← Назад
Решение #578043 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 385 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2202/32512-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья М.Султонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 21 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонасидан вакил А.Халиков (2023
йил 16 майдаги 33-07/231-сонли ишончнома асосида), “Turon
Sanatoriyasi” акциядорлик жамиятидан вакил О.Окюлов (2022 йил
30 июлдаги Кс-07/77-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг “Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонаси
манфаатида
“Turon
Sanatoriyasi”
акциядорлик
жамиятидан
27.903.039,22 сўм асосий қарз ва 3.459.976,86 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан
берилган кассация шикояти иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Turon Sanatoriyasi” акционерлик
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
4 январда иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш
тўғрисида 3/2-688-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра
даъвогар иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергиясини жавобгарга етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилган иссиқлик энергияси учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга иссиқ сув
ҳолидаги иссиқлик энергияси етказиб берган.
1
берилган иссиқлик энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан
кейинги 30 календарь кун давомида тўловларни амалга ошириши
белгиланган.
Жавобгар шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги,
натижада унинг даъвогар олдида 27.903.039,22 сўм асосий қарз,
3.459.976,86 сўм пеня қарзи юзага келганлиги асоси билан ушбу қарзни
ундиришни сўраб, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар худудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) орқали судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
10 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 816.442,13
сўм асосий қарз, 101.238,82 сўм пеня, 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилиб,
жавобгар
ҳисобидан
республика
бюджетига
18.353,61 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобидан 608.906,71 сўм давлат
божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори билан даъвогарнинг
апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган ва Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 августдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
10 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори
устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда
судлов ҳайъатининг қарорида киритилган даъво аризасининг
қарздорлик муддати техник хато сабабли бир ой қилиб
кўрсатилганлиги, 12 кунга ҳисобланган қарздорлик 44.193.921,56 сўмни
ташкил қилганлиги, ушбу ҳолат бўйича даъвогарнинг оғзаки равишда
берган тушунтиришидаги важи инобатга олинмаганлиги, жавобгар
томонидан 16.290.882,34 сўм маблағ тўлаб берилганлиги сабабли
27.903.039,22 сўм қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво аризаси
киритилганлиги, судлов ҳайъатининг қарорида жавобгарга 2022 йил
23 июлда юборилган 26248/09-01-сонли талабнома асос қилиниб,
қарздорлик асоссиз ҳисобланганлиги кўрсатилганлиги, жавобгарнинг
шартномани бекор қилиш ҳақидаги хатига асосан 2022 йил 12 январдан
иссиқлик таъминоти етказилиши тўхтатилганлиги, жавобгарнинг
11 кунлик ҳисобот топширмаганлиги сабабли 11 кунга шартномада
кўрсатилган юклама бўйича ҳисоб-китоб қилинганда иситишга
32.228.314,03 сўм ва иссиқ сув учун 11.905.609,51 сўм жами 44.193.923,54
сўмни ташкил этганлиги, 16.290.882,34 сўм маблағ тўлаб берилганлиги
сабабли қарздорлик 27.903.039,22 сўмни ташкил этиши шунингдек,
2
шартноманинг 5.4-бандига асосан 0,4 фоиз миқдорида 3.459.976,86 сўм
пеня
ҳисобланганлиги маълум қилиниб, Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 ноябрдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Палата суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да,
вакилининг суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, шикоятни қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни ҳамда Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори ва
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 ноябрдаги қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация
шикоятига эътироз билдириб, кассация шикоятида билдирилган
важлар асоссиз эканлигини қайд этиб, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
10 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва
кассация
шикоятини рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият –
фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
3
шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар тарафлар ўртасида
2021 йил 4 январда иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергиясидан
фойдаланиш тўғрисида тузилган шартномага кўра иссиқ сув ҳолидаги
иссиқлик энергиясини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилган иссиқлик энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Шартнома шартларига кўра жавобгарга иссиқ сув ҳолидаги
иссиқлик энергияси етказиб берган.
Шартнома 3.16-бандининг 2-хатбошисида етказиб берилган
иссиқлик энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги
30 календарь кун давомида тўловларни амалга ошириши белгиланган.
Палатанининг даъвогар манфаатида тақдим этган даъво
аризасида 2022 йилнинг 1 январидан 2022 йил 1 февраль кунига қадар
27.903.039,22 сўм ва Палата томонидан даъвогарнинг манфаатлари
кўзланиб жавобгарга юборилган 2022 йил 23 июндаги 26248/09-01сонли талабномада ҳам қарздорлик суммаси 2022 йил 1 январдан
2022 йил 1 февраль кунига қадар етказилган иссиқлик энергияси учун
ҳисобланганлиги маълум қилинган.
Бундан
ташқари,
даъво
аризасига
илова
қилинган
қарздорликнинг ҳисоб китоби юзасидан тайёрланган ҳужжатларда ҳам
2022 йилнинг январь ойида жавобгарга жами 44.193.921,56 сўм
қарздорлик ҳисобланганлиги, шундан 16.290.882,34 сўм маблағ
жавобгар томонидан олдиндан тўлаб берилганлиги, 27.903.039,22 сўм
қолдиқ қарздорлик мавжудлиги назарда тутилган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан ўз истеъмоли учун муқобил
иссиқлик манбаи қурилган. Шу сабали даъвогар томонидан етказиб
бериладиган иссиқлик қувватига бошқа эҳтиёж қолмаганлиги сабабли
даъвогарга 2021 йил 30 декабрь кунида тарафлар ўртасидаги
шартномани бекор қилиш тўғрисида КС 03/49-сонли хат юборилган.
Ушбу хатга даъвогар томонидан 2022 йил 12 январь кунида 0907/385сонли хати билан жавоб берилган бўлиб, шу санадан иссиқлик
таъминоти етказилиши тўхтатилганлиги ва шартнома бекор
қилинганлиги маълум қилинган.
ФКнинг 385-моддасининг иккинчи қисмига биноан шартнома
бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.
Биринчи инстанция суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома
2022 йил 12 январдан бекор бўлганлиги шу сабабли тарафлар ўртасида
шартномавий муносабатлар тугаганлиги, қарздорлик суммаси 2022 йил
1 январь кунидан 2022 йил 1 февраль кунига қадар эмас, балки 2022 йил
4
12 январь кунига қадар яъни 31 кунга 44.193.921,56 сўм ҳисобланган
бўлиб, шундан 12 кун учун 17.107.324,47 сўмни ташкил этади деган
ҳулосага келиб, жавобгар томонидан 2022 йилнинг январь ойида
етказиб бериладиган иссиқлик энергияси учун жами 16.290.882,34 сўм
маблағ тўлаб берилганлиги инобатга олиб, 2022 йил 12 январга қадар
бўлган давр учун даъвогарга тўланиши лозим бўлган 17.107.324,47
сўмдан тўлаб берилган 16.290.882,34 сўмни чегириб қолган ҳолда
816.442,13 сўмни ундириш ва даъвонинг қолган қисми қаноатлантириш
рад этиб, қонуний хулосага келган.
ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган
пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб
бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас.
Шунингдек даъво аризада жавобгардан ундириш сўралган
3.459.976,86 сўм пеня талаб қилган асосий қарз суммасининг фақат
816.442,13 сўм қисми асосли бўлганлиги сабабли, талаб қилинган
пенянинг 101.238,82 сўм қисмини асосли деб топиб, қонуний хулосага
келган. Ўз навбатида апелляция инстанция суди ушбу ҳолатларни
инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд
этилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига суд
қўшилмайди. Чунки, тақдим этилган даъво аризасида ва жавобгарга
юборилган талабномада ҳам 27.903.039,22 сўм қарздорлик
2022 йилнинг 1 январь кунидан 2022 йил 1 февраль кунига қадар
ҳисобланганлиги, қолаверса, даъвогарнинг дебитор қарздорлиги
бўйича 305-сонли ҳисобварақ-фактурасида ҳам қайд этилган
қарздорлик суммаси 2022 йил январь (1 ой) ой учун етказилган
иссиқлик
энергияси
учун
44.193.921,56
сўм
қарздорлик
ҳисобланганлиги назарда тутилган. Бундан ташқари, ФКнинг
326-моддасини қўллаган ҳолди талаб қилинган 3.459.976,86 сўм пеня
суммасининг фақат 816.442,13 сўм қисми асосли бўлганлиги сабабли
пеня суммасини 101.238,82 сўм қисмини асосли камайтирилган
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш
ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
5
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан
кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта
харажатларни унинг зиммасида қолдиришни кассация инстанцияси
учун 304.453,35 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
“Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонасининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
10 августдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори
ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонасидан Республика
бюджетига 304.453,35 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов
6