← Назад
Решение #578042 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| мазкур Кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| зР ФК | 437 | — | law | |
| зР ИПК | 26 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 333 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 263 | — | code_article | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 75 | — | code_article | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 21 июнь
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/2154-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев, даъвогар
- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш
бошқармасининг жавобгар - “Khorezm Delicious Fishs” хусусий корхонаси
ҳисобидан 2.295.140 сўм асосий қарз, 1.147.570 сўм пеня ундириш тўғрисида
соддалаштирилган иш юритиш тартибида тақдим этган даъво аризасини суд
биносида соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш
бошқармаси(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Khorezm Delicious
Fishs” хусусий корхонаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 2.295.140 сўм асосий қарз, 1.147.570 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда
- ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг
баҳоси юридик шахсга нисбатан - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма
бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилмоқда.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Суднинг 2023 йил 7 июндаги даъвогарнинг даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрими жавобгарга гибрид почта тизимидан
шу кунни ўзида тегишли тартибда юборилган ва жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига биноан, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
1
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган
иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Шунингдек, мазкур Кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда - ЎзР
ФК)нинг 234-моддаси иккинчи бандига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ушбу ҳолатда мажбуриятлар техник қўриқлаш маркази орқали қўриқлаш
хизмати кўрсатиш бўйича шартномасидан келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланишбилан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
10 августда техник қўриқлаш маркази орқали қўриқлаш хизмати кўрсатиш
бўйича шартнома имзоланган бўлиб, мазкур шартномага асосан, “ижрочи” ўз
мажбуриятлари бўйича “буюртмачи”нинг мулкини қўриқлаш хизматини
кўрсатиш мажбуриятини,“буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 3.2-бандига кўра, “буюртмачи” кейинги ой
бошланишидан 10 кун олдин ойлик тўловнинг 100 фоиз миқдоридаги тўловни
“ижрочи”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбурияти белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг бажарган хизматлари учун
қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида 2.295.140 сўм асосий қарз, 1.147.570 сўм пеня қарздорлиги
юзага келган.
2
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан юборилган
2023 йил 15 мартда 2/51-21-952-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Шу боис, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 26-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар
иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолардир.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Мазкур Кодекс 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка
тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.1-бандида тарафларнинг
мажбуриятини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
Иш ҳужжатлари ўрганилганда, жавобгарнинг шартнома мажбуриятини
бажармаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини топди.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган
ҳолатлартўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар
ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, даъво талаби қисман қаноатлантирилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан
мулкий тусдаги даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топиб, ЎзР ИПКнинг 118, 176-179, 180, 2031-2035-моддалари ҳамда ЎзР ФКнинг
234,
236,
312,
333,
437,
985-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “Khorezm Delicious Fishs” хусусий корхонаси ҳисобидан
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти
3
Қўриқлаш бошқармаси фойдасига 2.295.140 сўм асосий қарз, 200.000 сўм пеня,
330.000 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори ихтиёрий тартибда ижро этилади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн
кун ўтгач қонуний кучга киради.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув
қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал
қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро
варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг
қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси
билан мажбурий ижро этилиши лозим.
А.О.Хаитбоев
4