← Назад
Решение #577296 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2307/5186-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
О.Гулямова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 21 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Nazorat-Audit” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Б.Назаров (раҳбар), М.Тургунов (2023 йил 9 мартдаги 05/23-сонли
ишончномага асосан), И.Ахмедов (2023 йил 21 июндаги 09/23-сонли
ишончномага асосан), “Ўзсувқурилиш” акциядорлик жамияти вакили
Б.Ибадуллаев (2023 йил 21 июндаги 01/06-89-сонли ишончномага
асосан)нинг иштирокида “Nazorat-Audit” масъулияти чекланган
жамиятининг “Ўзсувқурилиш” акциядорлик жамиятидан 271 782 750 сўм
асосий қарз ва 108 713 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
19 апрелдаги қарори устидан “Ўзсувқурилиш” акциядорлик жамияти
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “NAZORAT AUDIT”
аудиторлик ташкилоти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзсувқурилиш”
акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
271 782 750 сўм қарз ва 108 713 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 271 782 750 сўм қарз, 25 000 000 сўм
пеня ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
19 апрелдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб,
шикоятда суд аудитор текшируви ўтказган аудиторларнинг малака
сертификатларини муддати ўтмаган деб асоссиз хулосага келганлиги,
малака сертификатлари тегишли равишда расмийлаштирилмаганлиги ва
тасдиқланмаганлиги, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга
эътибор бермаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатини бекор қилишни сўради.
Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важлар асоссиз
эканлиги, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилинганлигини билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб,
жавобгарнинг кассация шикояти қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш юзасидан 2020 йил 19 мартда 01/32-20-сонли
шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарнинг топшириғига
асосан унинг бухгалтерлик ҳисоби ҳолатини текшириш ва молиявий
кўрсаткичларнинг ишончлилигини аудиторлик текширувидан ўтказиш
бўйича хизматларни кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар
ҳақини шартнома шартларига назарда тутилган тартибда тўлаш
мажбуриятини олган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи
билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.1-бандида, аудит бўйича хизматларни кўрсатиш
қиймати 476 215 000 сўмни ташкил қилиб, жавобгар бўнак (аванс)
сифатида олдиндан 15 фоиз тўловни амалга ошириш, қолган
85 фоиз тўлов эса ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар ҳақидаги
далолатнома имзолангандан сўнг 3 банк иш куни ичида амалга
оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига
2020 йил 29 майди 149-сонли тўлов топшириқномасига асосан
олдиндан 71 432 250 сўм тўлов амалга оширилган.
Шундан сўнг, шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар
томонидан жавобгарга 453 215 000 сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Бажарилган ишлар
2020 йил 20 октябрдаги 01/32-20-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган ва кўрсатилган хизмат учун даъвогарга 110 000 000 сўм тўлаб
берилган.
Кейинчалик, даъвогар сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақи бўйича
қолдиқ қарздорлик яъни, 271 782 750 сўмни тўлаб бериш юзасидан
жавобгарга талабнома юборган. Бироқ, мазкур талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд қарздорлик тўлаб
берилмаган.
Ваҳоланки, ФК 705-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши
шарт.
Ишдаги далиллар билан жавобгарнинг даъвогар олдида
271 782 750 сўмлик қарзи ўз тасдиғини топганлиги боис, биринчи
инстанция суди даъво аризасида билдирилган 271 782 750 сўм асосий
қарзни ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида қонуний
тўхтамга келган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
шартноманинг
5.3-бандида,
кўрсатилган хизматлар ҳақи ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи
бажарувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,2 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди талаб қилинган пеня миқдорини
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини муҳокама қилиб,
ФКнинг 326-моддасига асосан талаб қилинган 108 713 000 сўм пеняни
25 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириш, қолган қисмини рад этиш
ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини
тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирган важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Чунки,
даъвогар
томонидан
шартнома
мажбуриятлари
бажарилганлиги, кўрсатилган аудиторлик хизматларининг жавобгар
томонидан қабул қилиб олинганлиги, қарздорликнинг асосли эканлиги
иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланган. Жавобгар ушбу ҳолатларни
инкор этувчи далилларни судга тақдим этмаган.
Шу боис жавобгарнинг важлари суд қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 19 апрелдаги қарорни ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
тўланган 30 000 сўм почта харажати ва 1 902 478 сўм давлат божини
жавобгар зиммасида қолиришни ҳамда ишни кассация инстанцияси
судида кўриб чиқишда давлат божи кам тўланганлиги сабабли
етишмаётган давлат божи суммасини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 19 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ўзсувқурилиш” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Ўзсувқурилиш” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
1 902 478 сўм давлат божи ундирилсил.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов