Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/1134 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Паркент тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый VAKMAN MED TORG масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1103637 Claim ID 3372525 PDF Hash 0c129db919bd1f69... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1105-2301/1134-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Юқоричирчиқ тумани 2023 йил Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи вакили Р.Юсупов (2023 йил 25 январдаги 21-03254-сонли ишончнома билан) иштирокида, аризачи Паркент тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “VAKMAN MED TORG” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Юқоричирчиқ туман солиқ инспекциясининг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисидакўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “VAKMAN MED TORG” МЧЖ 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига (бундан буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади) тақдим қилмаган. Шунга кўра, аризачи Паркент тумани солиқ инспекцияси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “VAKMAN MED TORG” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризадаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Паркент тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “VAKMAN MED TORG” МЧЖга нисбатан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим қилмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2301/1129-сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунгакўра, суд аризаникўрмасданқолдиришнилозимтопади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган. Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди.Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМҚИЛДИ: Аризачи Паркент тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “VAKMAN MED TORG” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. 3 Мазкуражримустидан апелляция тартибидашикоятқилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.