Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/19996 Дата решения 21.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение RAZZOQOV HUSNIDDIN SERVIS хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "HUMANS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1100371 Claim ID 3280206 PDF Hash effd641e17d57a45... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 14-моддаси онуни 14 law
ФКнинг 343-моддаси ФКнинг 343 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Чунки ФКнинг 343-моддаси Чунки ФК 343 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/19996-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья П.Закирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Рашидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 21 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Razzoqov Husniddin Servis” хусусий корхонасидан вакиллар Ҳ.Раззоқов (раҳбар), адвокат А.Маматов (2023 йил 21 июндаги 224-сонли ордер билан), “Humans” масъулияти чекланган жамиятидан вакил П.Джураев (2023 йил 5 январдаги 02/012023-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Razzoqov Husniddin Servis” хусусий корхонасининг “Humans” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 34.755.724 сўм асосий қарз, 3.477.572 сўм пеня ва 5.213.358 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва жавобгарнинг даъвогардан 1.887.071,59 сўм жарима ундириш тўғрисидаги қарши даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори устидан “Humans” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўмаклашувчи Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг ходими Ш.Муқимовнинг қатнашувида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Razzoqov Husniddin Servis” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “Humans” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 19 сентябрда 30-043-2020-сонли дилерлик шартномаси тузилган. Шартнома шартига кўра, бажарувчи буюртмачига янги мижозларни жалб қилиш, уларни буюртмачининг хизматларига қизиқтириш, шартноманинг 1-иловасида белгиланган тартибда 1 расмийлаштириш, шартноманинг 4-иловасида белгиланган тартибда мижоз (абонент)ларга хизмат кўрсатиш, шартноманинг ажралмас қисми бўлган 2 ва 3-иловаларидаги мажбуриятларни бажариш, буюртмачи мазкур шартноманинг 5-бандига асосан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 11-иловасига асосан бажарувчига мукофот пулларини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.4-бандида бажарувчи бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисобварақ-фактураларни электрон тарзда юборгандан кейин буюртмачи 25 банк куни мобайнида тўловни амалга ошириши белгиланган. Даъвогар шартномада зиммасида олган мажбуриятларини бажариб, жавобгарга 2020 йил 31 декабрда 4.357.200 сўмлик, 2021 йил 31 январда 9.802.800 сўмлик, 2021 йил 28 февралда 6.670.000 сўмлик, 2021 йил 31 мартда 8.828.580 сўмлик, 2021 йил 31 апрелда 9.339.344,41 сўмлик, 2021 йил 31 майда 8.280.373,99 сўмлик, 2021 йил 30 июнда 6.150.022,36 сўмлик, 2021 йил 31 июлда 5.689.359,03 сўмлик, 2021 йил 31 августда 5.581.341,83 сўмлик, 2021 йил 30 сентябрда 5.476.135,04 сўмлик, 2021 йил 31 октябрда 8.411.380,95 сўмлик, 2021 йил 30 ноябрда 7.607.628,58 сўмлик, 2021 йил 31 декабрда 8.359.271,94 сўмлик, 2022 йил 31 январда 5.646.548,87 сўмлик, 2022 йил 28 февралда 4.730.897 сўмлик жами 104.930.884,66 сўмлик ишларни белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларга асосан топширган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг бажарган ишларни тўлиқ қабул қилиб олинган ҳамда 65.817.956,25 сўм тўловни амалга оширган бўлса-да, бироқ 39.112.928,41 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган 2022 йил 11 апрелдаги 20-сонли 34.755.724 сўм қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 34.755.724 сўм асосий қарз, 3.477.572 сўм пеня ва 5.213.358 сўм жарима ундиришни сўраган. Шунингдек, жавобгар судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогардан 1.887.071,59 сўм жарима ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 34.755.724 сўм асосий қарз, 3.475.572 сўм пеня, 764.625,92 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажати ундирилиб, олдиндан тўланган 104.767,07 сўм давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Жавобгарнинг қарши даъво аризасини қаноатлантириш рад қилиниб, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилиб, 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилган. 2 ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг қарши даъвони рад қилиш ва 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларни жавобгар зиммасида қолдириш қисми бекор қилиниб, ҳал қилув қарорининг ушбу қисмлари бўйича янги қарор қабул қилинган. Жавобгарнинг қарши даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 284.000 сўм жарима, 450.000 сўм давлат божи ва 48.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво ва қарши даъво талабларини ўзаро ҳисобга олиш натижасида “Humans” МЧЖ ҳисобидан “Razzoqov Husniddin Servis” хусусий корхонаси фойдасига 38.409.521,92 сўм ундирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 34.755.724 сўм асосий қарз, 3.475.572 сўм пеня, 764.625,92 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Жавобгарнинг қарши даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 300.000 сўм жарима, 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Қарши даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда суд қарорларида жавобгардан даъвогар фойдасига 34.755.724 сўм асосий қарз ундириш шунингдек, қарши даъво аризаси бўйича талаб қилинган 1.887.071,59 сўм жарима миқдорини 300.000 сўмга камайтириш қисми асослантирилмаганлиги ва ноқонунийлиги, муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлиши, бу ҳақда даъвогарга ўзаро ҳисобга ўтказиш ҳақида мурожаат қилинганлигига, ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, 3 қилиниб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 34.755.724 сўм асосий қарз ундириш ва даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 300.000 сўм жаримани қисман ундириш қисмларини ўзгартиришни ҳамда қарши даъво аризаси талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, шикоятни қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 34.755.724 сўм асосий қарз ундириш ва даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 300.000 сўм жаримани қисман ундириш қисмларини ўзгартиришни ҳамда қарши даъво аризаси талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарорининг жавобгарнинг қарши даъво ариза талабини қисман қаноатлантирилган қисмини бекор қилишни маълум қилиб, кассация шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тараф вакилининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида 2020 йил 19 сентябрда тузилган 30-043-2020сонли дилерлик шартномаси шартларига кўра, даъвогар ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга жами 104.930.884,66 сўмлик 4 белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобварақфактураларга асосан топширган. Даъвогарнинг бажарган ишлари жавобгар томонидан тўлиқ қабул қилиб олинган ҳамда 65.817.956,25 сўм тўловни амалга оширган. Натижада 39.112.928,41 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган 2022 йил 11 апрелдаги 20-сонли талабномасида 34.755.724 сўм қарздорликни ихтиёрий тўлаш талаб қилинган. Шу сабабли, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш қисми ўз исботини топганлиги сабабли қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига асосан шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Даъво талабида тўловлар кечиктирилганлиги учун 3.477.572 сўм пеня сўралган бўлиб, бироқ шартномада кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда пеня талаб қилиниши мумкинлигидан келиб чиқиб, талаб қилинган пеня суммасининг 3.475.572 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабини қисман яъни, 3.475.572 сўм қисмини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандидаги тушунтиришлардан келиб чиқиб, агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қаноатлантириш рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. 5 шартномада белгиланган талабларини бажармаганлиги учун жарима тўлаши белгиланганлиги, даъвогар шартнома шартларини бузганлиги учун 41.000.000 сўм жарима ҳисобланиб, жаримани тўлаб бериш ҳақида даъвогарга талабнома ҳамда кейинчалик ҳисобга ўтказиш тўғрисида даъвогарга ариза юборган. Шундан сўнг муқобил ўхшаш талаб бўлганлиги боис ўзаро ҳисобга олинганлиги натижасида даъвогар жавобгар олдида 1.887.071,59 сўм миқдорида қарздор бўлганлигини асос қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни ва даъвогардан ўзаро ҳисобга олиш натижасида қолган 1.887.071,59 сўм (41.000.000 – 39.112.928,41) миқдорида жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига асосан хўжалик шартномаси шартнома шартларига ҳамда қонунчиликнинг талабларига мувофиқ равишда, бундай шартлар ва талаблар бўлмаган ҳолларда эса иш муомаласи одатларига мувофиқ бажарилиши лозим. Хўжалик шартномасининг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.5-бандига асосан, буюртмачи шартнома шартларини бузганлиги учун бажарувчидан шартноманинг 5-иловасида белгиланган тартибда ва миқдорда жарима ундиришга ҳақли. Шартнома 5-иловасининг 10-бандига кўра, аризалар тегишли тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, жумладан аризада мижознинг имзоси мавжуд бўлмаса, потенциал абонентни аниқлашнинг шартнома билан белгиланган тартиби бузилган бўлса, аризаларни расмийлаштириш ва рўйхатга олишнинг бошқа тартиблари (шартноманинг 2-иловаси) ва абонентларга савдо нуқталарида хизмат кўрсатиш тартиблари (шартноманинг 3-иловаси)нинг бузилиши ҳар бир ҳолати учун 1.000.000 сўм миқдорида жарима солинишига олиб келади. Аризаларни расмийлаштириш ва рўйхатга олиш тўғрисидаги Регламентнинг 2.1-банди иккинчи хатбошисига кўра, мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда унинг аризасини расмийлаштиришда рад этилади. Шартноманинг 5-иловасида, барча жарималар бажарувчи томонидан буюртмачининг ёзма талабномасига асосан, талабномани олган кундан 5 кун ичида тўлаб бериши лозим. Тўлов муддати тугагандан сўнг буюртмачи тўланилиши лозим бўлган жарималарни, ҳисобот даврида бажарувчига тегишли бўлган, мукофот пули ҳисобига олиш 6 Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогарга нисбатан жаримани қўллаш ва шартномани бекор қилиш учун асос сифатида аризалар тегишли тартибда расмийлаштирилмаганлиги, потенциал абонентни аниқлашнинг шартнома билан белгиланган тартиблари бузилганлиги, хусусан 41 та ҳолатда абонентларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспортлар)нинг аслидан эмас, балки фотосуратларидан планшетга фотонусхалар олинганлиги учун жавобгар ҳар бири учун 1.000.000 сўмдан жами 41.000.000 сўм жарима ҳисобланган. ФКнинг 343-моддасига асосан, муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш Қоидаларининг 270-бандига асосан мобил хизматларини кўрсатиш шартномаси абонентнинг шахсан иштирокида –жисмоний шахс паспорти асли билан (ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида) ёки вакилнинг шахсан иштирокида паспорт асли (ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида) ва ишончнома билан бўлган тақдирда расмийлаштирилади. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгардан ундиришни сўраган асосий қарздорлиги ва жавобгарнинг даъвогарга нисбатан талаб қилинган жарима (неустойка) суммасини ўзаро муқобил ўхшаш талаб сифатида баҳолаб бўлмаслиги сабабли, жавобгарнинг жарима суммасини даъвогарга тўланадиган асосий қарзи (мукофот пуллари) билан бир томонлама ўзаро ҳисобга олишини асоссиз деб ҳисоблаб, қарши даъво аризасида даъвогардан 41.000.000 сўм жарима ундиришни сўраши мумкинлигига тўхталиб, бироқ қарши даъво талабида жавобгар томонидан 1.887.071,59 сўмни ундиришни сўраганлиги сабабли жарима суммасини 1.887.071,59 сўм доирасида кўриб чиқишни шунингдек, 39.112.928,41 сўм жарима суммаси юзасидан умумий тартибда судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида асосли хулосага келган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришлар ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, биринчи инстанция 7 суди томонидан талаб қилинган 1.887.071,59 сўм жарима миқдорини 300.000 сўмга камайтириш, талаб қилинган жариманинг қолган қисмини рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келинган. Ўз навбатида апелляция инстанция суди ушбу ҳолатларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига суд қўшилмайди. Чунки ФКнинг 343-моддасида асосан, муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлиши белгиланган бўлиб, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан билдирилган асосий қарздорлик ва жавобгарнинг даъвогарга нисбатан қарши даъво аризасида талаб қилинган жарима билан ўзаро муқобил ўхшаш талаб сифатида баҳолаб бўлмайди. Бундан ташқари, қарши даъво аризасидаги жарима суммасини асоссиз камайтирганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир, чунки жарима суммаси неустойка эканлигидан келиб чиқиб, ФКнинг 326-моддасини қўллаган ҳолди жарима суммаси асосли камайтирилган Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 584.467 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажатларни унинг зиммасида қолдиришни ҳамда 8 ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўм харажатни жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Humans” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Humans” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т.Аннаева ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев З.Рустамов 9