Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2301/157 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янгийул Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими Давлат санитария эпидемиология назорати Маркази Ответчик / Подсудимый Бекобод цемент акционерлик жамияти
Source ID 1103733 Claim ID 3278442 PDF Hash 0da994fd7f9d97db... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 31-моддаси онуни 31 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1106-2301/157-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Набиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 23 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, жавобгар вакиллари юрисконсульт И.Абдурахмонов (2023 йил 4 январдаги 03-сонли ишончнома асосида), Н.Фозилжонов (2023 йил 19 июндаги 45-сонли ишончном асосида), аризачи вакили Х.Хасанбоев (2023 йил 19 июндаги 02/340-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Янгийўл Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг жавобгар “Бекободцемент” акциядорлик жамиятига нисбатан унинг Янгийўл тумани, Қирсадак маҳалласи ҳудудида жойлашган цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қабул қилинган Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 мартдаги қарори устидан “Бекободцемент” акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Янгийўл Санитария-эпидемиалогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) “Бекободцемент” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, унинг Янгийўл тумани, Қирсадак маҳалласи ҳудудида жойлашган цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини тўхтатиб туришни сўраган. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарнинг Янгийўл тумани, Қирсадак маҳалласи ҳудудида жойлашган цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти ушбу фаолиятда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатилган ва жавобгарнинг Янгийўл тумани, Қирсадак маҳалласи ҳудудида жойлашган цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятида аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, Янгийўл туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида унинг фаолиятини қайта тиклаш белгиланган, шунингдек жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 28 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан Олий судга кассация шикояти берилган. Унда суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида жавобгарда текширишларни рўйхатга олиш китоби мавжуд бўлмаганлигини кўрсатганлиги, ваҳоланки жавобгар бундай китобни суд мажлисига тақдим қилганлиги, текшириш ўтказган аризачи вакили, ушбу китобни тўлдирмаганлиги, тегишли жавобгар раҳбари билан учрашмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тўғрисида”ги Низом (бундан буён мантда Низом деб юритилади)нинг 11-бандида Санитария-эпидемиология хизмати юридик ва жисмоний шахсларга назорат объектидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, аммо олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланганлиги, бироқ аризачи жавобгарга огоҳлантириш бермаганлиги, судлар томонидан қабул қилинган қарорларда иш учун келтирилган далиллар ва жавобгарнинг важларига баҳо берилмаганлиги, апелляция инстанцияси суди жавобгар айнан қандай камчиликларни бартараф қилганидан кейин унинг фаолияти тикланишини ўз қарорида кўрсатмаганлиги, аризачи томонидан тақдим этилган лаборатория хулосаларида аризачи ва унга имзо қўйган шахснинг лавозими ва унинг малакаси бўйича маълумот кўрсатилмаган бўлса-да, суд даъво аризасида кўрсатилган маълумот, яъни олинган цемент чанги намунаси белгиланган меъёр нормадан юқори эканлиги суд учун етарли бўлганлиги, ушбу ҳолатда аризачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сонли қарорининг 2-бандига асосан беғараз эксперт ёки мутахассис сифатида лаборатория ходимларини жалб қилиши лозим бўлганлиги, аммо таҳлилни аризачи ўзининг лабораториясида ўтказганлиги ҳолатини ҳам судлар эътиборга олмаганлиги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31-моддаси (янги таҳрири 41-модда)нинг биринчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келадиган ижтимоий муносабатларга нисбатан тадбиқ этилиши кўрсатилганлиги, 3050-17-сонли “Санитар норма СанПиН РУз” қоидалари ва меъёрлари” 2017 йил 25 октябрда тасдиқланганлиги, Янгийўл туманидаги майдалаш станцияси объекти 2010 йилда туман ҳокими қарори билан ташкил этилганлиги, бу эса ишлаб чиқариш объекти 3050-17-сонли “Санитар норма СанПиН РУз” қоидалари ва меъёрларидан тасдиқланишидан етти йил олдин фаолиятини бошлаганлиги ва бугунги кунга қадар фаолият юритиб келаётганлиги, 3050-17-сонли “Санитар норма СанПиН РУз” қоидалари ва меъёрлари Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтмаганлиги ва у қонуний кучда ёки кучда эмаслиги ҳақида маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, аризачи томонидан текширилган объект аслида “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятига тегишли эканлиги, жавобгар ундан субижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётганлиги, ижара асосида фодаланиб келинаётган ишлаб чиқариш комплекси жойлашган маҳалла аҳолиси корхона фаолиятидан рози эканлиги, суд ишга “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятини жалб қилмаганлигини билдириб, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида қарор чиқаришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ҳозирда жавобгар томонидан текширишда аниқланган камчиликлар қисман бартараф этилган бўлса-да, тўлиқ бартараф этилмаганлиги, суд ҳужжатлари қонуний ва асосли чиқарилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Бундан ташқари, судга фуқаро З.Мирзаахмедов томонидан эътирознома - фикрнома тақдим этилган ва унда суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Шунингдек, судга “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти томонидан ҳам ариза тақдим этилиб, унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро З.Мирзаахмедовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган мурожаати асосида аризачининг ходимлари томонидан жавобгар фаолият юритаётган Янгийўл тумани, Қирсадак маҳалласи ҳудудида жойлашган объектга чиқиб, текшириш ўтказилган. Текшириш давомида жавобгар томонидан “Аҳоли яшаш ҳудудларини атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 0350-17-сонли Санитария қоидалари ва меъёрларининг 6.1.4-банди талабига риоя қилинмаган ҳолда цемент ишлаб чиқариш фаолияти аҳоли яшаш жойларидан 500 метрлик санитария ҳимоя минтақаси сақланмаган ҳолда, аҳоли яшаш жойларидан 20-30 метр масофада жойлашган объектда олиб борилганлиги, бундан ташқари Янгийўл тумани Замин кўчасида жойлашган 60,62,64-хонадонларда ўтказилган визуал кўрикда ҳовли, тўшамалар, автомобиллар устки қисмларида цемент чанги қолдиқлари мавжудлиги, аҳоли яшаш хонадонларидан лаборатория таҳлили натижаларига кўра олинган цемент чанги намуналари рухсат этилган меъёрдан юқори эканлиги аниқланган ва бу тўғрисида тегишли далолатномалар расмийлаштирилган. Текшириш асосида расмийлаштирилган далолатномалар асосида аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарнинг Янгийўл тумани, Қирсадак маҳалласи ҳудудида жойлашган цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини тўхтатиб туришни сўраган. Биринчи инстанция суди аризачининг талаби асосли эканлиги ҳақида хулосага келган ва жавобгарнинг Янгийўл тумани, Қирсадак маҳалласи ҳудудида жойлашган цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти, ушбу фаолиятда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиш, жавобгарнинг цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятида аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, аризачи томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида унинг фаолиятини қайта тиклаш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Бироқ, биринчи инстанция суд мазкур объект аслида “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятига тегишли эканлиги, жавобгар ундан “United Cement Group” масъулияти чекланган жамияти билан 2021 йил 4 январда тузилган 09а/ОВЗ-сонли субижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётганлигига аҳамият бермаган. Судлов ҳайъати суднинг ҳал қилув қарори юқорида қайд этилган “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти ҳамда “United Cement Group” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқ ва манфаатига таъсир қилади деб ҳисоблайди. Хусусан, суднинг ҳал қилув қарорида жавобгарнинг цемент ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятида аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, аризачи томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида унинг фаолиятини қайта тиклаш белгиланган. Яъни, жавобгар ўз фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиши, хусусан объектни 3050-17-сонли “Санитар норма СанПиН РУз” қоидалари ва меъёрлари”да белгиланган аҳоли турар жойларидан 500 метрлик масофада жойлаштириши лозимлиги мулкдорнинг иштирокисиз амалга ошириши мумкин эмас. Бу эса, ишга “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти ҳамда “United Cement Group” масъулияти чекланган жамиятини жалб қилиш лозим деган хулосани беради. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг қайд этилган объектнинг қурилиш ишлари Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил 2 августдаги 442-сонли қарори асосида амалга оширилганлиги, “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятига тегишли мазкур объект давлат қабул ҳайъатининг 2010 йил 10 декабрдаги далолатномасига асосан қабул қилинганлиги, ушбу далолатнома ушбу далолатнома Янгийўл ДСЭНМ бош шифокори Ф.Исаков томонидан ҳам имзоланганлиги, ушбу объект Янгийўл туман ҳокимининг 2010 йил 31 декабрдаги 963-сонли қарори билан расман “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятига бириктирилганлиги, туман ҳокимининг ушбу қарори қабул қилингунига қадар туман ҳокимлиги қошидаги Юридик ва жисмоний шахсларга ер участкасини ажратишга доир масалаларни кўриб чиқиш комиссиясининг 2010 йил 29 декабрдаги далолатномаси тузилганлиги, ушбу далолатномани комиссиянинг Давлат санитария назорати вакили Ф.Исаков тасдиқлаганлиги, ушбу ҳолатда объект Санитария тўғрисидаги қонунлар, қоидалар ва меъёрлари талабларига риоя этилган ҳолда қурилганлигини тасдиқлаши тўғрисидаги важларига тўлиқ баҳо берилмаган. Ушбу важлар низонинг моҳиятига қанчалик таъсир қилишига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритидлади) 280-моддаси иккинчи қисмининг 11-бандида апелляци яинстанцияс судининг қарорида апелляция инстанцияси суди томонидан аниқланган иш ҳолатлари; суднинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар; суд қарорни қабул қилишда амал қилган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; суднинг у ёки бу далилларни рад этишига ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳавола қилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўлламаганлигига доир сабаблар кўрсатилиши керак. Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди жавобгар вакилларининг текширишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ва мазкур текшириш қонунчилик талабларига зид равишда амалга оширилганлиги ҳақидаги важларини тегишли ваколатли давлат органларининг хулосалари билан исботланмаган деб ҳисоблаган ва ўз қарорида қолаверса, бугунги кунда аризачининг текшириш ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ноқонуний (ҳақиқий эмас) деб топилмаганлиги баён қилган. Бироқ, аризачининг текшириш ўтказиш билан боғлиқ ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳамда текшириш натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ноқонуний (ҳақиқий эмас) деб топилмаганлиги жавобарнинг ушбу масала бўйича важларига тўлиқ баҳо бермаслик учун асос бўла олмайди. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, 4-бандига кўра, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти ҳамда “United Cement Group” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатига таъсир қилувчи суд ҳужжатлари қабул қилинган ва иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, ишга “Қувасойцемент” акциядорлик жамияти ҳамда “United Cement Group” масъулияти чекланган жамиятини ИПКда белгиланган тартибда низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учунчи шахс сифатида жалб қилиб, моддий ҳамда 6 процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Бекободцемент” акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Бекобод туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 мартдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судда мазмунан кўриш учун Бекобод туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов З. Рустамов