Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/2025 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нурафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый XUSUSIYLASHTIRISH KO MAKLASH
Source ID 1108010 Claim ID 3359166 PDF Hash ed7c32b28d12d806... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 2 647 символов
4-1104-2301/2025-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 21 июнь Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судьяни ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, аризачи ХХХ жавобгар ХХХнинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига электрон кўринишда ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХнинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан, даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг, биринчи қисми, 6-бандига биноан, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Аризачи ва жавобгар биринчи суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан, суд мажлисида ўзининг ишончли вакилининг иштирокини таъминламади ёки аризачи ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган. Бироқ, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 220-моддаси талабига асосан аризачини биринчи суд муҳокамасига келишини мажбурий деб ҳисоблайди. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунини талабларига кўра, кўрмасдан қолдирилган ишлар бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган. Аммо, иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 195, 220-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-банди асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Аризачи ХХХ ХХХнинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Х.Н.Равшанов