← Назад
Решение #576251 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 44 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
9 947 символов
4-1105-2301/759-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани
2023 йил 22 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Паркент
туман солиқ инспекциясининг қарздор “Visol Afsona Biznes” МЧЖни тўловга
қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризасини қарздор вакили М.Бахриев (раҳбар), муваққат
бошқарувчи вакили Ж.Лапасов (2023 йил 2 мартдаги 1-сонли ишончнома)
иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Паркент туман солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади)
ариза билан судга мурожаат қилиб, “Visol Afsona Biznes” МЧЖни (матнда
қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили
бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга
қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат
бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Адхамжонов Одилжон Адхамжоновичнинг номзоди тасдиқланган.
Суд мажлисида белгиланган тартибда хабардор қилинганлигига
қарамай аризачи вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни аризачи вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида қарздор вакили иштирок этиб, солиқ олдидаги барча
қарзлари қопланганлиги ва бугунги кунда қарздорда тўловга қобилиятсизлик
аломатлари
мавжуд
эмаслигини
билдириб,
суддан
аризани
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи вакили иштирок этиб,
қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 46.653.163,51 сўм,
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судидан 12.430.000 сўм қарздорлиги,
номида 1 та кўчмас мулк биноси мавжудлиги, тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжуд бўлганлиги, лекин қарздор солиқ олдидаги
қарздорлигини тўлиқ қоплаб берганлиги, аризачи қарздор солиқ
қарздорлигини тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли тўловга қобилиятсизлик
ишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлигини билдириб,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани
қаноатлантиришни рад этиш мақсадга мувофиқлигини билдирди.
Суд, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга
қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса.
Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат
улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари
бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки
электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи
зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади.
Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва
43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Visol Afsona Biznes” МЧЖ Паркент
тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2011 йил 12 октябрда
003773-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб,
қарздорнинг юридик манзили сифатида Тошкент вилояти, Паркент тумани,
Қорақалпоқ ҚФЙ, Ёшлик маҳалласи, Паркент кўчаси кўрсатилган. Низом
бўйича қарздорнинг асосий фаолият тури автомобиль ва автомобиль
жихозларини таъмирлашдан иборат бўлган.
Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг
2023 йил 9 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли
жамғармалар олдидаги қарздорлиги 46.386.198,77 сўмни ташкил этиши,
жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида
картотека (К-2) 51.179.444,72 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари
томонидан 2022 йилда қарор қабул қилиниб, қарздорлик унинг мол-мулкидан
ундириш
тўғрисидаги
электрон
қарор
шакллантирилиб
МИБга
юборилганлиги, қарздорга тегишли кадастр рақами 11:09:04:01:01:1086
бўлган нотурар кўчмас мулк (цех биноси) рўйхатга олинганлиги аниқланган.
Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига
ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги
маълумотига кўра, қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан
аризачи олдида 2023 йил 31 март ҳолатига 46.653.163,51 сўм қарздорлиги
мавжудлиги, қарздорнинг номида Паркент тумани, Ёшлик МФЙ, 47-уй
манзилида жойлашган кўчмас мулк биноси мавжудлиги аниқланган.
Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан ўтказилган
кредиторлар йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни жорий қилиш, қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги аризани маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Муваққат бошқарувчига кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 (ўн)
баробари миқдорида иш ҳақи тайинлаш мақсадга мувофиқлиги белгиланган.
Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи
бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки
келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
ишни юритишни тугатади.
Суд томонидан қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган ва
тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи
бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган
пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади.
Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш
ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун
асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга
қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни
тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни
бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги
кўрсатма акс эттирилиши керак.
Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш
юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини
бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
мол-мулки ҳисобидан тўланади.
берганлиги, аризачи томонидан тугатиш бошқарувчисига корхонани
соғломлаштириш ва тўловга қобилиятсизлик ишини тўхтатиш тўғрисида
2023 йил 21 июндаги 22-08362-сонли ариза билан мурожаат қилинганлиги
аниқланди.
ИПК 118-моддасига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг
5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд
эмаслиги,
муваққат
бошқарувчи
томонидан
қарздорда
тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
берилганлигини инобатга олиб, кредиторнинг қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад
қилишни, кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 10 (ўн) баравари
миқдорида иш ҳақи тайинлашни ва уни қарздордан ундиришни, суд
харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад қилинсин.
“Visol Afsona Biznes” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Паркент тумани солиқ
инспекцияси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда
ижро варақалари берилсин.
Муваққат бошқарувчи О.Адхамжонов кузатув даврида ўз вазифасини
бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари
миқдорида иш ҳақи белгилансин ва уни тўлаб бериш мажбурияти “Visol
Afsona Biznes” МЧЖ зиммасига юклатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров