Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2113/38183 Дата решения 20.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "QALDIRG масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый LANCASTER TECHNOLOGIES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1093597 Claim ID 3293446 PDF Hash bb5af77bd02dee22... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
апелляция ва кассация инстанциялари ИПКнинг 327-моддаси апелляция ва кассация инстанциялари ИПК 327 law
ал этишда ИПКнинг 327-моддаси ал этишда ИПК 327 law
чунки бу ИПКнинг 327-моддаси чунки бу ИПК 327 law
ИПК 333-моддаси ИПК 333 law
ра ИПКнинг 327-моддаси ра ИПК 327 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2113/38183-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – М.Мухитдинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – М.Эргашев Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Qaldirg`och Lastochka” МЧЖ вакиллари – Б.Хамрокулов (2023 йил 14 февралдаги ишончнома ва 2023 йил 15 февралдаги ордерга асосан), Л.Ташпулатова (2023 йил 22 февралдаги ишончномага асосан), “Lancaster Technologies” МЧЖ вакили – М.Миронова (2023 йил 23 январдаги ишончномага асосан) иштирокида, “Qaldirg`och Lastochka” МЧЖнинг “Lancaster Technologies” МЧЖдан 741 740 206 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори устидан “Qaldirg`och Lastochka” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Qaldirg`och Lastochka” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Lancaster Technologies” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 11 сентябрда 11-09/17-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан жавобгар темир йўл цистерналарини ижарага бериш, даъвогар эса ижара тўловларини амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан даъвогар жавобгардан 49 та темир йўл цистерналарини қабул қилиб олган. Шартноманинг 6.1, 6.2-бандларда жавобгар ижара объектларини таъмирлаш ишлари бўйича харажатларини қоплаши белгиланганлиги, даъвогар томонидан бунинг учун 741 740 206 сўм харажат қилинганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 741 740 206 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2021 йил 21 октябрдаги ажрими билан ишга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Юк ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш Бухоро технологик маркази” ва “Юк ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш Тошкент технологик маркази” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 15 декабрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 11 ноябрдаги келишув битими тасдиқланиб, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилган. Жавобгар ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, ишни биринчи инстанцисида кўриш жараёнида, жавобгар уставига 2021 йил 14 сентябрда 23-сонли қарор билан ўзгартириш киритилиб, янги таҳрирда қабул қилинганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, 2021 йил 16 сентябрда жавобгарнинг устав фондидаги улуши бошқа шахсга сотилганлиги, 2021 йил 8 октябрда корхона раҳбари А.Сулаймонов лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Х.Хабибуллаев корхона раҳбари этиб тайинланганлиги, суд муҳокамаси жараёнида жавобгар раҳбари Х.Хабибуллаев томонидан даъвогарнинг даъво талаби тан олинганлиги, судга тақдим этилган тарафлар ўртасида тузилган келишув битими суд томонидан тасдиқланганлиги ва иқтисодий низо бўйича иш юритиш тугатилганлиги, бироқ Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-10-2109/424-сонли иши бўйича 2021 йил 6 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра жавобгарининг уставига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 2021 йил 14 сентябрдаги 23-сонли қарори, жавобгарнинг устав фондидаги 12,88 фоиз улушни сотиш тўғрисида 2021 йил 16 сентябрдаги олди-сотди шартномаси ва жавобгар таъсисчиларининг 2021 йил 16 сентябрдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомаси ва таъсис шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилган 2021 йил 14 сентябрдаги 4417421-сонли ва 2021 йил 17 сентябрдаги 4424396-сонли қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотномаларига асосан жавобгарни қайта давлат руйхатдан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳамда ушбу қарорлар юқори инстанция судлари томонидан ўзгаришсиз қолдирилганлиги сабабли судининг 2021 йил 15 декабрдаги ажримини янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 декабрдаги ажрими бекор қилинган ва иш 2023 йил 9 март куни соат 15-10да очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш тайинланган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан 2023 йил 23 февралдаги ажрим ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 3-бандида янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда иқтисодий судларнинг биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқишлари лозимлиги, 4-бандининг учинчи хатбошисида янги очилган ҳолатлар мавжуд бўлмасдан, ишни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш асослари мавжуд бўлган ҳолатда ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш мумкин эмаслиги белгиланганлиги, жавобгар янги очилган ҳолат сифатида асослантирган ҳолатлар 2021 йил 15 декабрдаги ажрим қабул қилинганидан сўнг вужудга келганлиги, суд ҳужжати қабул қилингандан кейин вужудга келган янги ҳолатлар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун эмас, балки янги даъво билан мурожаат этиш учун асос бўлиши мумкинлиги, жавобгар томонидан ариза судга 1 йилдан сўнг топширилганлиги, мазкур ҳолатда ариза қайтарилиши лозим бўлган бўлса-да, процессуал ҳуқуқ нормаларига зид равишда ариза тўлиқ қаноатлантирилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, уларндан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, жавобгар уставига 2021 йил 14 сентябрда 23-сонли қарор билан ўзгаритириш киритилиб, янги таҳрирда қабул қилинган ва давлат рўйхатидан ўтказилган, 2021 йил 16 сентябрда жавобгарнинг устав фондидаги улуши бошқа шахсга сотилган, 2021 йил 8 октябрда жавобгар раҳбари А.Сулаймонов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Х.Хабибуллаев жавобгар раҳбари этиб тайинланган, 2021 йил 15 декабрдаги ажрим билан жавобгар раҳбари сифатида Х.Хабибуллаев томонидан имзоланган келишув битими тасдиқланган ва иш бўйича иш юритиш тугатилган. Бироқ, “Lancaster Technologies LLC” хорижий компанияси (АҚШ, Делавер)нинг даъво аризасига асосан Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-10-2109/424-сонли иш бўйича 2021 йил 6 декабрда қабул қилган ҳал қилув қарори билан “Lancaster Technologies LLC” хорижий компанияси (АҚШ, Калифорния) бошқарувчиси Х.Хабибуллаев томонидан қабул қилинган “Lancaster Technologies” МЧЖ таъсисчисининг 2021 йил 14 сентябрдаги 23-сонли қарори, X.Хабибуллаев ва Афғонистон Республикаси фуқароси Несор Мир Хафизулла Мир Абдулла ўртасида тузилган, “Lancaster Technologies” МЧЖ устав фондининг 12,88 фоизини ташкил этадиган, номинал қиймати 147 833,25 АҚШ доллари бўлган улушини олди-сотди шартномаси, “Lancaster Technologies” МЧЖ таъсисчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 16 сентябрдаги 01-сонли баённомаси ҳақиқий эмас деб топилган. Уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатдан ўтказилган, “Lancaster Technologies” МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг 2021 йил 16 сентябрдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Lancaster Technologies” МЧЖнинг таъсис шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Ҳал қилув қарори Олий суднинг кассация инстанциясида такроран кўриб чиқилган ва ҳозирги кунда қонуний кучда. Шунингдек, “Lancaster Technologies LLC” хорижий компанияси (АҚШ, Делавер)нинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилган 2021 йил 14 сентябрдаги 4417421-сонли ва 2021 йил 17 сентябрдаги 4424396-сонли давлат қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотномаларига асосан “Lancaster Technologies” МЧЖни давлат қайта рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топиш, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари марказига марказ томонидан амалга оширилган “Lancaster Technologies” МЧЖ давлат қайта рўйхатдан ўтказилишини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ёзувни тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат pеестрига киритиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги аризаси Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2201/2260-сонли иши бўйича қабул қилинган 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 327-моддасига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 3-бандида янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқиш лозимлиги, 4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида эса янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги, агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПКнинг 327-моддаси мазмунига зид ҳисобланиши, 5-бандининг биринчи хатбошида суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Биринчи инстанция суди Пленум қарори талабларига кўра ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиққан ҳолда аризада қайд этилган ҳолатлар, шу жумладан, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-10-2109/424-сонли иш бўйича 2021 йил 6 декабрда қабул қилган ҳал қилув қарори ва Тошкент туманлараро маъмурий судининг 5-1001-2201/2260-сонли иши бўйича қабул қилинган 2022 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан “Lancaster Technologies” МЧЖнинг таъсисчиси “Lancaster Technologies LLC” хорижий компанияси (АҚШ, Калифорния) эмас, балки “Lancaster Technologies LLC” хорижий компанияси (АҚШ, Делавер) эканлиги, “Lancaster Technologies” МЧЖнинг раҳбари Х.Хабибуллаев эмас, балки А.Сулаймонов эканлиги ўз исботини топганлиги, бундай ҳолатда суд томонидан тасдиқланган келишув битими “Lancaster Technologies” МЧЖнинг ваколатли раҳбари томонидан имзоланмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни, ўзи қабул қилган келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисидаги ажримни бекор қилишни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, апелляция инстанцияси суди суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган “Lancaster Technologies” МЧЖнинг ҳужжатлари уларнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмаслигини ва тузилган (имзоланган) пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслигини, жавобгар томонидан аввал берилган суд ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза давлат реестрида жавобгарнинг раҳбари сифатида Хабибулло Хайрулла Хамид ўғли кўрсатилганлиги, ариза эса А.Сулаймонов томонидан имзоланганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилганлигини, маъмурий суднинг қарорига асосан жавобгарнинг давлат реестридаги таъсис ҳужжатлари аввалги ҳолатга келтирилганидан сўнг жавобгар номидан раҳбар сифатида А.Сулаймонов томонидан имзоланган ариза билан судга қайта мурожаат қилинганлигини инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, қонуний хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Qaldirg`och Lastochka” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев