Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1155 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Тошкент ҳудудий электр тармоқлари" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1099875 Claim ID 3314632 PDF Hash 84894bdc81943af0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2201/1155-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 21 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамияти вакили М.Асқаровнинг (раҳбар) иштирокида “TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамиятидан 59 376 160 сўм асосий қарз, 2 064 438,77 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарори устидан "QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарнинг фойдасига “QURILISH SAVDO INJINERING” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 59 376 160 сўм асосий қарз, 2 064 438,77 сўм пеня ундиришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 875 870 сўм асосий қарз, 619 806,18 сўм пеня, жами 11 495 676,18 сўм ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Мазкур суд ҳужжатидан норози бўлиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, Палата ва даъвогар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни Палата ва даъвогар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, жамият бугунги кунда фаолият юритмаётганлиги, “Гули аъло инвест лимонария” МЧЖ даъвогарга мурожаат этиб, жавобгарга тегишли бўлган барча қарздорликларни ўтказиб беришни сўраганлиги, шунга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги мавжуд қарздорлиги ҳам ушбу жамият ҳисобига ўтказилганлиги, бироқ судлар томонидан ушбу ҳолатларга эътибор қаратилмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд қарорларини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини, шикоятда келтирилган важларни ишдаги ва тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 23 октябрь куни “Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилари учун электр таъминоти” бўйича 180431-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси ҳақини шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгарнинг етказиб берилган электр энергияси бўйича 2022 йил 1 июнь ҳолатига дебитор қарздорлиги 59 376 160 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга 2022 йил 28 июнда 227/33-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш чоралари кўрилмаган. Шу боис даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, мавжуд қарздорлик ва унга ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан судга тақдим этилган таққослов далолатномаларга кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги электр энергиясидан қолдиқ асосий қарздорлиги 2021 йил 31 май ҳолатига 10 875 870 сўмни ташкил этиши инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида хулоса келган. Апелляция инстанцияси суди эса жавобгарнинг электр энергиясидан ҳосил бўлган қарздорлигига аниқлик киритиш мақсадида берилган “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бўлими мутахассисининг хулосасида тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 23 октябрдаги 180431-сонли шартномага асосан жавобгарнинг 2020 йил ноябрь-декабрь ойидан 2022 йил 1 август кунига қадар фойдаланилган электр энергиясидан 59 376 160 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига ушбу қарздорлик 70 056 666,78 сўмни ташкил этиши кўрсатилганлигига асосланиб, ҳал қилув қарорини ўзгартирган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати қуйи судлар иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Жумладан, даъво аризасида Бўка тумани электр корхонаси ходимлари томонидан 2022 йил 17 май куни жавобгарнинг электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганлиги, ушбу ўрганиш давомида жавобгар электр энергиясидан ноқонуний яъни, электр ҳисоблагичдан ташқари фойдаланаётганлиги аниқланиб, унга нисбатан 27228-000213-сонли қоидабузарлик далолатномаси тузилганлиги ва ушбу далолатномага асосан 24 766 560 сўм тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги қайд этилган бўлса-да, судлар томонидан ушбу ҳолатларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган. Яъни, жавобгарнинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги натижасида унга нисбатан ҳисобланган 24 766 560 сўм тўлов ҳам даъво талабида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ўрганилмаган. Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгарнинг қарздорлиги 2022 йил 1 июнь ҳолатига 59 376 160 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Апелляция инстанцияси суди эса “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бўлими мутахассисининг хулосасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 2022 йил 1 август ҳолатига 59 376 160 сўмни ташкил этиши қайд этилганлигига асосланиб, жавобгардан ушбу суммани ундириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, даъво аризасида 2022 йил 1 август ҳолатидаги эмас балки, 2022 йил 1 июнь ҳолатига вужудга келган қарздорликни ундириш сўралган. Бундан ташқари, кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Бўка туман электр таъминоти корхонаси ва “Гули аъло инвест лимонария” МЧЖ ўртасида имзоланган 006053-сонли далолатнома нусхасини тақдим этган. Ушбу далолатномада жавобгарнинг электр энергиясидан фойдаланиши натижасида вужудга келган барча қарздорликлари “Гули аъло инвест лимонария” МЧЖнинг аризасига асосан ушбу жамиятга ўтказилганлиги қайд этилган. Бироқ, судлар томонидан ушбу ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган ва ишга “Гули аъло инвест лимонария” МЧЖни жалб этиш чоралари кўрилмаган. ИПК 299-моддасининг биринчи–иккинчи қисмларига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Кассация инстанцияси суди ушбу далолатнома янги далил эканлигини инобатга олиб, у қуйи инстанция суди томонидан текширилиши лозим деб ҳисоблайди. Демак, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмасдан, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ҳолда ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида қарорлар қабул қилинган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, шу модданинг биринчи қисми 4-бандида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. - ишга “Гули аъло инвест лимонария” МЧЖни жалб этиш чоралари кўриши; - иш ҳужжатларига, жумладан Бўка туман электр таъминоти корхонаси ва “Гули аъло инвест лимонария” МЧЖ ўртасида имзоланган 006053-сонли далолатнома ва янгидан тақдим этиладиган далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Шахрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ушбу иш бўйича берилган 2022 йил 29 ноябрь ва 9 декабрдаги ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин. QURILISH SAVDO INJINERING" масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т.Аннаева Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов О.Халмирзаев