← Назад
Решение #579557 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| бандида ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 20 июнь
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/970-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминот
филиалининг жавобгар - “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ
ҳисобидан 4.946.565.157,25 сўм асосий қарз, 2.473.282.578,62 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган хужжатларни очиқ суд
мажлисида ўз биносида жавобгар вакили Ч.Маматқулов (2023 йил
15 февралдаги 17-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ўзтрансгаз”
АЖнинг
“Тошкентгаз”
филиали
билан
“Naqlgazmaxsusqurilish” АЖ ўртасида Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри,
Қумариқ МФЙ, Тошкент йўли кўчасида “Тошкентгаз” филиалининг маъмурий
биноси қурилиши бўйича 2018 йил 26 сентябрда 17/11-сонли шартнома
тузилиб, унинг умумий баҳоси 14.055.796.000 сўмни ташкил қилган.
Мазкур шартномага 2019 йил 10 июлда 3-сонли келишув имзоланиб,
унинг қиймати 28.450.080.786 сўм қилиб белгиланган.
“Тошкентгаз” филиали, “Naqlgazmaxsusqurilish” АЖ ва “Toshkent viloyat
maxsus montaj qurilish” МЧЖ ўртасида 2020 йил 19 февраль куни тузилган
08/16-сонли келишувга асосан “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ
2018 йил 26 сентябрдаги 17/11-сонли шартнома бўйича “Тошкентгаз” филиали
маъмурий биносини қуриш ишларини бажариш бўйича “Naqlgazmaxsusqurilish”
АЖнинг хуқуқ ва мажбуриятларини ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 йилдаги
ПҚ-4388-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 17/11-сонли шартнома
бўйича “Буюртмачи” ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖга
ўтказиш бўйича “Тошкентгаз” филиали “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ ва
“Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ўртасида 2020 йил
19 феврал куни 08/21-сонли келишув имзоланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги
ПФ-6010-сонли
Фармони
ижросини
таъминлаш
мақсадида,
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ кузатув кенгашининг 2020 йил 19 июндаги қарори
билан “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ негизида “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ газ
таъминоти филиали ташкил этилган ва филиалнинг Низоми тасдиқланган.
1
Шу сабабли 17/11-сонли шартнома бўйича “Буюртмачи”, “Ҳудудгаз
Тошкент” МЧЖ ўрнига “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ газ таъминоти филиали деб
ўзгартириш киритиш тўғрисида “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ ва
“Ҳудудгаз
Тошкент” МЧЖ газ таъминоти филиали ҳамда “Тошкент вилояти махсус
монтаж қурилиш” МЧЖ ўртасида 17/11-сонли шартномага 4-сонли қўшимча
келишув тузилган.
Шунингдек, “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ газ таъминоти филиали ҳамда
“Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш” МЧЖ ўртасида 2019 йил 30 июль
кунидаги 17/9-сонли шартномани бекор қилиш юзасидан 2021 йил 22 январь
куни 1-сонли келишув имзоланган. Келишувнинг 2-бандига кўра, 17/9-сонли
шартнома бўйича аванс тариқасида тўланган 7.670.000.000 сўм пул маблағи
2018 йил 26 сентябрдаги 17/11-сонли шартномага ўтказиш тўғрисида
келишилган.
Мазкур келишув асосида, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 январь куни
26.09.2018 йилдаги 17/11-сонли шартномага 1-сонли қўшимча келишув
тузилган. Ушбу қўшимча келишув бўйича “Тошкент вилояти махсус монтаж
қурилиш” МЧЖ 17/9-сонли шартнома бўйича аванс тариқасида тўланган
7.670.000.000 сўм пул маблағи 26.09.2018 йилдаги 17/11-сонли шартномага
тўлов сифатида қабул қилиш тўғрисида келишилган.
Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, “Қумариқ” МФЙ, Тошкент йўли
кўчаси маъмурий бино қурилиши бўйича 2018 йил 26 сентябрда тузилган
17/11-сонли шартномани 14-бандига асосан “Буюртмачи” “Пудратчи”га
шартнома бўйича бажариладиган ишлар қийматининг 30% фоизи миқдорида
аванс тўлаб бериши, шартноманинг 11-бандига асосан “Пудратчи” биринчи
аванс тўлови хисоб рақамига келиб тушган ёки моддий-техника ресурслари
берилган кундан бошлаб иш бошлаши ва биринчи аванс ҳисоб рақамига келиб
тушган ёки моддий-техника русурслари берилган кундан бошлаб 12 ой ичида
объект қурилишини якунига етказиши ва “Буюртмачи”га топшириш
белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида ишларни бажариш графиги
тасдиқланган бўлиб, мазкур график бўйича жавобгар ишларни 2022 йил
мартгача якунлаши белгиланган.
“Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ газ таъминоти филиали томонидан
17/11-сонли шартнома бўйича “Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш”
МЧЖ ҳисоб рақамига жами 20.092.283.101 сўм пул маблағи ўтказиб берилган.
“Тошкент вилояти махсус монтаж қурилиш” МЧЖ эса жами
145.717.943,75 сўмлик ишларни бажарган бўлиб, бу ҳақда тарафлар ўртасида
ҳисоб-фактура имзоланган. Натижада “Тошкент вилояти махсус монтаж
қурилиш” МЧЖнинг қарздорлиги (20.092.283.101 сўм – 15.145.717.943,75 сўм =
4.946.565.157,25 сўм) 4.946.565.157,25 сўмни ташкил этган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги
оқибатида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
4.946.565.157,25 сўм асосий қарз, 2.473.282.578,62 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга 2023 йил
20 июндаги 56-сонли илтимосномани тақдим қилиб, аризачи - “Taxtapul
Eshiklari” МЧЖнинг қарздор - “Toshkent viloyati maxsus montaj qurilish”
МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича Чирчиқ
туманлараро иқтисодий суди томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилганлигини билдириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддасига асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, жавобгар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида
ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин
қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
12-моддасининг биринчи қисмига кўра тўловга қобилиятсизлик тартибтаомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга
ҳақли эмас.
Аниқланишича, кредитор “Taxtapul Eshiklari” МЧЖнинг аризасига асосан
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 майдаги ажрими билан
“Toshkent viloyati maxsus montaj qurilish” МЧЖга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида 4-1102-2301/1950-сонли иши қўзғатилиб, кузатув
таомили жорий этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик
тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб
қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса,
суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Демак, мазкур талаб тўловга қобилиятсизлик иши доирасида ҳал этилиши
лозимлиги боис даъво кўрмасдан қолдирилади.
“Давлат божи” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5 ва
18-моддаларининг мазмуни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра даъво
тақдим этишда тўланган суд харажатлари кўрмасдан қолдирилаётган даъво
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишдан олдин тақдим
этилганлиги, даъвогарда келгусида жавобгарга нисбатан бундай иш
3
қўзғатилишини билиш имконияти мавжуд бўлмаганлигидан келиб чиқиб,
давлат божи жавобгардан республика бюджетига ундирилади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминот
филиалининг жавобгар - “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ
ҳисобидан 4.946.565.157,25 сўм асосий қарз, 2.473.282.578,62 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар - “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ҳисобидан
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминот филиали
фойдасига 30.000 сўм почта жаражати ундирилсин.
Жавобгар - “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ҳисобидан
республика бюджетига 148.396.954 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига асосан протест
келтириши) мумкин.
Судья
А.О.Хаитбоев
4