Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2113/38635 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ANGLESEY FOOD" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BEKOBOD DEHQON BOZORI" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1098465 Claim ID 3310444 PDF Hash 45bd9a50b36a78e1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ИПК 73 law
збекистон Республикаси ФК 1023-моддаси збекистон Республикаси ФК 1023 law
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2113/38635-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья М.Султанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья В.Ли Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 21 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар МЧЖ шаклидаги “Anglesey food” хорижий корхонаси вакиллари А.Алимов (2023 йил 20 февралдаги 79А-сонли ишончнома асосида), Ш.Эргашев (2023 йил 29 апрелдаги 79-сонли ишончнома асосида) жавобгар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ вакили Х.Гурбанмырадов (2022 йил 24 декабрдаги 22/494-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан МЧЖ шаклидаги “Anglesey food” хорижий корхонаси манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сонли Қарори билан тасдиқланган “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури”га кўра, 2017 йилда “Бекобод деҳқон бозори”ини реконструкция қилиш ва унинг ҳудудида I-типдаги замонавий савдо мажмуаси қуриш белгиланган. Мазкур Қарорнинг 10-бандида замонавий савдо мажмуаларининг қурилиши тадбиркорлик субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида ташкил қилинадиган Бозорлар қурилиши дирекцияси томонидан кейинчалик қурилиши тугалланган замонавий савдо мажмуаларини тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда сотиш шарти билан амалга оширилиши, республика ҳудудларида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш бўйича пудрат ташкилотларини танлаш Дирекция томонидан амалга оширилиши белгиланган. Қарорга асосан “NBU Bunyodkor Invest” МЧЖ (матнда жавобгар-2 деб юритилади) ва “Anglesey Food” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 6 сентябрда 022-сонли инвестиция шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартномага асосан даъвогар “Бекобод деҳқон бозори” (матнда жавобгар-1 деб юритилади) ҳудудида I-типдаги савдо мажмуасини қуриш, енгил конструкцияли йиғма павильонни реконструкция қилиш ҳамда автотранспорт воситалари учун тўхташ жойини яратган ҳолда бозор атрофини ободонлаштириш, бунинг учун 6 891 438 089 сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятини олган. Бекобод шаҳар ҳокимининг 2017 йил 29 апрелдаги 291-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2853-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Комиссия томонидан Бекобод шаҳар Буюк Ипак йўли ва Сирдарё кўчалари чорраҳасида жойлашган “Бекобод деҳқон бозори” ҳудудидан 2,15 гектар ер майдони шаҳар ҳокимлиги захирасига олиниб, ТИФ “Миллий банки” ҳузуридаги Бозорлар қурилиш дирекцияси “NBU Bunyodkor Invest” МЧЖга намунавий лойиҳа асосида савдо мажмуаси қурилиши учун Бекобод шаҳар ҳокимлиги захирасидан 2,15 гектар ер майдони ажратиш ва қурилиш ишлари учун рухсат бериш тўғрисида тузилган далолатнома тасдиқланган ва жавобгарга “Бекобод деҳқон бозори” ҳудудидан намунавий лойиҳа асосида савдо мажмуаси қурилиши учун 2,15 гектар ер майдони ажратилиши ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида қурилиш ишларига рухсат берилган. Инвестиция шартномаси бўйича даъвогар томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги ва қабул ҳайъати томонидан қабул қилиб олинганлиги, шартноманинг 1.3-бандига асосан шартномада кўрсатилган ишларнинг якунига кўра савдо мажмуасига нисбатан мулк ҳуқуқини ва бозор устав фондинининг 49 фоиз қисмини даъвогар номига расмийлаштириш инвестиция шартномасининг объекти этиб белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги йиғилиш баёнига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2853-сонли Қарорининг 13-банди биринчи хатбошисига асосан, барпо этилган савдо павильонларини ўз ичига олган деҳқон бозорларининг устав фондида белгиланган тартибда 51 фоиздан кам бўлмаган давлат улуши сақлаб қолиниши, барпо этилган савдо мажмуаларининг – гипермаркет, супермаркет ва минимаркет биноларидан ташқари бажарилган ишларга Дирекция томонидан қилинган сарф харажатлар мустақил баҳолаш ташкилоти хулосаси асосида сотиб олувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қопланиши ҳамда ушбу тадбиркорлик субъектлари деҳқон бозорларини таъсисчилари таркибига 49 фоизгача улуш билан киришлари Дирекция, маҳаллий ҳокимликлар ва тадбиркорлик субъекти ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида амалга оширилиши белгиланганлиги, даъвогарга Тошкент вилояти Бекобод туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2019 йил 19 декабрда савдо мажмуасига нисбатан мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги, бироқ даъвогар томонидан амалга оширилган бозор ҳудудидаги енгил конструкцияли йиғма павильон, унинг остидаги расталарни реконструкция қилиш ҳамда бозор атрофини ободонлаштириш ва автотранспорт воситалари учун тўхташ жойини қуриш билан боғлиқ ишлар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖнинг устав фондига қабул қилинмаган бўлсада, у томонидан асоссиз равишда фойдаланиб келинаётганлиги, бу ҳолат Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2112/8550-сонли иш бўйича 2021 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарори билан тасдиқланганлиги, даъвогар томонидан инвестиция шартномаси бўйича “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида бажарилган ишлар учун сарфланган харажатларнинг умумий қиймати 1 909 093 780 сўмни ташкил этиши ва бу “Barqaror Baholash” МЧЖнинг 2021 йил 2 февралдаги В03-2021-сонли баҳолаш ҳисоботи билан ўз тасдиғини топганлиги, ушбу ҳисоботнинг ишончлилиги хусусида эксперт хулосаси олинганлиги, бу билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) нинг 1023, 1025, 1026моддаларига асосан жавобгарлар 1 909 093 780 сўм асоссиз орттирилган бойликдан фойланиб келишаётганлиги важлари билан Ўзбекистон Савдосаноат палатаси (матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - 1 ва жавобгар - 2 лар ҳисобидан 1 909 093 780 сўм миқдорида асоссиз орттирилган бойликни ундиришни сўраган. Ишга Бекобод шаҳар ҳокимлиги, “Ankur Platinum” МЧЖ, “Temir Yuksalish Servis” МЧЖ, “Farovon Bunyodkor Ishonch” МЧЖ, “Omad-Standart-Servis” МЧЖ, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси, “Тошкент вилояти хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш” ДУК, “Ibrat Xos” МЧЖлар низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Жавобгар-2 ҳуқуқий вориси “NBU Invest Group” АЖ билан алмаштирилган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ ҳисобидан “Anglesey Food” МЧЖ фойдасига 1 462 707 341 cўм, 21 600 сўм почта харажатлари ундирилиб, даъво талабининг қолган қисми, шу жумладан “NBU Invest Group” АЖга нисбатан қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанциясининг 2023 йил 9 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг даъвогар масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Angelesey Food” хорижий корхонаси фойдасига жавобгар “Бекобод деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятидан 1 462 707 341 cўм ундириш қисми бекор қилиниб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорида “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ билан инвестиция шартномаси тузилмаганлиги важ қилиб келтирилганлиги, аммо Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралда ўтказилган йиғилиш баёнига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2853-сонли Қарорига асосан шартнома тузиш ваколати “NBU Bunyodkor Invest” МЧЖга берилганлиги ва жавобгар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖда инвестиция шартларини бажариш мажбурияти бор эканлиги ўрганилмаганлиги, қолаверса бу ҳолат Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 апрелдаги 4-1001-2113/38635-сонли ҳал қилув қарори билан тасдиқланганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида “Anglesey Food” МЧЖ томонидан бажарилган ишлар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖнинг фойдаланишида эмаслиги қайд этилган бўлсада, бажарилган ишлар унинг фойдаланишида эканлиги ишдаги мавжуд хужжатлар ва “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖнинг апелляция шикояти ўз аксини топганлиги, шунингдек, апелляция инстанцияси қарорида бажарилган ишлар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖнинг фойдаланишида эканлиги 4-1001-2112/8550-сонли ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида эмас, балки баён қисмида қайд этилганлиги акс эттирилганлиги, бу билан апелляция инстанцияси ишни тўлиқ ўрганмаганлиги, Бекобод шаҳар ҳокимининг ерни туман ҳокимлиги захирасига қабул қилиш тўғрисидаги қарорида, “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖга тегишли ва қайта реконструкция қилинган павильон ва бинолар Бекобоб шаҳар ҳокимлиги захирасига қабул қилмаганлиги ва “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖнинг мулки саналиши, шунингдек, апелляция инстанцияси суди ишни палатани суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилмасдан кўриб чиққанлигини важ қилиб келтирилиб, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Суд муҳокамасида Палата, жавобгар “NBU Invest Group” АЖ, учинчи шахслар Бекобод шаҳар ҳокимлиги, “Ankur Platinum” МЧЖ, “Temir Yuksalish Servis” МЧЖ, “Farovon Bunyodkor Ishonch” МЧЖ, “Omad-Standart-Servis” МЧЖ, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилоят бошқармаси, “Тошкент вилояти хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш” ДУК, “Ibrat Xos” МЧЖдан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ вакили кассация шикоятини тан олмасдан уни қаноатлантиришни рад этиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз учида қолдиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги, мулклар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ томонидан фойдаланиб келинаётганлиги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 апрелдаги 4-1001-2112/8550-сонли ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида эмас, балки баён қисмида қайд этилган деб хатоликка йўл қўйган. Бироқ, мазкур ҳал қилув қарорида “Omad-Standart-Servis” МЧЖ томонидан даъвогар “Anglesey Food” МЧЖ билан тузилган шартнома бўйича 444 792 390 сўмлик, “Ankur Platinum” МЧЖ томонидан 758 522 368 сўмлик, “Farovon Bunyodkor Ishonch” МЧЖ томонидан 90 392 583 сўмлик, “Temir Yuksalish Servis” МЧЖ томонидан 259 392 583 сўмлик, жами 1 553 099 924 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланган. Шунингдек, мазкур ҳал қилув қарорида Бекобод шаҳар ҳокимлиги ва “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ томонидан “Anglesey Food” МЧЖ бажарган ишлар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖнинг устав фондига қабул қилинмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан бажарилган ишлар ва қурилган мулклардан “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ асоссиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланган. Демак, даъвогар томонидан ишларнинг бажарилганлиги ва қурилган мулклардан “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ асоссиз фойдаланиб келинаётганлиги суднинг қонуний кучда бўлган ҳал қилув қарори билан ўз исботини топган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси ФК 1023-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган молмулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФК 1028-моддаси биринчи қисмида мол-мулкни асоссиз олган ёки тежаб қолган шахс бойликнинг асоссиз орттирилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган вақтдан бошлаб ана шу мол-мулкдан чиқариб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган барча даромадларни жабрланувчига қайтариши ёки тўлаши шартлиги белгиланган. Мустақил баҳоловчи компания “Total Estimate” МЧЖ томонидан “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш учун Инвестор томонидан сарфланган харажатларнинг бозор қийматини баҳолаш тўғрисидаги 2021 йил 2 февралдаги В03-2021-сонли ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича талилий текширув ўтказилган ва 2021 йил 9 июнь куни 391 ТУ/06-сонли эксперт хулосасида 2021 йил 2 февралдаги В03-2021-сонли ҳисобот ишончли деб тан олинган. 4-1001-2112/8550-сонли ҳал қилув қарори билан аниқланган 1 553 099 924 сўмлик ишларнинг 90 392 583 сўмлик қисми автотураргоҳни асфальт қилишдан иборат бўлиб, автотураргоҳ бугунги кунда “Тошкент вилояти хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш” ДУКнинг тасарруфида. Шунинг учун бажарилган ишларнинг 90 392 583 сўмлик қисмини жавобгардан талаб қилиш асоссиздир. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, жавобгардан даъвогарга 1 462 707 341 сўм ундириб қонуний тўхтамга келган. Бажарилган ишларнинг қиймати 1 462 707 341 сўм эканлиги иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланганлиги сабабли, даъвогарнинг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланган қийматни инобатга олиб бўлмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида, асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси эса ҳал қилув қарорини ўзгартириб, хатоликка йўл қўйган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция шикояти беришда тўлаб чиқилган 14 627 074 сўм давлат божи ва 24 000 почта харажатлари жавобгар “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖнинг зиммасида қолдириб, ундан апелляция инстанцияси суди мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари, иш кассация инстанциясида кўрилганлигини билан боғлиқ 14 627 074 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанция судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори бекор қилинсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг МЧЖ шаклидаги “Anglesey food” хорижий корхонаси кассация шикояти қаноатлантирилсин. “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖдан Республика бюджетига 14 627 074 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 75 000 сўм суд харажатлари ва МЧЖ шаклидаги “Anglesey food” хорижий корхонасига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 январдаги қарори асосида берилган ижро варақаларининг ижроси бекор қилинсин. Янги ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров