← Назад
Решение #577135 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 219 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
8 602 символов
4-1104-2301/2076-сонли иш
ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 21 июнь
раислигида, судьяни ѐрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, аризачи ХХХ
жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисоб
варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Р.Халилов (судга тақдим этган ишончнома билан) иштирокида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
AНИҚЛАДИ:
Аризачи ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, ўзи
кўрсатган манзилда йўқлиги сабабли унинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, суд мажлиси кунига
қадар жавобгар томонидан аризадаги ҳолатлар бартараф этилмаганлигини
билдириб, тегишли маълумотнома ва далолатномани судга тақдим этиб,
аризаси талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган
бўлишига қарамай суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ѐки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170моддасида, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрирда) 111-моддасига
кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор
қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ
органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи
томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг
киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаѐтган шахс
томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай
далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 219-моддасининг 3-бандига асосан банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага — солиқ
текширувини
ўтказишга
солиқ
тўловчи
томонидан
тўсқинлик
қилинганлигини ѐки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаѐтган
ѐхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни,
шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати
органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи
далил илова қилинади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ўзи кўрсатган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани,
Мингтепа МФЙ, Усмонов кўчаси, 98-уйда йўқлиги аниқланган. Ушбуни
тасдиқловчи 2023 йил 15 май куни “Мингтепа” МФЙ раиси томонидан
тузилган далолатномага асосан жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ўзи кўрсатган Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Хақиқат ҚФЙ,
Мингтепа МФЙ, Усмонов кўчаси, 98-уйда йўқлигини тасдиқлашган.
ХХХнинг № 40291304-сонли қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатиб қуйилган ва
жавобгарга тегишли хабарнома юборилганлигига қарамасдан, жавобгар
томонидан мазкур хабарнома эътиборсиз қолдирилганлиги, шу боис аризачи
мазкур ариза билан судга мурожаат қилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар
ва аризачи вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси ҳамда судга тақдим
этган маълумотлари билан ўз тасдиғини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, аризачининг аризаси талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси асосан суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва
рад қилинган даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг
9-моддаси 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (янги
таҳрир) 111, 112-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 219, 220-моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ҳисоб-варақалари бўйича операциялари ХХХга жавобгар маълум қилган
манзилида йўқлигининг асослилиги солиқ органи томонидан эътироф
этилгунга қадар, яъни жавобгар(солиқ тўловчи)нинг вакили солиқ тўловчи
ҳисобда турган жойдаги солиқ органига зарур тушунтиришларни шахсан
тақдим этгунга қадар бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга етказилган
зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳолларидан ташқари чиқим қисмида
тўхтатилсин.
Жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг унинг
ҳисобварақлари бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик
муддатда мазкур суд орқали Тошкент вилояти иқтисодий судига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Н.Равшанов