Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2201/2563 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NURALI GULASAL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "EMG INTER INVESTMENT" хусусий корхонаси
Source ID 1093303 Claim ID 3317588 PDF Hash 1f96aa95ea770977... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жавобгардан ФКнинг 327-моддаси жавобгардан ФК 327 law
ИПК 269-моддаси ИПК 269 law
шакли ва мазмуни ушбу Кодекснинг 263-моддаси шакли ва мазмуни ушбу Кодекс 263 code_article
лмаса ёки апелляция шикоятига ушбу Кодекс 265-моддаси лмаса ёки апелляция шикоятига ушбу Кодекс 265 code_article
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2201/2563-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Усманов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Арзиев Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 21 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, даъвогар «Нурали-Гуласал» МЧЖ раҳбари Н.Баратов иштирокида, даъвогар «НуралиГуласал» МЧЖнинг жавобгар «EMG INTER INVESTMENT» ХКга нисбатан 18 761 649 сўм асосий қарз, 9 300 000 сўм пеня, 2 814 247 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими устидан «Нурали-Гуласал» МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар «Нурали-Гуласал» МЧЖ иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар «EMG INTER INVESTMENT» ХКдан 18 761 649 сўм асосий қарз, 9 300 000 сўм пеня, 2 814 247 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 18 761 649 сўм асосий қарз ва 2 814 247 сўм жарима ундирилган, даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этиланган. Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими билан даъвогарнинг апелляция шикояти қайтарилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суднинг 2023 йил 12 апрелдаги ажримини бекор қилиш, жавобгардан ФКнинг 327-моддасига асосан бой берилган фойда ва маънавий зарар ундириш сўралган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб уни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими билан апелляция шикоятининг шакл ва мазмунига риоя этилмаганлиги, жумладан шикоятида, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, низонинг предмети; шикоят бераётган шахснинг талаблари ҳамда шикоят бераётган шахс иш ҳолатлари ва далилларга, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилган ҳолда ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослар кўрсатилмаганлиги ҳамда белгиланган миқдорда давлат божи тўланмаганлиги сабабли апелляция шикояти қайтарилган. ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра, апелляция шикоятининг (протестининг) шакли ва мазмуни ушбу Кодекснинг 263-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки апелляция шикоятига ушбу Кодекс 265-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар ёхуд прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича келтирилган протестга тарафнинг мурожаати кўчирма нусхаси илова қилинмаган бўлса, 3-бандига кўра эса, давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) қайтаради. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг апелляция шикоятини қайтариш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК118-моддасига 3 асосан даъвогар томонидан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдириб, ундан суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 268, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: «Нурали-Гуласал» МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. «Нурали-Гуласал» МЧЖдан суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров