Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/60367 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение PET AGRO OIL МЧЖ ҚК Ответчик / Подсудимый O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI акционерлик жамияти
Source ID 1093367 Claim ID 3293404 PDF Hash 277665adab219cea... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
нинг 327-моддаси нинг 327 law
нинг 157-моддаси нинг 157 law
амда ФКнинг 327-моддаси амда ФК 327 law
збекистон Республикаси Божхона кодекси 32-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 32 code_article
ушбу Кодекснинг 35-моддаси ушбу Кодекс 35 code_article
бу борада Божхона кодексининг 32-моддаси бу борада Божхона кодекси 32 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2206/60367-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Мамараимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “PET AGRO OIL” МЧЖ ҚК вакили – С.Шукуров 2023 йил 19 майдаги 100-сонли ишончномага асосан), “O’ZBEKEKSPERTIZA” АЖ вакили – Ф.Сагатова (2023 йил 20 июндаги 6/274-сонли ишончномага асосан) иштирокида, “PET AGRO OIL” МЧЖ ҚКнинг “O’ZBEKISTON TEMIR YO’LLARI” АЖдан ортиқча ундирилган 79 409 873 сўм пул маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан 11 911 480 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори устидан “O’ZBEKISTON TEMIR YO’LLARI” АЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “PET AGRO OIL” МЧЖ ҚК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ARYANA TRADING” Co Ltd. корхонаси (Афғонистон Республикаси) (бундан буён матнда импортёр деб юритилади) ўртасида 2022 йил 19 апрелда имзоланган 19/04/22-сонли шартномага асосан даъвогар “Импортёр”га “Любимая Хозяйка” бренди остида тозаланган кунгабоқар ёғ (рафинированное подсолнечное масло) маҳсулотини етказиб бериши белгиланган бўлиб, маҳсулотни “O`ZBEKISTON TEMIR YO`LLARI” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Зарафшон станцияси орқали юбориш жараёнида 2022 йилнинг 2 июнь кунига қадар ҳар бир вагон учун тўланган 4 460 248 сўм тўлов суммаси 2022 йилнинг 4 июль санасидан бошлаб ўша ҳажмдаги ва турдаги 4 та вагоннинг ҳар бирига 16 219 056 сўмдан 64 876 224 сўм ҳамда 3 та вагоннинг ҳар бирига 15 189 161 сўмдан 45 567 483 сўм, жами 7 та вагон учун 31 033 834 сўм ўрнига уч баравар фарқ билан 110 443 707 сўм пул маблағлари жавобгар томонидан даъвогарнинг темир йўллардаги ҳисоб рақамида мавжуд бўлган ортиқча пул маблағлари ҳисобидан ечиб олинган. Даъвогарнинг 79 409 873 сўм пул маблағлари ортиқча ечиб олинганлиги ҳолати юзасидан амалий ёрдам бериш ҳақида жавобгарга 2022 йил 27 июлда юборган 179-сонли аризаси жавобгар томонидан қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан ортиқча ундирилган 79 409 873 сўм пул маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 327-моддасига асосан 11 911 480 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 15 декабрдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва “O’ZBEKEKSPERTIZA” АЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар вакили томонидан 2022 йил 15 декабрдаги суд мажлисида судга даъвогар раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасига асосан даъво аризасининг предметини ва даъво талаблари миқдорини ўзгартириш ҳамда жавобгар томонидан 2022 йилнинг октябрь ойида 3 та вагон учун 30 245 579 сўм, ноябрь ойида 1 та вагон учун 11 869 019 сўм, жами 42 114 598 сўм пул маблағлари ечиб олинганлиги сабабли жавобгардан ортиқча ундирилган 121 524 471 сўм пул маблағлари ҳамда ФКнинг 327-моддасига асосан 18 228 670 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 260-сонли ариза тақдим қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган, даъвогар томонидан олдиндан тўланган давлат божи ўзининг зиммасида қолдирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 121 524 471 сўм ортиқча ундирилган пул маблағлари, олдиндан тўланган 1 461 853,66 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, 1999 йил 15 апрелдаги “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, темир йўл қатновлари маҳаллий ва халқаро қатновларга бўлиниши, халқаро қатновда (импорт, экспорт, транзит) юк ташиш тарифларини ҳисоблаш Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари темир йўл қатновлари иштирокчилари тариф сиёсати асосида амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги “2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3422-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2017 йил 1 августдан экспорт қатновида юкларни ташиш тарифлари ички қатнов тарифларига тенглаштирилганлиги, бунинг натижасида тарифлар ўртача 60 фоизга камайганлиги, ички ва экспорт қатновидаги юк ташиш тарифлари ҳамда йўловчи ташиш тарифлари норентабел ҳисобланиши, имтиёзлар қўлланилиши учун экспорт қилинаётган маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи “маҳсулот келиб чиқиши ҳақида тегишли ҳужжат” тақдим қилиниши талаб этилиши, жавобгар томонидан “маҳсулот келиб чиқиши ҳақида тегишли ҳужжат” яширин транзит ташувларининг ва турли хил алдов йўллари билан имтиёзли тарифлар асосида юк ташувлари амалга оширилишининг олдини олиш, жаҳон бозорлари, қўшни мамлакатлар бозорларида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмини ошириш ва рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида талаб этилаётганлиги, “маҳсулот келиб чиқиши ҳақида тегишли ҳужжат” мавжуд бўлмаган ҳолатда юкларни экспорт қатновида ташиш тарифларини ҳисоблаш ўрнатилган тартибда халқаро тариф ставкалари асосида имтиёзларни қўлламаган ҳолда амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сонли Фармонининг 3-бандида товарлар экспорти учун имтиёзли темир йўл тарифлари “реэкспорт” божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотларига ҳам татбиқ этилиши белгиланганлиги, даъвогар томонидан реэкспорт қилинаётган кунгабоқар ёғининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи “маҳсулот келиб чиқиши ҳақида тегишли ҳужжат” тақдим этилмаганлиги сабабли ташиш тўловларини ҳисоблаш МДҲ давлатлари темир йўллари иштирокчилари тариф сиёсати асосида амалга оширилаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарорига мувофиқ, юкларни маҳаллий қатновда Ўзбекистон Республикасида ташиш тарифларини тартибга солиш Молия вазирлиги ваколатига киритилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан темир йўл транспорти соҳасида тариф сиёсати олиб борилиши, амалдаги тариф сиёсати ва жавобгарнинг 2022 йил 11 майда тасдиқланган Уставининг 55-бандига асосан темир йўлларда қатновлар учун тарифлар соҳасида сиёсатини мустақил юритиши, имтиёзлар иқтисодий мувофиқлик талабларидан келиб чиқиб белгиланиши, Ўзбекистонда товар келиб чиқиш сертификатига эга бўлган экспортёрлар учун маҳаллий қатновлар бўйича тариф ундирилиши, даъвогарнинг маҳсулоти бўйича товар келиб чиқиш сертификатида Қозоғистон Республикаси кўрсатилганлиги, бу ҳолат унга нисбатан имтиёз қўллашни истисно қилиши, маҳаллий қатновлар тарифлари ёки бошқа турдаги имтиёзлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига мурожаат қилиниши мумкинлиги, низоли даврда даъвогарда бундай имтиёз бўлмаганлиги ва шу сабабли даъво талаблари асоссиз ҳисобланиши ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор қилиш, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Суд муҳокамасида жавобгар ҳамда учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасидан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, уларндан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “O’ZBEKEKSPERTIZA” АЖ вакили ўз тушунтиришида даъвогар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотга Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида “маҳсулот келиб чиқиши ҳақида тегишли ҳужжат” берилганлиги, маҳсулотнинг келиб чиқиши билан ишлаб чиқарилиши тушунчалари бир-биридан фарқ қилиши, Қозоғистон Республикасидан олиб кирилган тозаланмаган ёғ маҳсулоти Ўзбекистон Республикасида тозаланиб, қадоқланганлиги билан у Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмаслиги, унинг товар асосий хусусиятларини белгилаб берувчи асосий 4 та ТИФ ТН коди ўзгармаслиги, ёғ ёғлигича қолаётганлиги сабабли маҳсулотга Қозоғистон Республикасида ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида “маҳсулот келиб чиқиши ҳақида тегишли ҳужжат” берилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар ва импортёр ўртасида 2022 йил 19 апрелда имзоланган 19/04/22-сонли шартномага асосан даъвогар импортёрга “Любимая Хозяйка” бренди остида тозаланган кунгабоқар ёғ (рафинированное подсолнечное масло) маҳсулотини етказиб бериш мажбуриятини олган бўлиб, маҳсулотни жавобгарнинг Зарафшон станцияси орқали юбориш жараёнида 2022 йилнинг 2 июнига қадар ҳар бир вагон учун тўланган 4 460 248 сўм тўлов суммаси 2022 йилнинг 4 июлдан бошлаб ўша ҳажмдаги ва турдаги 4 та вагоннинг ҳар бирига 16 219 056 сўмдан 64 876 224 сўм ҳамда 3 та вагоннинг ҳар бирига 15 189 161 сўмдан 45 567 483 сўм, жами 7 та вагон учун 31 033 834 сўм ўрнига уч баравар фарқ билан 110 443 707 сўм, яъни 79 409 873 сўм ортиқча, шунингдек, октябрь ойида 3 та вагон учун 30 245 579 сўм, ноябрь ойида 1 та вагон учун 11 869 019 сўм, жами 121 524 471 ортиқча пул маблағлари жавобгар томонидан даъвогарнинг темир йўллардаги ҳисоб рақамида мавжуд бўлган ортиқча пул маблағлари ҳисобидан ечиб олинган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 32-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, ушбу Кодекснинг 35-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 25 апрелдаги ПФ-115-сонли Фармони 3-бандининг иккинчи хатбошисига мувофиқ товарлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган божхона йиғимлари ставкалари, имтиёзлар, преференциялар ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чоралар, шу жумладан темир йўлда ташиш тарифлари, субсидиялар ва компенсациялар “реэкспорт” божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакилининг ёзма фикрида қайд этилган Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 майдан бошлаб товарларни қадоқлаш, ўраш, (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш, бошқа товарларга мослаштириш ва ускуналарни модернизация қилиш божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари ҳисобланиши белгиланганлиги, шу билан бирга, товарлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган божхона йиғимлари ставкалари, имтиёзлар, преференциялар ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чоралар, шу жумладан темир йўлда ташиш тарифлари, субсидиялар ва компенсациялар “реэкспорт” божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотларига ҳам татбиқ қилиниши кўрсатиб ўтилганлиги, бу борада Божхона кодексининг 32-моддасида реэкспорт божхона режими – божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан олиб чиқишда қўлланилиши белгиланганлиги, Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотларига кўра, даъвогар томонидан 2022 йилда 2 та олиб кириш шартномаси доирасида ТИФ ТН код рақами 1512119109 бўлган “Масло подсолнечное нерафинированное” ҳамда ТИФ ТН код рақами 1517909100 бўлган “Масло растительное” товарларини импорт қилиб, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштирганлиги, даъвогар томонидан “реэкспорт” божхона режимида 24006751, 28037943, 28038255, 28001204, 28048114, 28027555, 28039667 рақамли темир йўл вагонларида олиб чиқилган “Масло подсолнечное рафинированное “Любимая Хозяйка” упакован в 1 литровых (0,92 кг.) ПЭТ бутылках” товарлари қайта ишлаш маҳсулоти деб ҳисобланиши кўрсатилган. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Ўзбекистон республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини, жумладан, даъвогарнинг даъво талаби миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризасини муҳокама қилмаганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш, мазкур ариза ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида, ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар топширилганлиги сабабли уни иш юритувга қабул қилиш, “реэкспорт” божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотларига ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган божхона йиғимлари ставкалари, имтиёзлар, преференциялар ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чоралар, шу жумладан, темир йўлда ташиш тарифлари, субсидиялар ва компенсациялар татбиқ қилиниши қайд этилган Фармонда белгиланганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 121 524 471 сўм ортиқча ундирилган пул маблағларини ундириш, жавобгарнинг ҳаракатларида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги сабабли даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда янги қарор қабул қилиб, асосли хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 1 461 854 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “O’ZBEKISTON TEMIR YO’LLARI” АЖ томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “O’ZBEKISTON TEMIR YO’LLARI” АЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев