Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2207/41101 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BARAYAPI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый AGESSA TECHNOLOGIE GROUP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093288 Claim ID 3265421 PDF Hash ed83fc9a57504c69... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
уни ФКнинг 326-моддаси уни ФК 326 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2207/41101-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Гулямова Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Ибрагимов Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, «BARAYAPI» МЧЖ вакили У.Аллабердиев (2023 йил 4 январдаги 15-сонли ишончномага асосан), «AGESSA TECHNOLOGIE GROUP» МЧЖ вакили Ж.Насриддинов (2023 йил 7 мартдаги ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар «BARAYAPI» МЧЖнинг жавобгар «AGESSA TECHNOLOGIE GROUP» МЧЖга нисбатан 410 199 000 сўм асосий қарз ва 27 503 829 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 28 мартдаги қарори устидан «AGESSA TECHNOLOGIE GROUP» МЧЖ берган кассация шикояти асосидаги ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «BARAYAPI» МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) (ёрдамчи пудратчи) ва «AGESSA TECHNOLOGIE GROUP» МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) (бош пудратчи) ўртасида 2021 йил 18 октябрь куни AGS-01/02-сонли ёрдамчи пудрат ишларини амалга ошириш ҳақида шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарнинг топшириғига кўра, «Аksa» заводи зонасида ёнғин ўчириш ташқи линиясини монтаж қилиш, завод ҳудудида спринклер қувурларини ўрнатиш билан боғлиқ ишларни бажариш, жавобгар эса ишларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартноманинг баҳоси хом-ашё материаллари, ишлар ва 15 % ҚҚС ни ўз ичига олган. Шартнома тузилган кун ҳолатига шартноманинг тахминий қиймати ҚҚС билан бирга 836 179 440,96 сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 3.2.1-банди а-кичик бандида буютмачи шартнома имзолангандан сўнг, 10 банк куни ичида шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўлаши; b-кичик бандида, бажарилган ишлар учун жорий тўловлар шартнома қийматининг 35 фоизлик миқдорида ҳар ой бажарилган ишлар ҳақидаги далолатнома ва ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилиши; с-кичик бандида, кейинги тўлов шартнома баҳосининг 15 фоизини ташкил этиб, ушбу тўлов ишлар эксплуатацияга қабул қилингандан сўнг 5 банк куни ичида тўланиши; d-кичик бандида эса, тўловнинг якуний 10 фоизлик қисми барча ишлар якунланиб ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатнома имзолангандан сўнг 5 банк куни ичида тўланиши белгиланган. Шартноманинг 2.1- ва 2.4-бандида ишлар 2 ой мобайнида бажарилиши ва ишларнинг бажарилганлиги тарафлар ўртасида имзоланган электрон ҳисобварақфактура ва бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома асосида тасдиқланиши назарда тутилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, 2021 йил 1 декабрдаги AGS 01.02/1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 108 664 549,7 сўмлик, 2021 йил 21 декабрдаги AGS 01.02/2-сонли ҳисобварақфактура билан 177 458 246,45 сўмлик, 2022 йил 23 майдаги 11-сонли ҳисобварақфактура билан 550 076 644,81 сўмлик, жами 836 199 440,96 сўмлик ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган 2022 йил 4 октябрь ҳолатига тузилган солиштирма далолатномага кўра, жавобгар бажарилган ишлар учун 425 980 440 сўмлик тўловни амалга оширган бўлиб, унинг даъвогар олдидаги қарзи 410 199 440,96 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорлик қопланмаганлиги боис, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 410 199 000 сўм асосий қарз, тўлов кечиктирилган учун 27 503 829 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 410 199 000 сўм асосий қарз ва 5 000 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан биринчи инстанция суди ҳал қилув қароридаги жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилган асосий қарзи 410 199 000 сўмдан - 372 732 500 сўмга, ундирилган давлат божи 4 377 228 сўмдан - 4 002 363,29 сўмга ўзгартирилиб, ўзаро ҳисоб китоб қилиш ва ундирилган пул маблағларини сингдириш натижасида жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 381 571 431,29 сўм пул маблағлари ундириш белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилиб, унда апелляция судлов ҳайъати жавобгарнинг бажарган ишлари сифати ва миқдорини текшириш бўйича экспертиза тайинлаш тўғрисидаги илтимосномаси тўлиқ қаноатлантирилган бўлсада, иш сифатини текшириш бўйича экспертиза тайинланмаганлиги, иқтисодий иш доирасида ўтказилган назорат ўлчови натижасида даъвогар томонидан 37 466 501 сўмлик ишлар ортиқча кўрсатилганлиги аниқланганлиги, аммо биринчи инстанция суди шартнома шартларини тўлиқ ўрганмасдан хатоликка йўл қўйганлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Тошкент вилоят ҳудудий қурилиш назорат инспекциясининг 2023 йил 7 мартдаги хатида объектни фойдаланишга топшириш далолатномаси имзоланмаганлиги маълум қилинганлиги, объект фойдаланишга топширилгандан сўнг шартнома қийматининг 15 % тўланиши лозим бўлиб, даъво суммасидан 119 806 940 сўм камайтирилиши лозимлиги, ушбу далиллар апелляция инстанциясига тақдим этилган бўлсада, инобатга олинмаганлиги, шартноманинг 3.2.1-банди d-кичик бандида тўловнинг якуний 10 %лик қисми барча ишлар якунланиб ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатнома имзолангандан сўнг 5 банк куни ичида тўланиши белгиланган бўлсада, ишлар тўлиқ бажарилмаганлиги, сабабли, даъво суммасидан 10 % қисми, яъни 79 871 294 сўмга камайтирилиши, тўланиши лозим бўлган сумма 173 054 265 сўмни ташкил этиши маълум қилиниб, Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 28 мартдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш ва бажарилган ишлар сифатини текшириш мақсадида экспертиза тайинлаш учун қуйи инстанцияга юбориш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини тан олмасдан, апелляция инстанцияси қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. ФК 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги «Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 306-сонли Қарорининг 10-бандида агар бажарилган ишлар ва уларни қабул қилиш ҳолати тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса ва буюртмачи уларни қабул қилишни рад этиш учун бажарилган ишларнинг ҳажмидан норози бўлганлигини важ қилиб келтирса, суд манфаатдор тарафнинг аризасига кўра бажарилган ишларнинг ҳажмини аниқлаш учун экспертиза тайинлаши шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шунга асосан апелляция судлов ҳайъати томонидан назорат ўлчови (экспертиза) тайинланган бўлиб, унинг натижасига кўра, даъвогар томонидан 2021 йил 18 октябрь куни AGS-01/02-сонли пудрат шартномасига асосан 798 712 940 сўм қийматдаги ишлар бажарилганлиги аниқланган. Жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун 425 980 440 сўм тўловларни амалга оширганлиги инобатга олинганда, тўланмаган пул маблағининг миқдори 372 732 500 сўмни ташкил этган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг жавобгардан даъвогар фойдасига ундириш белгиланган 410 199 000 сўмни 372 732 500 сўмга ўзгартирган. Шунингдек, шартноманинг 8.4-бандида тўлов мажбуриятларини бажариш муддатлари бузилган тақдирда, буюртмачи ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланганлиги боис, судлар даъво талабининг пеня миқдорини ҳисоб-китоб қилиб, уни ФКнинг 326-моддасига асосан 5 000 000 сўмгача камайтириб асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, кассация шикоятида апелляция инстанцияси ишларнинг сифатини текшириш бўйича экспертиза тайинланмаганлигини важ қилиб келтирган бўлсада, мазкур даъвонинг предмети бажарилган ишларнинг сифати бўйича эмас балки, бажарилган ишларнинг ҳақини ундиришдан иборат. Жавобгар даъвогар томонидан бажарилган ишларнинг сифатсизлиги натижасида унга нисбатан зарар етказилганлиги тўғрисидаги бирон бир низо кўрилганлиги тўғрисидаги далилни тақдим этмади. Шунингдек, у биринчи инстанция судига ишларнинг сифатсизлиги юзасидан қарши даъво талаби билдирмаган. Бундан ташқари, жавобгар даъвогар томонидан 2022 йил 23 майда бажарилиб, топширилган ишлар бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаганлиги, шартноманинг 3.2.1-бандининг с ва d кичик бандларида белгиланган тўловларни тўлаб бермасликка асос бўлмайди. Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қонуний тўхтамга келган. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни 5 ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти беришда тўлаб чиқилган 2 188 614 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини жавобгарнинг зиммасида қолдириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: қаноатлантирмасдан, Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 28 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров