Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/2153 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси қўриқлаш бош бошқармаси Тошкент вилоят қўриқлаш бошқармаси Ответчик / Подсудимый "THE GREAT GOLDEN LABORATORY MD" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1210433 Claim ID 3349044 PDF Hash a9b6cd7e4acae420... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/2153-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасининг жавобгар - “The Great Golden Labaratory MD” МЧЖ ҳисобидан 5.683.608 сўм асосий қарз, 2.841.804 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили С.Сайдивалиев (2023 йил 17 июндаги 2/51-21-2259-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Д.Ашуров, А.Хамдамов (ишончномасиз) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “The Great Golden Labaratory MD” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5.683.608 сўм асосий қарз, 2.841.804 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, судга даъво аризаси киритилгандан кейин ҳам жавобгар қарздорликни тўлаб бермаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъвони тан олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд тарафлар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини эшитиб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи 1 одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 21 сентябрда 2058-сонли техник қўриқлаш маркази орқали қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, мазкур шартномага асосан, “ижрочи” ўз мажбуриятлари бўйича “буюртмачи”нинг мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатиш мажбуриятини,“буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 3.2-бандига кўра, “буюртмачи” кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин ойлик тўловнинг 100 фоиз миқдоридаги тўловни “ижрочи”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбурияти белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг бажарган хизматлари учун қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 5.683.608 сўм қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан юборилган 2023 йил 10 январдаги 2/51-21-114-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 5.683.608 сўм асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвонинг 5.683.608 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 5.1.1-бандига асосан жавобгардан 2.841.804 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи 2 тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган 2.841.804 сўм пеня миқдорини 450.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 128, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “The Great Golden Labaratory MD” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси фойдасига 5.683.608 сўм асосий қарз, 450.000 сўм пеня, 330.000 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.О.Хаитбоев 3