← Назад
Решение #577888 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2227/71765-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья М.Мухитдинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Кеунимжаева
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 21 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга
Қашқадаре вилоят судининг кўмагида, “Насаф ПФК” масъулияти чекланган
жамиятининг вакили И.Хужамкулов (2023 йил 21 июндаги ишончнома билан),
“Petropipe Oil And Gas” масъулияти чекланган жамиятининг вакили
Б.Эшмуродов (2022 йил 5 августдаги ишончномага асосан) иштирокида,
даъвогар “Насаф ПФК” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Petropipe Oil And Gas” масъулияти чекланган жамиятидан 1 500 000 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023
йил 3 апрелдаги қарори устидан жавобгар “Petropipe Oil And Gas” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятни иш ҳужжатлари
билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Насаф ПФК” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар ёки
футбол клуби) ва ҳомий “Petropipe Oil And Gas” масъулияти чекланган
жамияти (матнда жавобгар ёки ҳомий деб юритилди) ўртасида 2022 йил
21 февралда ҳомийлик тўғрисида келишув тузилган бўлиб, мазкур келишувга
кўра даъвогар иштирокида барча футбол ўйинларида жавобгарнинг ҳомий
сифатида логотипларини жойлаштириши, жавобгар эса ҳомийлик тўловини
амалга ошириши мажбуриятини зиммасига олган.
Келишувнинг 2.1-бандида шартноманинг умумий қиймати 1 500 000 000
сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур сумма келишув имзолангандан сўнг
1
100 фоиз олдиндан тўловларни амалга ошириши белгиланган. Даъвогар
томонидан келишув битими бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятлар
бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар расмийлаштирилиб, жавобгарга
юборилган.
Жавобгар шартнома бўйича даъвогарга Келишувнинг 2.1-бандига асосан
пул маблағлари ўз вақтида тўламаганлиги натижасида даъвогар олдида
1 500 000 000 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келганлиги асоси билан
даъвогар жавобгарга нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, 1 500 000 000 сўмни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 500 000 000 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати 2023 йил
3 апрелдаги қарори билан жавобгар “Petropipe Oil And Gas” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва қарорларни бекор қилишни сўраган. Унда судлар
тарафлар ўртасидаги ҳомийлик тўғрисидаги келишувни имзолаган шахс
сифатида футбол клуби раҳбари А.Юсупов кўрсатилиб, аммо оҳирида
“Шуртан газ кимё” мажмуаси раҳбари Ш.Ч.Асланов томонидан имзолангани
ҳолатига ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, битим аслида коррупцион битим бўлиб
ўзаро ишонч қозониш учун жавобгар раҳбари Ф.Якубовни ишонтириб ваъда
бериб алдов йўли билан имзолатишга эришганлиги, шартноманинг
3.1.-бандига кўра, реклама қилиниши лозим бўлган логотипи бўйича келишув
баённомаси ёки ушбу рекламани қай тартибда реклама қилиш тўғрисида
келишув судга тақдим этилмагани, футбол уйинларида реклама қилинган
“Petro pipe” логотипи бошқа халқаро компания логотипи эканлиги баён
қилинган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар билан низони келишув йўли
орқали ҳал қилиш чораси натижасини бермаганлиги, кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили шартнома бўйича ишлар
бажарилганлиги, шикоятини рад қилиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
2
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгилаб қўйилган.
Келишувнинг 2.1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати
1 500 000 000 сўмни ташкил этган бўлиб, мазкур сумма келишув
имзолангандан сўнг 100 фоиз олдиндан тўловларни амалга ошириши
белгиланган.
Даъвогар томонидан ҳомийлик келишуви шартлари бажарилиб,
16.03.2022 йилдаги 1-сонли, 09.04.2022 йилдаги 2-сонли, 12.04.2022 йилдаги
3-сонли, 17.04.2022 йилдаги 4-сонли, 21.04.2022 йилдаги 5-сонли,
24.04.2022 йилдаги 6-сонли, 28.04.2022 йилдаги 7-сонли, 28.02.2022 йилдаги
8-сонли, 04.03.2022 йилдаги 9-сонли, 10.03.2022 йилдаги 10-сонли,
27.06.2022 йилдаги 11-сонли, 03.04.2022 йилдаги 12-сонли, 05.07.2022 йилдаги
13-сонли, 03.05.2022 йилдаги 14-сонли, 08.05.2022 йилдаги 15-сонли,
13.05.2022 йилдаги 16-сонли, 18.05.2022 йилдаги 17-сонли, 25.05.2022 йилдаги
18-сонли, 08.08.2022 йилдаги 19-сонли, 23.06.2022 йилдаги 20-сонли,
01.07.2022 йилдаги 21-сонли, 03.08.2022 йилдаги 22-сонли, 13.08.2022 йилдаги
23-сонли, 18.08.2022 йилдаги 24-сонли, 30.08.2022 йилдаги 25-сонли,
11.09.32022 йилдаги 26-сонли, 17.09.2022 йилдаги 27-сонли, 03.10.2022
йилдаги 28-сонли, 10.10.2022 йилдаги 29-сонли, 20.10.2022 йилдаги 30-сонли,
26.10.2022 йилдаги 31-сонли, 04.11.2022 йилдаги 32-сонли, 08.11.2022 йилдаги
33-сонли, 13.11.2022 йилдаги 34-сонли, 24.08.2022 йилдаги 35-сонли,
04.09.2022 йилдаги 36-сонли, 14.10.2022 йилдаги 37-сонли, 31.10.2022 йилдаги
38-сонли ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар тузилиб,
жавобгарга юборилган. Ҳужжатлар юборилгани ҳолати почта бўлими
квитанцияси билан ўз исботини топган.
Даъвогар жавобгарга талабномалар билан мурожаат қилиб қарздорликни
тўлашни сўраган.
Жавобгар томонидан эса хатлари билан тарафлар ўртасида тузилган
келишувни бекор қилмасликни сўраб, 2022 йил октябрь ойининг якунига
қадар тўловларни амалга ошириши тўғрисида кафолат хатлари берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг
5-моддасига асосан ҳомий бу спорт тадбирини, маданий ёки бошқа тадбирни
ташкил этиш ва (ёки) ўтказиш, телекўрсатувни ёки радиоэшиттиришни
яратиш ва (ёки) намойиш этиш (эшиттириш) ёхуд ижодий фаолиятнинг бошқа
натижасини яратиш ва (ёки) ундан фойдаланиш учун мол-мулкни, пул
маблағларини, интеллектуал фаолият натижаларини тақдим этиш, хизматлар
кўрсатиш, ишларни бажариш тарзида ҳисса қўшишни амалга оширувчи
жисмоний ёки юридик шахс ҳисобланиши ҳамда ҳомийлик рекламаси бу
муайян шахсни мажбурий тарзда ҳомий сифатида эслатиб ўтиш шарти билан
тарқатиладиган реклама эканлиги белгиланган.
3
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгар олдидаги келишув
мажбуриятларини бажарганлиги ҳолатини яъни ҳомийнинг логотипи
спортчилар футболкаларида акс эттириши, спорт аренасида ва баннерда
жойлаштирилиши, ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар,
жавобгарнинг кафолат хатлари ва футбол жамоаси иштирокидаги ўйинларида
жавобгарнинг ҳомий сифатида кўрсатилган фото лавҳалари билан ўз
тасдиғини топган деб хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг барча важларига баҳо бериб,
тарафлар ўртасидаги ҳомийлик тўғрисидаги келишувни имзолаган шахс
сифатида футбол клуби раҳбари А.Юсупов кўрсатилиб, аммо оҳирида
“Шуртан газ кимё” мажмуаси раҳбари Ш.Ч.Асланов томонидан имзолангани
ҳолатига ҳуқуқий баҳо бермагани тўғрисидаги важни ўрганиб чиқиб, иш
ҳужжатларида футбол клуби Кузатув Кенгашининг 10.01.2021 йилги қарори
билан футбол клуби президентлигига Ш.Ч.Асланов тайнланиши ҳақида қарор
қабул қилинганлиги, мазкур ҳолатда келишувни расмийлаштиришда техник
хатоликка йўл қўйилиб кириш қисмида А.Юсупов кўрсатилганлигига
қарамасдан келишув битими ваколатли шахс футбол клуби президенти
Ш.Ч.Асланов томонидан имзоланганлиги, шартноманинг 3.1.-бандига кўра,
реклама қилиниши лозим бўлган логотипи бўйича келишув баённомаси ёки
ушбу рекламани қай тартибда реклама қилиш тўғрисида келишув судга тақдим
этилмагани важи ўрганилганда, шартноманинг 3.1.-бандида логотипнинг
оғзаки ифодаланиши ва визуал кўриниши ҳомий билан келишилган ҳолда
амалга оширилиши белгиланганлигини, бу масалада тарафлар ёзма баённома
тузиш шарти белгиланмаганлигини, ҳомий логотипи унинг фирма
бланкасидан олинганлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, фирма бланкасидаги
хатларни далил сифатида тақдим қилгани, реклама қилинган “PETRO PIPE”
логотипи айнан жавобгарга тегишли эмаслиги, балки бошқа ҳалқаро
компаниясига тегишли логотип эканлиги ҳақидаги важи ҳам жавобгар
томонидан тегишли далиллар билан исботланмагани ҳақида асослари билан
биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
4
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция
суди учун тўлаб чиқилган 15 000 000 сўм давлат божи (квитанция хос рақами
231070401602, 2023 йил 17 апрелдан), 30 000 сўм почта харажатларини унинг
зиммасида қолдиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Petropipe Oil And Gas” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 3 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Petropipe Oil And Gas” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақа берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф. Ражабов
З. Рустамов
5