Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2102/1229 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилоят ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Story dom elit масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093282 Claim ID 3309056 PDF Hash 403ea1f8a32caef8... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ушбу Кодекс 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2102/1229-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Джумаев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Л.Тошмуродов Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, «STROY DOM ELIT» МЧЖ раҳбари Ғ.Наджимов иштирокида «STROY DOM ELIT» МЧЖ томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 ноябрдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Навоий вилоят ҳокими(матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)нинг 2019 йил 27 мартдаги Қ-55-сонли қарори билан «STROY DOM ELIT» МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га Навоий шаҳар А.Навоий кўчаси ҳудудидаги шаҳар захира ерларидан 12 ой муддатга 1.000.000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 25 та янги иш ўрни яратиш асосида меҳмонхона ва бизнес маркази ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш лойихасини амалга ошириш учун 0,70 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган. Навоий шаҳар ҳокими томонидан 2019 йил 10 октябрь куни 01-05/1271-сонли огоҳлантириш хати билан жавобгарга мурожаат қилинган бўлиб, унда ажратилган ер майдонида амалга оширилаётган меҳмонхона ва бизнес маркази ҳамда маиший хизмат кўрсатиш биносини қуриш лойиҳасини белгиланган муддатдан кечиктирмасдан амалга ошириш сўралган. Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси жавобгарга 2021 йил 25 майда 546-сонли огоҳлантириш хати билан мурожаат қилган бўлиб, унда ажратилган ер майдонида инвестициявий мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли, ер майдонидан ихтиёрий воз кечиш бўйича таклиф берилган. Жавобгар томонидан огоҳлантириш хатига нисбатан муносабат билдирилмаганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси вилоят ҳокимлигига ер майдонини захирага қайтариш тўғрисида 2021 йил 8 июнда 596-сонли тақдимнома киритилган. Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияси аъзолари жумладан вилоят ҳокими ўринбосари К.Хасанов, кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Нишонов, вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи О.Минглиев, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи У.Раззоқов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ж.Болиев, кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Э.Эшпўлатовлар иштирокида 2021 йил 25 июнь куни жавобгар томонидан ажратилган ер участкасидан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, меҳмонхона ва бизнес марказ ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш ишлари амалга оширилмаганлиги, ажратилган ер майдонидан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги аниқланган. Шундан сўнг даъвогар Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг Навоий шаҳар “А.Навоий» кўчаси ҳудудидаги шаҳар захира ерларидан 12 ой муддатда 1.000.000 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестиция киритиш (инвестициявий мажбурият) ва 25 та янги иш ўрин яратиш (ижтимоий мажбурият) асосида меҳмонхона, бизнес маркази ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун ажратилган 0,70 гектар ер майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш ҳамда ер майдонини Навоий шаҳар ҳокимлиги заҳира ерлари ҳисобига қайтаришни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга мутахассис сифатида Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармаси, учинчи шахс сифатида Навоий шаҳар ҳокимлиги жалб қилинган. Суднинг 2021 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 16 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, жумладан судлар ўзларининг қарорларида жамиятга ажратилган ер майдонида қонунчиликда белгиланган муддатда қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги таъкидланганликлари, бироқ ер майдонида қисман ишлар бажарилганлиги, атроф уралиб, ковлаш ишлари амалга оширилганлиги, 2020 йилнинг 15 март кунидан бошлаб мамлакатимиз ҳудудига COVID-19 касаллиги кириб келиши оқибатида пандемия ҳолати эълон қилинганлиги, ҳудудларда турли чекловлар жорий қилинганлиги қурилиш ишларини бошлай олмаганлигига сабаб бўлганлиги судлар томонидан инобатга олинмаганлиги, ажратилган ер майдони остидан инженер-коммуникация тармоқлари ўтганлиги, тармоқлар Навоий Кон металлургия комбинатига қарашли бўлганлиги, тармоқларни кўчириш тўғрисидаги оғзаки мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганлиги, даъвогар ер майдони ажратишда ушбу ҳолатларни ўрганмаганлиги, даъвогар ёки бошқа ташкилот жамият билан инвестициявий ва ижтимоий шартномалар тузмаганлиги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилиши белгиланган бўлсада, судлар бирорта далилларни инобатга олмаганлиги маълум қилиниб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, пандемия сабабли қурилиш ишларини ўз вақтида бошлашнинг имкони бўлмаганлиги, агар имкон берилса, қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжудлиги маълум қилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5552-сонли Фармонида Республика ҳудудларида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотишни жадаллаштириш назарда тутилган. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят ҳокимининг 2019 йил 27 мартдаги Қ-55-сонли қарори билан «STROY DOM ELIT» МЧЖга Навоий шаҳри, А.Навоий кўчаси ҳудудидаги шаҳар захира ерларидан 12 ой муддатга 1.000.000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 25 та янги иш ўрни яратиш асосида меҳмонхона ва бизнес маркази ва маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш лойихасини амалга ошириш учун 0,70 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган. Даъвогар томонидан судга далил сифатида тақдим этилган Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармасининг 2021 йил 8 июндаги 596-сонли тақдимномаси ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкасини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясининг 2021 йил 25 июндаги маълумотномасида жавобгар ҳоким қарорида белгиланган муддатда инвестицияий ва ижтимоий мажбуриятларини бажармаганлиги қайд этилган. Юқорида қайд этилган Президент Фармонининг ҳоким қарори чиқарилган санада амалда бўлган 2-банди учинчи хатбошида давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори ва турлари давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказишда қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибни ўхшашлик бўйича қўллаш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан белгиланиши қайд этилган. Судлар ўзларининг қарорларида жавобгарга нисбатан ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилишга унинг инвестициявий ва ижтимоий мажбурият бажармаганлигининг далили сифатида Кадастр агентлиги Навоий вилоят бошқармасининг 2021 йил 8 июндаги 596-сонли тақдимномаси ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкасини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясининг 2021 йил 25 июндаги маълумотномасига асосланган. Бироқ, Президент Фармонининг 2-банди учинчи хатбошида қайд этилганидек, давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказишда қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартиб бўйича, танлов ғолиби билан инвестиция шартномаси тузилиши, шартномада киритиладиган инвестиция миқдори, уни бажариш босқичлари ва муддати, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгинади. Судлар мазкур ҳолатда жавобгар билан инвестиция шартномаси тузилганлиги ёки тузилмаганлиги, агар тузилган бўлса, унда қандай мажбуриятлар белгиланганлигини, шунингдек,ер майдонини жойида чегараларини белгиаб бериш далолатномаси қачон тузилганлиги ва жавобгарга ер майдони топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўрганмаган ва тегишли баҳо бермаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу модданинг биринчи қисми биринчи бандида, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормасини бузиб, иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун Кармана туманлараро иқтисодий судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўриб чиқишда, иш учун аҳамиятли барча ҳолатларни ўрганиши, яъни, инвестиция шартномаси тузилганлиги ҳамда ер майдони чегаралари жавобгарга ўлчаб берилганлиги тўғисидаги далилларни талаб қилиб олиб, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаб, барча суд инстанциялари учун ундирилиши лозим бўлган суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Кармана туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Жавобгар «STROY DOM ELIT» МЧЖнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев З.Рустамов