← Назад
Решение #577436 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 101 | — | law | |
| банди ва | 19211 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-1907/17888-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Гулямова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ёдгоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 21 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
О.Халмирзаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
З.Рустамов
ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Ипак йўли” АИТБ вакиллари М.Мавлянов (2023 йил 4 январдаги 03/29-сонли
ишончномага асосан), М.Хашимова (2023 йил 4 январдаги 03/28-сонли
ишончномага асосан), “O`zyengilulgurjisavdo” МЧЖ вакиллари Б.Ишанходжаев
(раҳбар), Ш.Ботиров (2022 йил 26 июлдаги 13-сонли ишончнома ва 2022 йил
13 апрелдаги 000015-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, мазкур иш бўйича
қабул қилинган Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги ажрими устидан “Ипак йўли” АИТБ томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
“Ипак йўли” АИТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент
туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Baxmal Juice
Master” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 048 362 АҚШ
доллари миқдорида кредит қарзини ундиришни, ундирувни жавобгар ва
“O`zyengilulgurjisavdo” МЧЖ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб
юритилади)га тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган.
Ўз навбатида, қўшимча жавобгар судга қарши даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2018 йил 4 июнда тузилган (ЗГ 312-сон билан
рўйхатга олинган) гаров шартномасини бекор қилишни сўраган.
Шунингдек, суд муҳокамаси давомида даъвогар даъво талаблари миқдорини
камайтириш тўғрисидаги 2022 йил 12 декабрдаги 03/8198-сонли аризани судга
тақдим этиб, унда жавобгардан жами 803 882,24 АҚШ доллари миқдоридаги
кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли
бўлган гаровдаги кўчмас мулкка қаратишни сўраган.
Суднинг ажримлари билан жавобгарнинг қарши даъво аризаси ва
даъвогарнинг даъво талабларини камайтириш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 31 январдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 633 164,96 АҚШ доллари асосий қарз, 170 717,28 АҚШ доллари фоиз,
жами 803 882,24 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундирилган. Даъвонинг
кредит қарздорлиги ундирувини жавобгарга тегишли бўлган ускуналарга қаратиш
тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилиб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган, шунингдек, қарши даъво тўлиқ қаноатлантирилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 4 июндаги гаров (ипотека) шартномаси
бекор қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 5 апрелдаги ажрими билан
даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш Юнусобод тумани
ИИО ФМБ томонидан даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган
262662/2022-462АА-сонли жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов
ҳаракатлари якунлангунга қадар тўхтатиб турилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб даъвогар Олий судга кассация шикояти
билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида бугунги кунда кредит қарздорлиги
тўлиқ қопланмаганлиги, қарздорлик эса гаровдаги мол мулк ҳисобидан ёпилиши
лозимлиги, даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши
тарафлар ўртасида тузилган гаров шартномасини бекор қилишга асос бўлмаслиги
сабабли апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 5 апрелдаги ажримини бекор
қилиб, иқтисодий иш бўйича иш юритишни тиклаш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари кассация шикоятида
келтирилган важларини такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакиллари кассация
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, Тошкент вилоят суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати томонидан жиноят иши якунлаш арафасида эканлиги,
банк ходимларига нисбатан тергов ҳаракатлари давом этаётганлигини, жиноят
иши бўйича қабул қилинадиган қарор иқтисодий ишга таъсир қилишини маълум
қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур ҳуқуқ нормасига асосан судлов ҳайъати ишни жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 5 апрелдаги иш юритишни тўхтатиш ҳақидаги ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим деб топади.
ИПК 101-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан мазкур ишни
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд,
жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан
кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб
борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин
бўлмаганда, иқтисодий суд иш юритишни тўхтатиб туриши шарт.
Юнусобод тумани ИИО ФМБнинг Юнусобод туман прокурори адлия
маслаҳатчиси О.Азимовга йўлланган 2023 йил 30 мартдаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 2021 йил 12 августдаги 1473-сонли
фармойиши асосида “Ипак йўли” АИТБ томонидан “Baxmal Juice Master” МЧЖга
1 150 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари ажратилиши ҳолати
юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижаси бўйича “Baxmal Juice Master”
МЧЖ ва “Ипак йўли” АИТБнинг ўртасида кредит қарздорлигини ундириш бўйича
суд қарорини ижро этиш даврида Ипак йўли” АИТБ кредит қўмитаси мансабдор
шахслари Р.Абдуллаев билан олдиндан жиноий тил бириктириб, “Baxmal Juice
Master” МЧЖнинг банкдан 1 048 362 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ўз
вақтида тўланмаётганлиги ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2019 йил 4 октябрдаги 4-1001-1907/17888-сонли иш бўйича “Baxmal Juice Master”
МЧЖдан 1 048 362 АҚШ долларини ундириш ва гаровга қўювчи
“O`zyengilulgurjisavdo” МЧЖнинг 11 570 279 067 сўмлик мол-мулкига қаратиш
ҳақида суднинг қарори мавжудлиги ҳамда Р.Абдуллаев “Natural Juice” МЧЖга
“Ипак йўли” АИТБнинг кредит маблағлари ҳисобига ишлаб чиқариш ускунаси
сотилиб, ушбу ускуна учун 18 000 000 000 сўм миқдорида пул маблағларидан
2020 йил 8 январда ҳисоб рақамга туширилганлигини била туриб, ўзининг ғаразли
ва паст ниятларини кўзлашиб, ҳисоб рақамга тушган 10 000 000 000 сўм пул
маблағларни ноқонуний равишда “Янгикурган Агро Инвест” МЧЖга ўтказишга
рухсат бериб, ўтказиб олинганлигини, ўзининг жиноий қилмишларини давом
этттириб, олдиндан тузилган пухта режа асосида “Baxmal Juice Master” МЧЖнинг
ҳисоб рақамига 2020 йил 24 апрелда “Natural Juice” МЧЖдан ускуна учун яна
1 000 000 000 сўм маблағ келиб тушганлигини била туриб, “Ипак йўли” АИТБ
томонидан мазкур маблағлар ҳам кредит қарздорлиги ҳисобига сўндирилмасдан,
шу кунги сана билан Р.Абдуллаевга тегишли бўлган “Янгикурган Агро Инвест”
МЧЖнинг ҳисоб рақамига 500 000 000 сўм пул маблағи ўтказилиб, ушбу пул
маблағи талон-тарож қилинишига шароит яратилганлигини, шу тариқа банкнинг
мансабдор шахслари жиноий қилмишларини давом эттириб, 2020 йил
24 апрелда 2020 йил 30 июлга қадар “Natural Juice” МЧЖдан “Baxmal Juice Master”
МЧЖнинг ҳисоб рақамига келиб тушган 5 млрд 500 млн сўм маблағларни кредит
маблағлари ҳисобига тўлиқ йўналтирмасдан, 4 млрд 57 млн 600 минг сўм пул
маблағини эркин ишлатишга йўл қўйишиб, “Natural Juice” МЧЖ ва ХАТБ “Orient
Finance Bank”ларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жуда кўп
миқдорда зазар етганлигини, мазкур ҳолат бўйича Юнусобод тумани
прокуратураси томонидан “Ипак йўли” АИТБ мансабдор шахсларига нисбатан
25.12.2022 йилда, ЎзР ЖКнинг 28, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва
19211-моддаси 2 қисми “а” банди билан №262662/2022-462АА-сонли жиноят иш
қўзғатилганлиги, ушбу жиноят иши Юнусобод тумани ИИО ФМБга келиб
тушганлигини, иш юритувга 2022 йил 30 декабрда олингунига қадар, ўтган
5 кунлик тергов муддатини, узрли сабабларга кўра ўтганлигини ҳисобга олиб,
ушбу муддат тикланиб, жиноят иши қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги ва
ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинган.
Судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси суди қайд этилган ҳолатлардан
келиб чиқиб, иқтисодий иш бўйича иш юритишни тўхтатиш тўғрисида асосли
хулоса келган деб ҳисоблайди.
Чунки, мазкур ҳолатда даъвогар мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарга
кредит маблағлари ажратилиши, уларнинг мақсадсиз ишлатилганлиги ва олинган
кредит маблағларининг қайтарилиши юзасидан қўзғатилган 262662/2022-462ААсонли жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари натижаси
иқтисодий иш бўйича кўрилаётган низо бўйича қабул қилиниши мумкин бўлган
суд ҳужжатига таъсир қилиши мумкин.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан мурожаат қилишда
даъвогар томонидан тўланган 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 302, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 5 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз, “Ипак йўли” АИТБнинг кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Ипак йўли” АИТБ томонидан кассация инстанцияси учун тўланган
30 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов