Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/1988 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "DILKASH AGRO FAYZ" фермер хўжалиги
Source ID 1107968 Claim ID 3359953 PDF Hash 05e7db63f0441a89... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
Ушбу Кодекснинг 273-моддаси Ушбу Кодекс 273 code_article
ушбу Кодекснинг 111-моддаси ушбу Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 219-моддаси тисодий процессуал кодекси 219 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 9 074 символов
4-1104-2301/1988-сонли иқтисодий иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўртачирчиқ тумани 2023 йил 21 июнь раислигида, судьяни ѐрдамчиси Ф.Х.Қулматов котиблигида, аризачи вакили Р.Халилов (судга тақдим этган ишончномаси билан) иштирокида, аризачи ХХХ жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган электрон кўринишда шакллантирилган иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги сабабли унинг банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан аризадаги ҳолатлар бартараф этилмаганлигини билдирди ва ариза талабини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бўлишига қарамай суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлиси тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. 1 Суд аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан, аризани қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрирда) 82-моддасига кўра, юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва масъулияти чекланган жамиятилар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этиши белгиланган. Шунингдек, Ушбу Кодекснинг 273-моддасида солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрирда) 111-моддасига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва масъулияти чекланган жамиятларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаѐтган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ѐки бинога (бундан турар жойлар мустасно) 2 киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаѐтган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрирда) 112-моддасига кўара, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор қуйидагилар асосида қарор қабул қилинган тақдирда бекор қилинади: 1) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 1-банди асосида — солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан молиявий ва (ѐки) солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан кейин бир кундан кечиртирмасдан; 2) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 2-банди асосида — солиқ органининг талабига жавобан ҳужжатлар, тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар тақдим этилган куни; 3) ушбу Кодекснинг 111-моддаси учинчи қисми 3-банди асосида — солиқ органининг текширув ўтказаѐтган мансабдор шахсларига кириш ҳуқуқи берилган кундан кейин бир кундан кечиктирмасдан. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 219-моддасининг 3-бандига асосан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризага - солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганлигини ѐки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаѐтган ѐхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилмаган. ХХХнинг № 209983-сонли қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисоб-варақалари бўйича операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатиб қуйилган ва жавобгарга тегишли хабарнома юборилганлигига қарамасдан, жавобгар томонидан мазкур хабарнома эътиборсиз қолдирилганлиги, тегишли солиқ ҳисоботларини тақдим этмаганлиги, шу боис аризачи мазкур ариза билан судга мурожаат қилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва аризачи вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси, судга тақдим этган 2023 йил 21 июндаги маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд, аризачининг аризаси талабини қаноатлантиришни лозим топади. 3 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси асосан суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида” Қонунининг 9-моддаси 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (янги таҳрир) 111, 112-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 219, 220-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалигининг банклардаги ҳисоб-варақалари бўйича операциялари ХХХга 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳолларидан ташқари чиқим қисмида тўхтатилсин. Жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг унинг ҳисобварақлари бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда мазкур суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 4