Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1359 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дўстлик туманлараро иқтисодий суди Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мирзачўл тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "BOYMUROD-TO'YMUROD" фермер хўжалиги
Source ID 1106617 Claim ID 3391857 PDF Hash d4f6e1e1b50b0f28... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
Текст решения 7 322 символов
4-1304-2301/1359-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 22 июнь Мирзачўл тумани Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Мирзачўл тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BOYMUROD-TO'YMUROD фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Суннатов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Мирзачўл тумани солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Мирзачўл тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар BOYMUROD-TO'YMUROD фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 10.06.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботи белгиланган муддатларда тақдим этилмаган. Шу сабабли, Мирзачўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг 2023 йил 30 майдаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Мазкур Кодекснинг 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жавобгар BOYMUROD-TO'YMUROD фермер хўжалиги томонидан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини бугунги кунга қадар тақдим этилмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 220-222-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар BOYMUROD-TO'YMUROD фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонунчилигига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботи тақдим этгунига қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар BOYMUROD-TO'YMUROD фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Жавобгар BOYMUROD-TO'YMUROD фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Қурбанов