якунига етказилмай қолганлиги
сабабли ишларни давом эттираётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор
қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида палата, жавобгар, Тошкент вилояти қурилиш назорат
инспекцияси, “Qishloq Qurilish Loyiha” МЧЖ вакиллари иштирокини
таъминламадилар. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокииз
кўришни сўраган. Жавобгар вакили олдинги суд муҳокамасида тилхат орқали
хабардор қилинган. Тошкент вилояти қурилиш назорат инспекцияси ва
“Qishloq Qurilish Loyiha” МЧЖга суднинг ажрими “Гибрид почта” хизмати
орқали юборилганлиги ва улар томонидан қабул қилиб олинганлиги
тўғрисидаги маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд ишни палата,
жавобгар ва учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд
иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 14 октябрда
52-381/21-АБР/ИБ-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан
жавобгарнинг 381-сонли лот бўйича Паркент тумани, Қўрғонтепа МФЙ
ҳудудида 1 дона, 5 қаватли, 2-3 хонали, 20 та хонадонга эга уй-жой қуриш
тўғрисидаги 3.232.107.751 сўмлик тендер таклифи қабул қилинган.
Даъвогар томонидан қурилиш ишлари учун 2.384.680.151 сўм
молиялаштирилган. Жавобгар томонидан 2.457.726.631,15 сўмлик, ёки 76,04
фоиз ишлар бажарилганлиги тўғрисида Ф-3 ҳисоб-фактура тақдим қилинган.
Даъвогар томонидан 2023 йил 14 июнь ҳолатига тузилган 3-сонли Ф-3
ҳисоботида 2.056.311.613 сўмлик қурилиш ишлари бажарилганлиги, ёки
401.436.619 сўмлик бажарилмаган ишлар қўшиб ёзилганлиги аниқланган.
2023 йил 1 май куни даъвогар ва “Golden Best Invest Project” МЧЖ
ўртасида объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир
01/1-381-21-сонли пудрат шартномаси тузилиб, унга кўра Паркент тумани,
Қўрғонтепа МФЙ ҳудудида 1 дона, 5 қаватли, 2-3 хонали, 20 та хонадонга эга
уй-жойда жавобгар томонидан бажарилмаган қурилиш-монтаж ишларни
“Golden Best Invest Project” МЧЖ бажариш мажбуриятини олган. Шартнома
бўйича бажариладиган ишларнинг қиймати 879.748.678 сўмни ташкил
қилиши белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартноманинг 7-бўлимига
асосан намунали уй-жойнинг қурилиш муддати шартнома имзоланган кундан
бошлаб 9 ой этиб белгиланган, аммо шартноманинг амал қилиш муддати
келишилмаган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгар томонидан ишларни бажариш
жадвалига риоя қилинмаганда, ишларни тугатишнинг муддати жавобгарнинг
айби билан 6 кундан ортиқ муддатга кечикканда, қурилиш меъёрлари ва
қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб
келадиган даражада бузилганда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
асослар бўйича шартномани бир томонлама бекор қилинишини талаб қилиш
ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган.
ФК 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у
шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада
маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш
ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб,
қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома
тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
ФК 384-моддаси иккинчи қисмига кўра бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад
жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорининг
18-бандига кўра, ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир
тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар
таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур
бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
Мазкур Пленум қарори 19-бандига кўра ИПК 148-моддасининг
иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун
уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада
назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина
судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 7 мартда шартномани бекор
қилиш бўйича таклиф билдирилган 01/04-201-сонли талабнома юборилган.
Жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилганидан сўнг даъво
ариза билан судга мурожаат қилинган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида
шартнома интизомига риоя этиш, шунингдек тарафларнинг ўзаро мулкий
жавобгарлиги
тадбиркорлик
фаолияти
соҳасидаги
шартномавий
муносабатларнинг асосий принциплари этиб белгиланган бўлса, шу
Қонуннинг 7-моддасида хўжалик шартномасининг тарафлари тузилган
хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз
вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шартлиги мустаҳкамлаб
қўйилган.
Жавобгар зиммасига олган мажбуриятини бажаришни таъминламасдан,
шартнома шартларини жиддий равишда бузган ва гарчи шартноманинг
7-бўлимига асосан намунали уй-жойнинг қурилиш муддати шартнома
имзоланган кундан бошлаб 9 ой этиб белгиланган бўлса-да, аммо бугунги
кунга қадар қурилиш ишлари якунига етказилмаган.
Шунга кўра даъво тўлиқ асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим
бўлади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра шартномани бекор қилиш
ҳақидаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талаблари тўлиқ асосли деб ҳисобланганлиги боис барча
суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади, давлат божининг
миқдорини аниқлашда, шартномани бекор қилиш ҳақидаги талаб бўйича
даъво тақдим этиш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдори, мулкни қайтариш
талаби бўйича қайтариш талаб этилаётган мулкнинг қиймати инобатга
олинади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти ва
“Usta Qurilish Biznes” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил
8 июнда тузилган 52/381/21-АБР/ИБ-сонли пудрат шартномаси бекор
қилинсин.
Жавобгар “Usta Qurilish Biznes” масъулияти чекланган жамиятидан:
- даъвогар “Qishloq Qurilish Invest” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 30.000 сўм почта харажати;
- республика бюджетига (ягона ҳисобварағига) 3.000.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қону ний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров