← Назад
Решение #579173 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2307/10122-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Гулямова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 20 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
“Promtexservisspesmontaj” масъулияти чекланган жамияти вакили –
Ф.Файзуллаев (2023 йил 14 мартдаги 450-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Promtexservisspesmontaj” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида “Epsilon development company” масъулияти чекланган
жамиятидан 18 899 196 548 сўм асосий қарз, 661 471 879 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
10 майдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси (“Promtexservisspesmontaj” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида) томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Promtexservisspesmontaj” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “Epsilon development company”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2021 йил 12 мартда 38-сонли пудрат шартнома
тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар Gazli-Kogon 78-112 кмда
D1020*18 мм.ли магистрал газ қувурларини ишга тушириш ва қурилишмонтаж ишларини амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар қурилиш-монтаж ишларини
амалга ошириш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиши
ва тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга
даъвогар аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар қурилиш-монтаж ишларни
бажарганлигини, жавобгарни даъвогар олдида 18 899 196 548 сўм қарзи
вужудга келганлигини баён қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
18 899 196 548 сўм асосий қарз, 661 471 879 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 мартдаги
ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 майдаги қарори билан палатанинг апелляция шикоятига аниқлик
киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.Палатанинг
даъвогар манфаатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш
рад этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
14 мартдаги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилган ва бу ҳақда ижро
варақаси берилган.
Палатанинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий
баҳо берилмаганлиги, даъвогардан давлат божи нотўғри ундирилганлиги
ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида палата ва жавобгардан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далил мавжуд, уларндан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса
ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор
қилишни сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган
4-1001-2213/55522-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 28 октябрдаги
ажрим билан “Epsilon development company” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган,
кузатув тартиб-таомили жорий қилиниб, муваққат бошқарувчиси этиб
Тешабоев Хусанбой Тошпўлатов тайинланган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Руспубликаси
Қонунининг
12-моддасига
мувофиқ
тўловга
қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.
Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан
кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш
мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 9-бандига кўра, агар
жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса
ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик
тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, иқтисодий суд даъвони
кўрмасдан қолдиради.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг
5-моддасида иқтисодий судларда даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги
ажрим бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли қарори 17-бандининг тўртинчи хатбошида Давлат
божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари
(аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат
божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолда апелляция инстанция суди “Epsilon development company”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилганлиги учун даъво кўрмасдан қолдирилганлиги
сабабли ишни кўриш натижаси бўйича қайд этилган Қонун, ИПКнинг
118-моддаси ва Пленум қарори талабидан келиб чиққан ҳолда даъвогардан
республика бюджетига 391 213 368,54 сўм давлат божи ундириш ҳақида
биринчи инстанция суди томонидан асосли хулосага келинганлигини
инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган
ҳолда суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 33 000 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини
кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш
билан боғлиқ 82 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни
лозим топади.
4
Баён этилганларга асосан,
моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
ИПКнинг
118,
283,
301,
303-
қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 10 майдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (“Promtexservisspesmontaj” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида) томонидан берилган кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Promtexservisspesmontaj”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев