Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1698 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHVILTRANSTERMINAL UYUSHMASI Ответчик / Подсудимый 74-Sonli To'ytepa avtokorxonasi масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1132878 Claim ID 3317297 PDF Hash fde0046d5aa9d54c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 130-моддаси нинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
Ушбу Кодекс 133-моддаси Ушбу Кодекс 133 code_article
Текст решения 2 729 символов
4-1104-2302/1698-сонли иш ЎРТАЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 20 июнь Ўртачирчиқ тумани Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар Хххххнинг жавобгар “ххххх” МЧЖ ҳисобидан 25 612 748 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Шадыев ва О.Мирубайдуллаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Султонов (раҳбар), иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Ххххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “ххххх” МЧЖ ҳисобидан 25 612 748 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 17 июнь куни тузилган келишув битимини тақдим этиб, уни тасдиқлаб беришни сўради. Суд даъвогар вакили фикрларини тинглаб, у томонидан тақдим этилган келишув битими шартлари билан танишиб, қуйидагиларга кўра келишув битимини тасдиқлашни ва низо бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ѐки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Суд мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. ИПК 110-моддасининг 7-бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Ушбу Кодекс 133-моддасининг учинчи қисмига кўра, суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. Юқоридагиларга асосан, суд тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топади. Баѐн этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110,130-133,195-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар вакилининг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин. Ххххх ва “ххххх” МЧЖ ўртасида 2023 йил 17 июнда имзоланган келишув битими қуйидаги шартларда тасдиқлансин: 1. Жавобгар 25 612 748 сўмни 3 (уч) ой муддатда тўлаб бериш мажбуриятини олади. 3. Даъвогар томонидан ушбу иқтисодий ишни кўриш билан боғлиқ бўлган олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатлари зиммасида қолади. Мазкур иқтисодий иш юзасидан иш юритиш тугатилсин. Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Т.Салимов