← Назад
Решение #579633 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2201-2202/2742-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Х.Рахимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья – М.Бобоназаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар З.Рустамов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда
кўмаклашаётган Хоразм вилоят судининг ходими И.Рахмонов, “ASL
PARRANDA”
масъулияти
чекланган
жамияти
вакили
(раҳбар)
Ш.Мухаммедовнинг иштирокида, аризачи Хоразм вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “ASL PARRANDA” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 260 995 057 сўм жарима қўллаш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори устидан “ASL PARRANDA”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Хоразм вилоят Давлат солиқ бошқармаси (ҳозирда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
Хоразм вилоят бошқармаси (бундан буён матнда аризачи ёки бошқарма деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ASL PARRANDA”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб
юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)га асосан 260 995 057 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Хоразм вилоят
божхона бошқармаси жалб этилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилган ва жавобгарга нисбатан
260 995 057 сўм жарима қўлланилган.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Суд ҳужжати устидан жавобгар кассация шикояти билан Олий судга
мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
9 ноябрдаги ҳал қилув қарори (аслида қарори)ни бекор қилиб, янги қарор
қабул қилиш сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд томонидан моддтий
ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, МЧЖга нисбатан асоссиз
равишда жарима қўлланилганлиги, аризачи томонидан молиявий жарима
қўллаш бўйича МЧЖга талабнома юборишда Низом талабларига риоя
қилинмаганлиги, мазкур ишни кўриб чиқиш жараёнида жамият
таъсисчисининг иштироки таъминланмаганлиги, судлар ушбу ҳолатларга
эътибор бермаганлиги ҳақида важлар келтирилган.
Аризачи ва Хоразм вилоят божхона бошқармаси суд муҳокамаси вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни аризачи ва Хоразм вилоят божхона
бошқармаси вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни такрорлаб, суд томонидан иш ҳолатлари тўлиқ
аниқланмаганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Низом билан Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи
органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Экспорт-импорт
операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари
тўғрисида” 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармонининг 2-бандида
Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспортимпорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги
маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси,
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига
юклатилган.
Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали амалга оширилади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ва Spirit Group Dayanikli Tuketim
Mallari Sanayi ve Dis Ticaret Limited Sirketi корхонаси (Туркия Республикаси)
ўртасида 2020 йил 10 апрелда умумий суммаси 1 588 970,0 АҚШ доллари
бўлгна 20200410-сонли импорт шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага асосан жавобгар томонидан Spirit Group Dayanikli
Tuketim Mallari Sanayi ve Dis Ticaret Limited Sirketi корхонасига 1 588 970,0
АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ўтказилган бўлса-да, Низомда
белгиланган муддатларда товарларни тўлиқ республикага олиб кириш,
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилиши таъминланмаган.
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги
маълумотларга кўра, 2022 йил 1 июль холатига жавобгарнинг 239 006,9 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Шунга кўра, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 26 июль ҳолатига
202365077205340644200200001 ИДН рақамли контракт бўйича товарларни
республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимига расмийлаштиришни 360 кундан 545 кунгача бўлган муддатга
кечиктирганлиги сабабли (239 006,9 АҚШ доллари х 10 % = 23 900,6 АҚШ
доллари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича
1 долларнинг сўмдаги эквиваленти 10 919,98 сўм * 23 900,6 АҚШ доллари)
260 995 057 сўм жарима ҳисобланган.
Аризачи томонидан 2022 йил 26 июлда жавобгарнинг электрон почта
манзилига ушбу суммани тўлаш ҳақида 22-43705-сонли талабнома
юборилган. Жавобгар томонидан талабнома ихтиёрий равишда бартараф
этилмаган.
Шу сабабли аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
260 995 057 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 241-бандига кўра, сотиб олиш контракти бўйича тўланган
пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул
маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга
оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш
контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш
контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим. Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб
тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида
қаралади.
Мазкур Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва
241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар активларни репатриация қилиш норезидентга
тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига
тенг миқдорда, активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов
ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача
кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда, активларни репатриация қилиш норезидентга
тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ
кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўланиши
белгиланган.
Биринчи инстанция суди импорт шартномаси бўйича жавобгарнинг
239 006,9 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги
360 кундан 545 кунгача бўлган муддатга кечиктирилганлиги сабабли унга
нисбатан репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда, яъни 260 995 057 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақида қонуний
хулосага келган. Шу боис апелляция инстанция суди асосли равишда
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятда келтирган
важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Чунки, мазкур иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари МЧЖ
таъсисчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бевосита таъсир қилмайди. Шу
боис суд мажлисида МЧЖ таъсисчисининг иштирокини таъминлаш
мажбурий ҳисобланмайди. Қолаверса, биринчи ва апелляция инстанцияси
суд мажлисларида жавобгар вакили иштирок этган.
Бундан ташқари, аризачи Низом талабларидан келиб чиқиб,
ҳисобланган молиявий жарима суммасини тўлаш ҳақида 2022 йил 26 июлда
жавобгарнинг электрон почта манзилига 22-43705-сонли талабнома юборган.
Шунга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари
асоссиз ҳисобланади ва ушбу важлар суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлмайди.
Қайд этилганлардан, апелляция инстанцияси суди томонидан иш
юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ
аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги,
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай
ҳолатда,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация
шикояти билан мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасида қолдирилади. Жавобгардан ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“ASL PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ASL PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Р.Сагатов
7
4-2201-2202/2742-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2023 йил 19 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар З.Рустамов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда
кўмаклашаётган Хоразм вилоят судининг ходими И.Рахмонов, “ASL
PARRANDA”
масъулияти
чекланган
жамияти
вакили
(раҳбар)
Ш.Мухаммедовнинг иштирокида, аризачи Хоразм вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар “ASL PARRANDA” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 260 995 057 сўм жарима қўллаш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича қабул қилинган Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 9 ноябрдаги қарори устидан “ASL PARRANDA”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“ASL PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ASL PARRANDA” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг
депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Р.Сагатов