Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2203/1201 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ "КИШЛОК КУРИЛИШ БАНК" Ответчик / Подсудимый "ULUG'BEK OLTIN ZAMINI" хусусий корхонаси
Source ID 1100110 Claim ID 3379509 PDF Hash e35ede07a076f417... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2201/1201-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Тожиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Аллабердиев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 22 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Курбанова, “Улуғбек олтин замини” хусусий корхонаси вакили А.Омоновнинг (раҳбар) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Qishloqqurilishbank” акциядорлик тижорат банки манфаатида “ULUG‘BEK OLTIN ZAMINI” хусусий корхонасидан 721 200 000 сўм кредит қарзни ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори устидан Сурхондарё вилоят прокурорининг ўринбосари томонидан берилган кассация протестини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “QISHLOQ QURILISH BANK” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ULUG‘BEK OLTIN ZAMINI” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 721 200 000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни ҳамда кредит маблағи ҳисобига қурилган Истемолчи кутубхонаси, маиший хизмат кўрсатиш ва меҳмонхона мажмуаси биносини гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 августдаги ажрими бекор қилиниб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 700 000 000 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Ундирув гаров мулкига қаратилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори билан Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Сурхондарё вилоят прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация протести билан мурожаат қилиб, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарорини ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, Палата ва даъвогар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни Палата ва даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация протестида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, протестни қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг протестни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, протестда келтирилган важларни ишдаги ва тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сонли Қарори ижроси юзасидан тарафлар ўртасида 2021 йил 25 октябрда 286-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, “банк” “қарз олувчи”га йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга яъни, 2026 йил 15 октябргача Олтинсой тумани, Бўстон маҳалласи ҳудудида “Меҳмонхона, маиший хизмат ва умумий овқатланиш хизматини ташкил қилиш” мақсадида жиҳозлар сотиб олиш учун 700 000 000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган иловадаги тўловлар жадвали асосида кредит ва унинг фоизларини тўлаб бориш мажбуриятини олган. Кредитни қайтариш таъминоти сифатида 2021 йил 27 октябрда расмийлаштирилиб, нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига кўра, жавобгар ўзига тегишли бўлган Олтинсой тумани, Бўстон маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 45а-уйда жойлашган (кадастр рақами 19:09:09:01:03:0974) “Маиший хизмат кўрсатиш ҳамда меҳмонхона мажмуаси”ни ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан навбатдаги ипотекага тақдим этган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, банк филиали томонидан жавобгарга 700 000 000 сўм миқдорда кредит ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгар кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган муддатларда тўламаган. Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил апрель ойи ҳолатига муддати ўтган фоиз қарздорлиги 21 200 000 сўмни ташкил этган. Шу боис даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Биринчи инстанция суди кредит шартномасининг 4.3-бандида кредитнинг асосий қарзи ва фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни тўлов жадвали асосида уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши даъвогарни кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорлигини ундириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланганлиги, кредит шартномаси ҳамда тўлов графигига асосан қарздор ҳар ойнинг 15 санасида фоизларни тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, ушбу шартнома графигини бузилиши натижасида қарздорнинг банк олдида муддати ўтган кредит фоизидан 21 200 000 сўм қарздорлиги вужудга келганлиги, даъвогар қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома билан мурожаат этган бўлса-да, қарздор талабномани оқибатсиз қолдирганлигини асос қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида хулоса келган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда қонуний хулосага келган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати қуйи судлар иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Жумладан, даъвогар даъво аризасига илова сифатида санаси кўрсатилмаган судгача огоҳлантириш хатини жавобгарга юборганлиги ҳақидаги почта реестрини илова қилган. Жавобгар томонидан тақдим этилган Олтинсой тумани алоқа бўлими бошлиғи М.Йўлдошеванинг маълумотномасида эса, 2022 йил март ойидан сентябрь ойига қадар фуқаро А.Омонов ёки “Улуғбек олтин замини” хусусий корхонаси номига даъвогарнинг Шўрчи филиали томонидан бирор-бир хат Олтинсой тумани алоқа бўлимига етиб келмаганлиги ёки рўйхатга олинмаганлиги маълум қилинган. Жавобгар биринчи ва апелляция инстанцияси суди мажлисларида тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 7.2-бандига асосан қарз олувчи кредит шартномаси бўйича кредитнинг асосий суммасини қайтариш ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, даъвогар жавобгарга талабнома юбориш тартиби белгиланганлиги, бироқ, даъвогар жавобгарнинг Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Чеп” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Ипоқ” маҳалласига почта орқали талабнома юборилганлигини тасдиқловчи реестр сохталаштирилганлигини баён қилган. Жавобгар вакили худди шундай важни кассация инстанцияси судининг суд мажлисида ҳам билдирди. Бироқ, судлар жавобгарнинг важларига тегишли тартибда баҳо бермасдан, жавобгар раҳбари А.Омонов Сурхондарё вилоят суди иқтисодий иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ёзма тушунтириш хати ёзиб берганлиги, унда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан қарздорликни тўлаш тўғрисидаги банкнинг талабномаси юборилганлиги, талабнома билан танишиб, ундан хабардор бўлганлиги, шунингдек тушунтириш хатини ўз сўзи ва қўли билан ёзганлигига асосланиб, даъвогар талабнома юбориш тартибига риоя қилганлиги ҳақида барвақт хулосага келган. Судлар томонидан жавобгарни важларини текшириш ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, почта реестрини асл нусхаси талаб қилиб олинмаган ва у ишдаги реестр билан солиштириб кўрилмаган. Кейинчалик, биринчи инстанция судида даъвогарнинг Шўрчи филиали ва жавобгар ўртасида медиация келишуви тузилган. Бироқ ушбу келишувга Шўрчи филиали бошқарувчиси С.Шаймуратовнинг имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлмаганлиги асоси билан биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқилмаган. Бундан ташқари, мазкур низо тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 25 октябрда 286-сонли кредит шартномасидан келиб чиққан бўлса-да, даъво аризасига 2021 йил 15 мартда 61-сонли кредит шартномаси бўйича юзага келган кредит қарздорлигини тўлаш бўйича жавобгар юборилган огоҳлантириш хати илова қилинган. Бироқ, қуйи судлар томонидан мазкур низо бўйича жавобгарга юборилган талабнома нусхалари талаб қилиб олинмаган ҳамда ушбу ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда қарорлар қабул қилинган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 12 январдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 7.2-бандига яъни, даъвогар томонидан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) қоидаларига риоя қилинганлигини ўрганиши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Денов туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Денов туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ушбу иш бўйича берилган 2023 йил 12 январдаги ва 23 январдаги ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин. Сурхондарё вилоят прокуратурасининг кассация протести қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов О.Халмирзаев