← Назад
Решение #579056 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мазкур Кодекс | 298 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| моддалари ва | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2208/49654-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – М.Мухитдинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Саидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2023 йил 20 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“O’zsanoateksport” акциядорлик жамияти вакиллари – Ш.Исмаилов (2023 йил
4 январдаги 21/08-02-сонли ишончномага асосан), Д.Атаджанов (2023 йил
14 апрелдаги 21/08-198-сонли ишончнома)га асосан иштирокида,
“O’zinterimpeks” акциядорлик жамиятининг “O’zsanoateksport” акциядорлик
жамиятига
нисбатан
“Markazsanoateksport”
акциядорлик
жамияти
ва “O’zinterimpeks” акциядорлик жамияти ўртасида 2021 йил 10 сентябрда
тузилган 296-5875-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
22 февралдаги қарори устидан “O’zinterimpeks” акциядорлик жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Markazsanoateksport” акциядорлик жамияти ва “O’zinterimpeks”
акциядорлик жамияти (бундан буён даъвогар деб юритилади) ўртасида
қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олиш тўғрисида 2021 йил
10 сентябрда 296-5875-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра сотувчи
номинал қиймати 3 911 сўм бўлган 23 865 та оддий акцияни 16 604 сўм бозор
қийматида жами 396 254 460 сўмга сотиш, даъвогар эса акцияларни сотиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
ташқи иқтисодий алоқала, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини
мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора
тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли Қарорига
асосан “O’zsanoateksport” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) “Markazsanoateksport” акциядорлик жамиятининг
хуқуқий вориси ҳисобланади.
Шартномада даъвогарнинг бошқарув раиси А.Курбанов кўрсатилган
бўлса-да, аслида имзо уники эмаслиги, балки М.Қозоқов томонидан қия
чизиқ билан имзоланганлиги, шартнома “Markazsanoateksport” акциядорлик
жамияти номидан унинг бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи
О.Қаюмов томонидан тасдиқланганлиги, бироқ унинг шартномани
имзолашга ваколати йўқлиги тўғрисидаги важ билан даъвогар иқтисодий
судга мурожаат қилиб, “Markazsanoateksport” акциядорлик жамияти
ҳамда даъвогар ўртасида 2021 йил 10 сентябрда тузилган 296-5875-сонли
шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 октябрдаги ажрими билан "Qimmatli qog'ozlar
markaziy depozitariysi" давлат унитар корхонаси, "Mulk-sarmoya brokerlik uyi"
акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 22 ноябрдаги ажрими даъвогарнинг 2022 йил
21 октябрдаги ва 28 октябрдаги даъво аризасига қўшимчаси иш юритишга
қабул қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, 2021 йил
10 сентябрдаги 295-5875-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 22 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, ишга молия Молия вазирлигидан мутахассис жалб
қилинмаганлиги, ваҳоланки биринчи инстанция суди томонидан Молия
вазирлигининг хулосаси инобатга олинганлиги, шартномада даъвогарнинг
бошқарув раиси А.Курбанов кўрсатилган бўлса-да, аслида имзо уники
эмаслиги, балки М.Қозоқов томонидан қия чизиқ билан имзоланганлиги,
шартнома “Markazsanoateksport” акциядорлик жамияти номидан унинг
бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи О.Қаюмов томонидан
тасдиқланганлиги, бироқ унинг шартномани имзолашга ваколати йўқлиги
ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамаси бошлангунга қадар, даъвогар ариза билан мурожаат
қилиб, унда кассация шикоятидан воз кечишини маълум қилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан низо ўзаро келишув йўли
билан ҳал қилинганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг кассация
шикоятидан воз кечишини қабул қилишни, кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда ариза
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
кассация шикоятидан воз кечишини қабул қилишни ва кассация шикояти
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига
кўра кассация инстанцияси суди кассация шикояти иш юритишга қабул
қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш
тўғрисида ариза келиб тушган бўлса иш юритишни тугатади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ кассация шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда
суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала
ҳал этилиши мумкин.
Мазкур Кодекс 298-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кассация
шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунга
қадар ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидан
воз кечганлигини инобатга олиб, кассация шикоятидан воз кечишини
қабул қилишни, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, ишни
кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 33 000 сўм
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек ишни
кассация инстанцияси судида кўриш учун ундирилиши лозим бўлган
1 500 000 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 195, 196-моддалари ва 296-моддаси биринчи
қисмининг 4-бандини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“O’zinterimpeks” акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 февралдаги қарори
устидан берилган кассация шикоятидан воз кечиши қабул қилинсин
ва кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“O’zinterimpeks” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун 1 500 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев