Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/567 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOVOQSOY SUV" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый АТ ХАЛҚ БАНКИ
Source ID 1093250 Claim ID 3303495 PDF Hash 7235295aa90e1f27... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2301/567-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Хаитбоев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Н.Юсупов Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 20 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, «Tovoqsoy suv» МЧЖ раҳбари Э.Арифов, адвокат А.Гафуров (2022 йил 19 июлдаги 20-сонли ордер асосида), АТ «Халқ банки» вакиллари Б.Хожимуродов (2023 йил 4 январдаги 03-33-3/5-сонли ишончнома асосида), иштирокида АТ «Халқ банки» томонидан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори устидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2201/1073-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Tovoqsoy suv» МЧЖ манфаатида жавобгар АТ «Халқ банки»га нисбатан берган даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 237 362 400 сўм зарар ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 октябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар «Tovoqsoy suv» МЧЖ Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда АТ «Халқ банки»дан 237 362 400 сўм етказилган зарар суммасини суд орқали ундириш мақсадида, «Tovoqsoy suv» МЧЖ «Sharh protector» адвокатлик бюроси билан 2022 йил 19 июлда «Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида» 5-сонли шартнома имзолаганлиги ва шунга кўра даъвогар томонидан «Sharh protector» адвокатлик бюросига 2022 йил 1 декабрда 26-сонли тўлов топшириқномаси асосида 20 000 000 сўм тўлаб берилганлиги, адвокатлик бюроси адвокати А.Гафуров суд муҳокамаларида иштирок этиб, даъвонинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганлиги маълум қилиниб, адвокатлик хизмати учун тўлаб берилган 20 000 000 сўмни жавобгардан зарар сифатида ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 9 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва «Sharh protector» адвокатлик бюроси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳамда 2023 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 20 000 000 сўм зарар ундирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, жумладан зарар юридик шахс мақомига эга бўлган АТ «Халқ банки» ишга жавобгар сифатида жалб қилинмасдан, ундирилганлиги, суд муҳокамасида жавобгар вакилининг даъвони тан олганлиги тўғрисидаги кўргазмаси суд томонидан асос қилиб олинганлиги, бироқ банк вакилига берилган ишончномада унга даъвони тан олиш ваколати берилмаганлиги, суд муҳокамаларида учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва «Sharh protector» адвокатлик бюроси вакили иштирок таъминланмаганлиги оқибатида, юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги ва ҳисоботларда кўрсатилганлигига аниқлик киритилмаганлиги, банк томонидан дастлабки иш бўйича зарар суммаси тўлаб берилгандан сўнг даъвогар адвокатлик бюросига тўловни амалга оширганлиги, адвокат фақатгина суд муҳокамасида иштирок этган бўлиб, судлар юридик хизмат учун 20 000 000 сўм тўловининг оқилона ҳаражат эканлгига ҳам ҳуқуқий баҳо бериши лозимлигини важ қилиб келтириб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар Адвокатлар палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва «Sharh protector» адвокатлик бюроси суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятни қувватлаб, судлар юридик хизмат учун 20 000 000 сўм тўловининг оқилона ҳаражат эканлгига ҳам ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, ваҳоланки, адвокат фақат суд мажлисларида иштирок этганлигини маълум қилишиб, шикоятни қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвони қаноатлантишни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили шикоятни тан олмасдан судлар қонуний қарор қабул қилганлиги, даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун адвокат хизматидан фойдаланганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан, судлар қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. биринчи қисмида Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Даъвогар жавобгар томонидан етказилган 237 362 400 сўмлик зарарни суд орқали ундиришда «Sharh protector» адвокатлик бюроси билан 2022 йил 19 июлда «Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида» 5-сонли шартнома тузган бўлиб, шартноманинг 1-бандида адвокат томонидан ишонч билдирувчи шахсга юридик ёрдам кўрсатилиши, иқтисодий судга даъво аризаси тайёрлаши ва топшириши, барча суд инстанцияларида ишонч билдирувчи шахснинг манфаатида иштирок этиши, ишонч билдирувчи манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиши, шартноманинг 6-бандида эса адвокат ҳақи 20 000 000 сўм этиб белгиланган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2201/1073-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарорида жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳуқуқи бузилганлик ҳолати ўз исботини топганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига 237 362 400 сўм зарар ундириш белгиланган. Ҳал қилув қарори Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 13 октябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 ноябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур иш судларда кўрилишида «Sharh protector» адвокатлик бюроси адвокати А.Гафуров томонидан юридик хизмат кўрсатилган ва кўрсатилган хизматлар учун 2022 йил 1 декабрда 26-сонли тўлов топшириқномаси асосида 20 000 000 сўм тўлаб берилган. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, кассация шикоятида зарар юридик шахс мақомига эга бўлган АТ «Халқ банки» ишга жавобгар сифатида жалб қилинмасдан ундирилганлиги қайд этилган бўлса-да, иш ҳужжатларидан аниқланшича, даъво аризаси жавобгар АТ «Халқ банки»га нисбатан берилган. Шунингдек, шикоятда суд муҳокамасида жавобгар вакилининг даъвони тан олганлиги тўғрисидаги кўргазмаси суд томонидан асос қилиб олинганлиги важ қилиб келтирилган бўлиб, бироқ судлар даъвони қаноатлантиришда суднинг 2022 йил 12 авгутсдаги 4-1102-2201/1073-сонли ҳал қилув қарори, даъвогар ва адвокатлик бюроси билан тузилган шартнома, бюро адвокати судларда даъвогарга ҳуқуқий ёрдам кўрсатганлиги ва адвокатлик бюросига тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномасига асосланган. Шикоятда суд муҳокамаларида учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Адвокатлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва «Sharh protector» адвокатлик бюроси вакили иштирок таъминланмаганлиги оқибатида, юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги ва ҳисоботларда кўрсатилганлигига аниқлик киритилмаганлиги билдирилган бўлсада, учинчи шахс вакиллари апелляция судлов ҳайъати суд муҳокамасида иштирок этишиб, юридик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги ва ҳисоботларда кўрсатилганлиги тўғрисида тушунтириш беришган. «Адвокатура тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси иккинчи қисмида юридик хизмат учун ҳақ тўлаш адвокат билан ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган битим (шартнома) асосида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар ва адвокатлик бюроси шартнома асосида юридик хизмат ҳақи ихтиёрий равишда 20 000 000 сўмга келишилган бўлиб, кўрсатилган хизмат хизмат учун тўлов амалга оширилган. Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида, асосли хулосага келган. Апелляция инстанцияси суд ҳам даъвогарга зарар етказилганлиги факти мавжудлигидан келиб чиқиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний тўхтамга келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув 5 қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 200 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, АТ «Халқ банки»нинг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров